A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони ҳакиймга иймон
PDF Босма E-mail

Ва, албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Қуръон У Зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди. У Зот уни ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди. Мўминлар уни ана ўша ҳолда ҳақ, деб тасдиқ қилдилар ва уни ҳақиқатда Аллоҳнинг каломи, деб қаттиқ ишондилар. У одамларнинг каломига ўхшаб, махлуқ эмасдир.
Бас, ким уни эшитса-ю, башарнинг каломи, деб даъво қилса, батаҳқиқ кофир бўлар. Батаҳқиқ, ундоқ одамларни Аллоҳ мазаммат қилган, айблаган ва унга дўзах ила дўқ урган.
Аллоҳ: «Албатта, уни сақар (дўзах)га киритаман», (Муддассир сураси, 26) деган. Қачонки Аллоҳ «Бу башарнинг сўзидан бошқа эмас», (Муддассир сураси, 25) деган кимсага сақар (дўзах) билан дўқ урганидан кейин, билиб, қаттиқ ишондикки, албатта, у  холиқининг сўзидир. Башарнинг сўзига ўхшамас.

 

Шарҳ: Ушбу жумлаларни «Ва» сўзи билан бошланиши уларнинг ўзидан олдинги жумлаларга боғланганлигини билдиради.
«У Зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди». Яъни  Қуръон Аллоҳ таолодан зоҳир бўлган сўздир. Аммо  унинг қандоқ сўзлангани кайфиятини билмаймиз, деган маънодадир.
«Қуръон» аслида масдар-ўзак-бўлиб, гоҳида «қироат» маъносини англатади. Аллоҳ таоло: «Ва фажр Қуръонини, албатта, фажр Қуръонига шоҳид бўлингандир», (Ал-исро сураси, 78) деган. Яъни  фажр вақтида Қуръон қироатига фаришталар шоҳид бўлурлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонни овозларингиз ила зийнатланг!» деганлар. (Абу Довуд). Яъни Қуръон қироатини, деганларидир. Гоҳида эса  «Қуръон»дан ўқилган нарса кўзда тутилади. Аллоҳ таоло: «Бас, қачонки Қуръонни қироат қилсанг, Аллоҳдан шайтони ражим шарридан паноҳ сўра», (Намл сураси, 98) деган. Яна: «Ва қачонки Қуръон ўқилса, уни тингланглар ва жим қулоқ солинглар. Шоядки,, раҳм қилинсангиз», (Аъроф сураси, 204) деган.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Албатта, бу Қуръон етти ҳарфда нозил қилингандир», деганлар.
Муаллифнинг «кайфиятсиз», дегани, уни сўз қилиб гапирганини қайси кайфиятда бўлганини билиб бўлмайди, деганидир. Яъни  каломнинг Аллоҳ таолодан содир бўлгани маълум, аммо қайси кайфиятда содир бўлгани маълум эмас:
«У Зот уни ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди», дегани. Яъни  Аллоҳ Қуръонни Ўз Пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га фаришта тили орқали туширди, деганидир. Қуръонни Жибрийл (алайҳиссалом) Аллоҳдан эшитди ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) фаришта Жибрийл (алайҳиссалом)дан эшитдилар. Сўнгра одамларга ўқиб бердилар.
Аллоҳ таоло Қуръонда: «Ва Қуръоннинг одамларга аста ўқиб беришинг учун ажратиб ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик», (Аъроф сураси, 106) деган. Бошқа бир оятда эса:
«Уни ишончли руҳ огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун, очиқ-ойдин араб тилида қалбингга олиб тушди», (Шуаро сураси, 193) дейди.
Муаллифнинг: «Мўминлар уни ана ўша ҳолда, ҳақ, деб тасдиқ қилдилар», деганидаги «мўминлар» дан мурод саҳобалар ва улардан кейинги авлод, тобеинлардир.
«Ана ўша ҳолда» дегани эса  олдин зикр қилинган Қуръоннинг каломлиги ва туширилишига боғлиқ ҳолдир.
«Бас, ким уни эшитса-ю, башарнинг каломи, деб даъво қилса, батаҳқиқ кофир бўлар».
Ким Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканини инкор қилса, уни Муҳаммаднинг ёки ундан бошқа фаришта ёки башарнинг каломи, деса кофир бўлишида ҳеч шак-шубҳа йўқ.
Шунингдек, ким Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига иқрор бўлса-ю, аммо уни салафи солиҳ иттифоқ қилганидан бошқача қилиб таъвил қилса ёки ўзича бузса ҳам, кофир бўлишида ҳеч шак-шубҳа йўқ.
«Башарнинг сўзига ўхшамас», яъни Аллоҳнинг каломи башарнинг каломига ўхшашдан шарафли, фасоҳатли ва олийдир. Аллоҳ Ўз каломи васфида қуйидагиларни келтиради.
1- «Аллоҳдан кўра сўзи содиқроқ ким бор?!» (Нисо сураси, 87).
2- «Роббинг калимаси содиқлик ва адолат жиҳатидан батамом бўлди». (Анъом сураси, 115).
3- «Агар инсу жинлар ушбу Қуръонга ўхшашни келтирмоқ учун жам бўлсалар ҳам, унга ўхшашни келтира олмаслар». (Исро сураси, 88).
4- «Сен: Унга ўхшаш бир сура келтиринг!» деб айт». (Юнус сураси, 38).
Демак, Қуръоннинг лафзига ўхшаш лафз, назмига ўхшаш назм ва маъносига ўхшаш маъно йўқдир.
Аллоҳ таолонинг каломи банда учун буюк шарафдир. Аллоҳ Қуръони Каримда: «Аллоҳ Мусога гап гапирди» (Нисо сураси, 164) ва: «Қачонки Мусо Бизнинг мийқотимизга келганида ва Роббиси унга гапирганида», деган. Бошқа бир оятда пайғамбарлар ҳақида: «Уларнинг ичида Аллоҳ гапирган ва баъзиларнинг даражаларини кўтарган кимсалар бор», (Бақара сураси, 253) деган. Бошқа бир оятда: « Раҳийм бўлаган Роббдан салом сўзи бор», (Ёсин сураси, 58) деган.
Имом Ибн Можа ва бошқа имомлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидагиларни айтганлар:
«Аҳли жаннат ўз неъматлари ичида турганларида, бирдан уларга нур чиқди. Улар юқорига қарадилар. Қарасалар, Робб жалла жалолуҳу уларнинг устидан қараб турибди. Бас, У Зот: «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат», деди. Аллоҳнинг: «Раҳийм бўлган Роббдан салом сўзи бор», (Ёсин сураси, 58) дегани шу. Модомики, У Зотга назар солар эканлар, улардан ҳижобланиб олмагунича ва Унинг баракаси ва нури қолмагунча ўзлари ичида турган неъматлардан ҳеч нарсага илтифот ҳам қилмайдилар.
Аллоҳ таолонинг: «Албатта, Аллоҳнинг аҳди ва қасамларини оз баҳога сотганларга, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир ва Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар солмайди ҳам», (Ол-и Имрон сураси, 77) деган оятида гапирмаслик ила уларни иқоб қилмоқда. Агар Аллоҳ мўмин бандаларига ҳам гапирмайдиган бўлганида, улар билан кофирлар бир хил бўлиб қолар эдилар. Унда кофирларга гапирмаслигида фойда бўлмай қолар эди.
Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ»ларида «Робб таборака ва таолонинг аҳли жаннатга каломи боби» деган боб очиб бир неча ҳадисларни келтирганлар.
Аҳли жаннатлар учун энг афзал неъмат Аллоҳ таборака ва таолонинг жамолини кўриш ва каломини эшитишдир. Каломни инкор қилиш эса  жаннат руҳини ва унинг энг олий ва энг афзал неъматини инкор қилишдир. Аслида, бусиз жаннат ўз аҳлига татимайди ҳам.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Талхийси шарҳи ал-ақийдатут таҳовия»