A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръоннинг рақамий мўъжизаларидан бири
PDF Босма E-mail

Қуръон − Аллоҳ таолонинг каломи ва боқий мўъжизаси. Шунинг учун унинг Аллоҳнинг каломи эканини исботловчи, мўминнинг унга бўлган ишончини зиёда қилувчи, унга шубҳа қилувчиларга қарши ҳужжат бўлувчи мўъжизалар давомли зоҳир бўлиб туради.
Келинг, Қуръондаги баъзи калималарнинг ҳайратланарли бир тартибда такрорланганини бир кўриб чиқайлик. Агар у одамлар ёзган бошқа китоблардек бўлганида, унда бу даражадаги мутаносибликни топмаган, балки тартибсиз бир такрорланишларни кўрган бўлар эдик. Масалан, «الشهر» (аш-шаҳр) «ой» сўзи алоҳида шаклда йилдаги ойлар сонига мувофиқ 12 марта такрорланган. «اليوم» (ал-явм) «кун» сўзи ҳам алоҳида кўринишда йилдаги кунлар сонига мос 365 марта зикр этилган. Энди «العام» (ъом) ва «السنة» (сана) сўзларини кўриб чиқамиз.
Ажабланарлиси, «العام» (ъом) сўзи етти марта ва «السنة» (сана) сўзи ҳам ҳудди шундай етти марта такрор келган. Булар:
«السنة» (сана) сўзи:
1.    (يود أحدهم لو يعمر ألف سنة و ما هو بمزحزحه من العذاب لو يعمر) (البقرة: 96).
«Баъзилари минг йил умр кўришни хоҳлайди. Ваҳоланки, умрининг узунлиги уни азобдан узоқлаштирувчи эмас». (Бақара, 96).
2.    (قال فإنها محرمة عليهم أربعين سنة يتيهون في الأرض) (المائدة: 26).
«(Аллоҳ) деди: «Албатта, у (Байтул-Мақдис) энди улар учун қирқ йилга (кириши) тақиқлангандир. Ер (юзи) бўйлаб сарсонликда юрадилар». (Моида, 26).
3.    (و إن يوما عند ربك كألف سنة مما تعدون) (الحج: 47).
«Дарвоқе, Роббингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисобингиздаги минг йилга баробардир». (Ҳаж, 47).
4.    (و لقد أرسلنا نوحا إلى قومه فلبث فيهم ألف سنة إلا خمسين عاما) (العنكبوت: 14).
«Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди». (Анкабут, 14).
5.    (يعرج إليه في يوم كان مقداره ألف سنة مما تعدون) (السجدة: 5).
«...сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизча минг йилга тенг келадиган (бир) кунда (яъни қиёматда) Унинг ўзига кўтарилур». (Сажда, 5).
6.    (حتى إذا بلغ أشده و بلغ أربعين سنة قال رب أوزعني أن أشكر نعمتك) (الأحقاف: 15).
«Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: «Эй, Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин...дейди» (Аҳқоф, 15).
7.    (يعرج الملائكة و الروح إليه في يوم كان مقداره خمسين ألف سنة) (المعارج: 4).
«Фаришталар ва Руҳ (Жаброил) миқдори (масофаси) эллик минг йилга тенг (бўлган) бир кунда (қиёмат кунида) Унинг ҳузурига кўтарилурлар» (Маориж, 4).
«العام» (ъом) сўзи:
1.    (فأماته الله مئة عام ثم بعثه) (البقرة: 259).
«Шунда Аллоҳ уни (Узайрни) юз йил (муддатга) ўлдирди» (Бақара, 259).
2.    (قال بل لبثت مئة عام) (البقرة: 259).
«Аллоҳ: Йўқ, юз йил турдинг... деди» (Бақара, 259).
3.    (إنما النسيء زيادة في الكفر يضل به الذين كفروا يحلونه عاما و يحرمونه عاما ليواطئوا عدة ما حرم الله) (التوبة: 37).
4.    (و يحرمونه عاما ليواطئوا عدة ما حرم الله) (التوبة: 37).
«Албатта, (уруш ҳаром қилинган ойларни) кечиктириш (ҳаддан) ортиқ куфрдир. У билан Аллоҳ (урушни) ҳаром қилган (ойлар) сонини (ўзларига) мослаб олиш ва шу тариқа Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни «ҳалоллаб» олиш мақсадида у (мазкур ойлардаги уруш)ни бир йил ҳалолга, бир йил ҳаромга чиқарувчи кофирлар адаштирилур» (Тавба, 37).
5.    (أولا يرون أنهم يفتنون في كل عام مرة أو مرتين) (التوبة: 126).
«Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар» (Тавба, 126).
6.    (ثم يأتي من بعد ذلك عام فيه يغاث الناس) (يوسف: 49).
«Сўнгра, ундан кейин бир йил келиб, одамлар унда ёмғирга сероб бўлурлар» (Юсуф, 49).
7.    (و لقد أرسلنا نوحا إلى قومه فلبث فيهم ألف سنة إلا خمسين عاما) (العنكبوت: 14).
«Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди» (Анкабут, 14).
«العام» (ъом) ва «السنة» (сана) сўзлари биргаликда зикр этилган оят − бу Анкабут сурасининг 14-оятидир. Эътибор қилган бўлсангиз, ушбу оят тартиб рақами иккала сўз такрорланган сонлар йиғиндисича, яъни 7 + 7 = 14. Энди ўйлаб кўрайлик, «العام» (ъом) сўзи 7 марта ва «السنة» (сана) сўзи ҳам 7 марта тасодифан зикр этилиб, улар биргаликда келган оят рақами ҳам тасодифан 14 бўлиб қолганми?!