A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кувайт давлатида VIII Халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтмоқда
PDF Босма E-mail

Бир неча йилдирки, Қувайт Вақф ва Ислом ишлари Вазирлиги халқаро Қуръон мусобақаси ўтказиб келади. Бу йилги мусаобақада  80 та давлатдан 124 нафар вакиллар иштирок этмоқда.

Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда ўтказилмоқда:

1. Қуръони Каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.

2. Қуръони Каримни ўн хил қироат билан тўлиқ ёддан ўқиш.

3. Қуръони Каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиш.

4.Қуръони Каримга хизмат қиладиган муассасалар ва жамиятлар лойиҳаларидан энг яхшисини тақдирлаш.

Кувайт  Вақф ва Ислом ишлари Вазирлигидаги Қуръони Карим бўлими мудири Аҳмад Тавил ўз сўзида  мазкур мусобақани ўтказишдан Қуръони Каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича ёшларни мусобақага қизиқтириш, уларни Қуръон хулқлари ва одоблари билан хулқланишга рағбатлантириш мақсад қилинганини таъкидлади. Бу йилги мусобақада Қуръони Каримга хизмат қиладиган энг яхши лойиҳаларни мукофотлаш ҳам режагa киритилган.

Шунингдек, доктор Аҳмад мусобақа фаолияти давомида илмий мажлислар ва кўргазмалар ташкил қилиниши, Қуръон илмлари бўйича етук олимларнинг Қуръони Карим фазилати ва шу каби масалалар ҳақидаги маърузалари тингланишини қўшимча қилди.

Кувайт халқаро мусобақасида ҳар йили биздан ҳам қорилар иштирок этади. Бу йил ҳам 2 нафар қоримиз – Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабаси Нуриддинов Аъло ва Андижондаги «Саййид Муҳйиддин махдум» Ислом билим юрти талабаси Абдуҳалимов Аҳмадулло мусобақада иштирок этмоқда.

«Муслим.уз» асосида тайёрланди