A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
МИСРДА «ҚУРЪОН МОҲИРЛАРИ» МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
PDF Босма E-mail

 

 

 

МИСРДА «ҚУРЪОН МОҲИРЛАРИ» МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Ислом олами робитаси «Ал-Азҳар» университети билан ҳамкорликда Мисрда «Қуръон моҳирлари» номи билан Қуръон мусобақаси ўтказди. Унда 268 та қори ва қориялар иштирок этдилар.

Мусобақа тўрт йўналишда бўлиб ўтди:

1.  Қуръони Каримни ўнта мутавотир қироат бўйича тўлиқ ёд олиш;

2.  Қуръони Каримни «Муқаддимати Жазария» тажвиди билан ёд олиш;

3.  Қуръони Каримни изоҳлари билан тўла ёд олиш;

4.  10 ёшга етмаган ҳофизи Қуръонлар.

Мусобақа 6 кишили ҳакамлар ҳайъати тарафидан кузатилиб, ғолиблар аниқланди. Мусобақанинг якуни босқичида тантанали тадбир уюштирилди. Унда Азҳар шайхи Аҳмад Таййибнинг ўринбосарларидан Шайх Алий Халил, Вақф ишлари вазирлиги вакили Шайх Салома Абдурраззоқ ва бошқа нуфузли меҳмонлар ҳам иштирок этди. Улар ўз сўзларида Ислом робитаси қошидаги Таҳфизул Қуръон уюшмасининг Қуръони Карим нурини таратиш, кишиларни Қуръонга даъват қилиш борасида олиб бораётган самарали ҳаракатларини алоҳида эсга олиб, ушбу ишларнинг бошида турган барча азизларга ташаккурларини изҳор қилдилар. Тадбир сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

 

http://www.hqmi.org/news.php?op=ne&nid=798


الهيئة العالمية لتحفيظ القرآن الكريم-الأخبار

الهيئة العالمية لتحفيظ القرآن الكريم هيئة عالمية خيرية ذات شخصية اعتبارية منبثقة من رابطة العالم الإسلامي وتعمل لخدمة كتاب الله تعالى والعلوم المتصلة به