A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошланади
PDF Босма E-mail

Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошланади

10 апрел куни Қувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади.  Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Фарид Эмодийга кўра, мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтади.

Вақф вазирлигининг Қуръон ва Дин ишлари бўйича котиби ёрдамчиси Др. Валид Ал-Шуайб халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар даъвогар ғолиблик учун кураш олиб боришини айтди.
Халқаро мусобақа мукофотини режалаш ва ривожлантириш қўмитаси раиси, Олий қўмита аъзоси Авад Нассир Ал-Кандари мукофот тўрт йўналиш, яъни, Қуръонни ҳифз йўналиши бўйича тажвид билан ўқиш, ўн марта ўқиш билан Қуръонни ёд олиш, Қуръон тиловати йўналиши ва Қуръони Каримни ёд олиш учун қўлланиладиган энг яхши техник лойиҳа учун берилишини айтди.
KUNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Қуръон мусобақаси мукофотларининг умумий миқдори 130.000 Қувайт динорини ($433.000) ташкил этади.
Ундан аввал Қувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Др.Фаҳад Ал-Афаси халқаро мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини айтган эди.