A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Валид ибн Муғийранинг Қуръондаги “сифатлари”
PDF Босма E-mail

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг  Қалам  сурасида Қурайшнинг энг катта кофир ва бойларидан бўлмиш Валид ибн Муғийранинг 10 та «сифати»ни қуйидагича келтиради:
Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
Яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга.
Қўпол, ундан сўнг отасининг тайини йўққа.
Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер.
Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз
(Қалам, 10-16).
Ҳақиқатан ҳам Валид ибн Муғийра ушбу оятларда айтилганидек, беҳуда нарсалар билан кўп қасам ичувчи қасамхўр эди. Пасткашлиги ҳам чегара билмас эди. Бировларни беҳудага айблар эди. Инсонларнинг орасини бузиш мақсадида чақимчилик қилиб турмаса, кўнгли жойига тушмас эди. Ўзи ҳам яхшилик қилишга ярамас эди, бошқаларни ҳам яхшиликдан тўсадиган бахил эди. Ҳа, Аллоҳ таоло унга жуда кўп мол-дунё берган эди. Тоифда унинг катта боғи бўлиб, қишин-ёзин мева узилмас эди. Лекин у бу неъматларнинг шукрини адо этмай, куфрони неъмат қиларди. Камбағал-бечораларга ўша мевалардан беришни истамас эди. Қолаверса, у 10 нафар фарзандларига «Қайси бирингиз Исломга кирсангиз, совғаларимни ва ёрдамимни узиб қўяман», дер эди, бундан ташқари у ҳаддан ошишда тенги йўқ золим, кўп жиноятлар содир этувчи, ҳаммага қўполлик қилувчи ҳамда никоҳсиз туғилган ҳароми эди.
Дарҳақиқат, у 18 га киргандан кейин ҳақиқий отаси келиб, уни ўз боласи эканини даъво қилган. Ривоятларда айтилишича, унинг онаси фоҳишалик қилган бўлиб, бу нарса юқоридаги оятлар нозил бўлгунича билинмаган. Ушбу оятлар нозил бўлгач, Валид ибн Муғийра онасининг олдига кириб: «Муҳаммад мени 10 та сифат билан сифатлади. Мен ўзимда 9 тасини топдим. Аммо ҳароми деганини тушунмадим. Тўғрисини айтсангиз, айтинг, бўлмаса сизни ўлдираман», дейди. Шунда онаси: «Сенинг отанг жинсий ожиз киши эди. Мен отанг ўлиб, мол-давлати бошқаларга қолиб кетмасин, деган қўрқув билан битта чўпонни олдимга чақирдим ва у билан бирга бўлдим. Сен ўша чўпоннинг боласисан», деди. Унинг моли ва болалари кўп эди. Унга Қуръон ўқилса, «Бу аввалгилардан қолган асотирлар», дер эди. Унинг бурнида хорлик белгиси бор эди. Дарҳақиқат, у Бадр жангида «тумшуғидан тамғаланади», яъни бурнидан қилич еб, сўнгра шу  чандиғи билан  одамлар орасида мазах бўлиб юради.
Аллоҳ таоло барчамизни қасамхўрликдан, пасткашликдан, бировларни айблашдан, туҳматдан, ғийбатдан, чақимчиликдан, бахилликдан, ҳаддан ошишдан, кўп гуноҳлар қилишдан ва қўпол бўлишдан асрасин. У Зот барчамизни бу дунёдан иймон билан кетишимизни насиб этсин. Омин!

Нозимжон Ҳошимжон