A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мусҳафларга ранг бериш ҳодисаси атрофида
PDF Босма E-mail

Мусҳафларга ранг бериш ҳодисаси атрофида

Қуръон ёзишда уни қизил, яшил, сариқ ранглар билан ранг-баранг қилиб бўяшни кўпчилик фуқаҳолар жоиз эмас, дейдилар.

Ҳозирда Туркияда чоп қилинган Китобларда «Жалола» (Аллоҳ) лафзи қизил ранг билан ёзилмоқда. (Китобнинг) бир жойини бу тарзда чиройли ранг билан ёзиш усули буюрилмаган касб маҳорати саналади. (Аслида) бунга зарурат ҳам йўқ. Бу иш қироатни чиройли қилишга ҳам ва уни тузатишга ҳам ёрдам бермайди. Унинг алифбога, луғатга ва ниманидир ифодалашга ҳам алоқаси йўқ.

Бу ерда юзага келган нарсаларнинг ҳаммаси одамларнинг хаёлига келган бир фикр, холос. Юқорида айтганимиз каби улар «жалола» лафзларини бошқа лафзлардан ажратиб, қизил ранг билан ёзадилар. (Бошқа қоидаларни ҳам шундай ажратиб қўядилар). Хўп, нима учун?

(Аслида) бу касбий маҳоратга зарурат йўқ бўлиб, такрорлаймизки, фуқаҳолар ушбу ишни қилмасликни айтганлар. Агар бу эшик очиладиган бўлса, унинг чегараси бўлмайди.

Одамлардан бири келиб: «Қуръон оятлари орасида оламлар Роббисининг сифатлари ва Унинг гўзал исмлари ҳам бор, уларнинг ҳар бирини Қуръон ҳарфларининг аслий рангидан бошқача қилиб, алоҳида ранг билан ёзамиз», дейди. Бу ҳам бир фикр, кейин у ҳам одатга киради.

Бу ерда фикрлар кўп, аста-секин улар ҳам Қуръоннинг ичига кириб келиши мумкин. Натижада Қуръон инсонлар, мутафаккирлар ва ҳар хил мутахассислар қўлида ўйинчоққа айланиб қолади.

Биз Қуръонни бундай ишлардан юқорига кўтаришимиз лозим.

Бу нарса яна бошқа бир соҳага ҳам тадбиқ қилинмоқда.

Одамлардан бири ўзи қилган бир ишни олиб келади-да: «Мана бу ерда тажвид қоидаларини сенга ўргатадиган нарса бор, у сенинг эҳтиёжингни тўлдиради», дейди. Уни ўқиган одам бу ерда «идғом» бор, мана бу ерда «ихфо», бу ерда эса «мадду вожиб» ва «мадди жоиз» мавжуд, деб уларни ажрата олишига куч топишини айтади.

Хўп, энди шу иш мумкинми ёки мумкин эмасми? Мен бу ҳақда фатво бермоқчи эмасман, лекин сизларга фуқаҳолар айтиб кетган нарсани ҳавола қиламан. Аммо ҳеч қачон ихтилофи бўлмайдиган нарсани айтаман.

Тажвид қоидаларини тушуниш ёзилган рамзий шакллар билан бўлмайди ва у турли рангларнинг ўзи билан ўрганилмайди. Албатта, тажвид қоидаларини ўзлаштириш (қулоқ билан) эшитиш орқали бўлади.

Мен Қуръонда «идғом» қоидаси қандай бўлишини менга Қуръон ўргатган кишининг ўзидан эшитмасам, ушбу «идғом»нинг маъносини тушунмайман. «Ихфо»ни ҳам устозимнинг ўзидан ўрганмасам, «ихфо» нима эканини қаердан биламан? «Ихфо» билан «идғом» ўртасидаги фарқни ажрата олмайман! Мен «изҳор» қоидасини менга Қуръон ўргатган кишининг ўзидан ўрганмасам, «изҳор» қоидасини тушунмайман ва уни тилимда айта олмайман. «Мад» қоидалари ҳам шундай.

Демак, тажвид қоидаларини ўрганиш (устоздан) эшитиш орқали бўлади. Мен сизларга айтишни истаётган нарса шуки, тажвид усулларини ўрганиш зарурий вазифалардан саналади.

 

Тажвид илми мажбур ва зарурдир,

Ким Қуръонни тажвидсиз (ўқиса,) гуноҳкордир.

 

Бу Қуръон ўрганишнинг бир бўлаги. Саҳобаи киромлар Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан эшитиб ўрганаётганларида калималарнинг маҳражларини ўрганганлари каби унинг тажвид қоидаларини ҳам ўзлаштирганлар.

 

Имом Бутийнинг «Улумул Қуръон» номли туркум суҳбатидан

Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси