A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
“Ислом умматининг Қуръони каримга хизмат кўрсатишга қаратилган саъй -ҳаракати”
PDF Босма E-mail

Мароккада «Ислом умматининг Қуръони Каримга хизмат кўрсатишга қаратилган саъй-  ҳаракати» халқаро конференцияси якунига етди. «Ислом умматининг Қуръони Карим ва қуръоний билимларга хизмат кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракати» деб номланган халқаро конференция Марокканинг Фас шаҳрида якунига етди.

 

«marocjournal.net» ахборот сайти хабар беришича, икки кунлик ушбу конференция ташкилий қўмитасининг масъуллари уни ўтказишдан мақсад янги авлодга етказиш, илоҳий каломни янада яхшироқ ёйиш учун бу борада қўлга киритилган маҳоратлар ва амалга оширилган қуръоний тадқиқотларни таҳлил этиш эканлигини билдиришди.
Ислом оламининг Қуръони Карим ва қуръоний билимларга хизмат кўрсатиш ҳамда исломий тадқиқотлар учун янада яхшироқ истиқболларни белгилаш учун бой ва хилма-хил режалар тузиш бобидаги фаолиятларини баҳолаш мазкур конференцияни ўтказишдан кўзда тутилган кейинги мақсадлардан бири эди.
15 апрель куни «Ислом умматининг Қуръони Каримни ҳифз этиш бобидаги саъй-  ҳаракатлари» мавзусида бўлиб ўтган конференциянинг биринчи куни  иштирокчилари «Имтиёз» ва «Қуръони Карим тафсири» каби мавзуларни ўрганиб чиқишди.
Тадбирнинг иккинчи кунида эса Ислом умматининг ўтган асрлар давомида Қуръони Каримнинг турли мўъжизаларини инобатга олган ҳолда олиб борган Қуръони Карим таърифи бобидаги саъй-ҳаракатлари таҳлил этилди.