A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонни хатм қилиш қачон бошланган?
PDF Босма E-mail

 

 

Қуръони Каримни хатм қилиш бевосита илоҳий топшириқ асосида жорий қилинган бўлиб, Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг даврларида, у Зотнинг шахсий амаллари асосида йўлга қўйилган. Ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом ҳар Рамазон ойида Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Қуръондан айни пайтгача нозил бўлган сураларни тўлиқ ўтказдирар эди. Имом Бухорий «Қуръон фазилатлари китоби»да Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қуйдагича ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларнинг энг сахийси эдилар. У Зотнинг энг кўп сахийликлари Рамазон ойида бўлар эди, чунки Жаброил Рамазон ойида то у чиқиб кетгунича ҳар кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан учрашар, у Зот унга Қуръонни ўтказар эдилар. Жаброил (алайҳиссалом) у Зот билан учрашганда, эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар». Ҳадис таржимасида «ўтказиш» деб ўгирилган жумла араб тилида «муъаародотун» дейилади. Бу бир-бирига ўқиб бериш, ўқиб ўтказиш деганидир. Бунда икки тарафнинг бир нарсани навбатма-навбат тўлиқ ўқиши, бири ўқиганда, иккинчиси эшитиб, кузатиб туриши тушунилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафот этадиган йиллари Рамазон ойида Қуръон деярли тугал бўлиб қолган эди ва шу боис Жаброил (алайҳиссалом) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га икки марта хатм қилдирган эди. Ушбу сўнгги хатмга айрим саҳобалар гувоҳ ҳам бўлишган. Имом Бухорий Фотима (розияллоҳу анҳо)дан қуйидагича ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга: «Жаброил менга Қуръонни ҳар йили бир марта ўтказдирар эди, бу йил икки марта ўтказдирди. Буни ажалим келиб қолганидан бошқа эмас деб ўйлайман», деб пичирладилар». Демак, Қуръонни хатм қилиш намоз, рўза, ҳаж ва бошқа диний амаллар каби бевосита илоҳий кўрсатма асосида, намунаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шахсларида кўрсатилган ҳолда шариатда жорий қилинган амал экан. Аллоҳ таоло Қуръонни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қалбларида жамлашни ва тилларида қироат қилдиришни Ўз зиммасига олган бўлсағда, ваҳий фариштасини юбориб, унинг Расули Акрам (алайҳиссалом)га ҳар Рамазонда хатм қилдириши хатми Қуръон қилишнинг аҳамияти қанчалар юксак эканини кўрсатади. Қуръони Каримни илк бор қабул қилиб олиб, уни бутун вужудига сингдира билган дастлабки мусулмон авлод – саҳобаи киромлар ушбу ҳақиқатни яхши англаб етдилар ва илоҳий намуна бўлмиш Қуръонни хатм қилиш ишини ҳам жуда гўзал тарзда амалга оширдилар. Ҳатто айримлари Қуръонни ҳар куни бир марта тўлиқ ўқишни одат қилиб олган эди. Аммо ҳар ишда мўътадилликни шиор қилиб тутган Расулимиз (алайҳиссалом) бу борада ҳам меъёрни ушлашни буюрдилар.

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид