A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ёдлашнинг энг яхши йўли қандай?
PDF Босма E-mail

Қуръон ёдлашнинг йўллари турлича бўлиб уларнинг баъзилари булардир:

 

1. Аллоҳ учун холис бўлиши, риё − хўжакўрсинга бўлиб колишидан сақланиш. Чунки  қиёмат куни жаҳаннам биринчи бўлиб, «Қори»  дейилиши учун Қуръон ўкиган киши учун қиздирилади. Сизнинг Қуръон ўкишдан максадингиз Аллоҳдан бўладиган ажр-мукофот ва қуйидаги хадисларда зикр килинган мартаба ва даражалар бўлсин!.
Охиратда: «Ўқи ва юқори даражага кўтарил, дунёда тиловат қилганинг каби тиловат кил, сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оят олдидадир», дейилади. (Бу хадисни Термизий: 2914 ва Абу Довуд: 1464 -хадисда Аблуллох ибн Амр ибн ал Ос (розияллоху анҳумо)дан ривоят килдилар).
Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сизларнинг яхшироғингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатган кишидир», дедилар. (Бу хадисни Бухорий 5027- хадисда Усмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилганлар).
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят килиб, дедилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Одамлар орасида Аллоҳ таолонинг аҳли бордир, — дедилар». Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи васаллам), улар кимлар? — деб сўрадилар: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг ахли ва унинг хос кишиларидир»,  дея жавоб бердилар. (Ибн Можа саҳиҳ санад билан 215- ҳадисда ривоят килдилар).
2. Замонавий янги жиҳозлар ва алоқа воситаларидан фойдаланиб тоқатингизга қараб, мумкин қадар қироатни тузатиш. Бироқ булар қироатни яхши биладиган устоздан бехожат қилолмайди.
3. Ёдланган жойларни дафтарга белгилаб кўйиб, бир хафта, ўн кун ёки узоғи билан икки хафтага бўлиб, узуликсиз такрорлаб турасиз, токи бу эсда яхши сакланиб колсин.
4. (3 ракамда айтилганидек) Белгиланган кунлик ўтган дарсларни такрорлаб бўлгандан сўнг янгисини ёдлашга киришинг. Агар такрорни яхши килмаган бўлсангиз, янги ёдлашга киришманг. Бу сизга фойдали ва тез ёдлашингиз учун яхшидир.
5. Янги ёдлаганингиз мустахкам бўлиши учун шу куннинг ўзида кучингиз етганича такрор килинг.
6. Янги ёдлаганингизни тўрт кун кетма-кет такрор килинг, сўнг (3-ракамдаги) умумий такрорга кўшиб кўйинг.
7. Озрок бўлса ҳам зерикиш ва малолланиш хосил бўлмайдиган микдорда ёдланг. Гап узлуксиз давомли ёдлашдадир. Чунки  йўлда тўхтамай юрган манзилга етади, отининг чопкирлигига суяниб дангасалик килган одам манзилга ҳам етолмайди, отини ҳам ҳалок килади.
8. Факат бир хил Қуръондан ёдланг, уни бошка нусхага ўзгартирманг. Агар ёзуви катта-катта бўлса, ёдлаш хатодан холирок бўлади.
9. Янги ёдлаганингизни аввалгиси билан боғланг. Аввалги дарснинг охирги оятини янги ёдланган дарснинг бош ояти билан доимо боғлаб кетинг.
10. Агар араб тилини билсангиз, мухтасар тафсирлардан фойдаланинг, тушуниш билан ёдлаш тезлашади.
11. Ёдланган сураларни намозда ва холи вактингизда ўқишни машк килинг.
12. Такрорлаш тўла суратда давом этиши учун ҳафтада бир кунни тайинлаш лозим. Бу кунда кайтара олмай колган кунларингиздаги карзларингизни адо киласиз.
13. Ўзингизга муносиб вактларни танлаб олинг, акл жамланиб турганда ёдлаш ҳам осон, ҳам яхши бўлади.
14. Аллоҳга боғланишни ва сизга Қуръонни ёдлашни енгил килиши ҳамда бу ишда сизга муваффақият беришини сўраб дуони кўпрок килинг.
15. Гуноҳлардан сақланинг. Хусусан, кўз ва қулоқ гуноҳларидан сакланинг.
Қуръон ёдлашнинг булардан бошка йўллари ҳам бор, уларни зикр килсак, гап чўзилиб кетади. Уларга кўпрок изланиш ва ўзингиз каби ўртоқларингиздан сўрашлик билан эришасиз.

Аллоҳ сизга тавфиқ берсин ва сизу бизни Қуръон аҳлидан қилсин!