A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мусҳаф китобати тарихига бағишланган ҳужжатли филмни суратга олди
PDF Босма E-mail

Мадинаи Мунавварадаги қирол Фаҳднинг «Мусҳафи шариф матбааси  бирлашмаси» мусҳафи шариф китобатининг пайдо бўлиш тарихига аталган ҳужжатли фильмни ишлаб чиқаради.

 

Бу эса ташкилот уюштираётган, Саудия подшоси Абдуллоҳ Иккининг бошчилигида, жорий ойнинг 22-куни ўтказиладиган «Қирол Фаҳд бирлашмасининг дунёдаги энг машҳур мусҳафи шариф хаттотларига бағишланган учрашуви»  асосида бўлади.
Фильм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан то ҳозирги асримизгача бўлган Қуръони Карим китобатининг тараққиёт йўлини мавзуий суратлар билан, факт ва ҳужжатли маълумотларни тақдим қилиш орқали баён қилиб беришни кўзда тутган. Филм 30 дақиқадан ошмайди. У араб ва инглиз тилларида ҳамда ишоравий сўзлашув қўшимчаси билан олинади. Шунингдек, фильмда мусҳафларнинг хатлари ҳужжатли тарзда, турли минтақалардага турли замонларга тегишли ҳар хил араб хатларининг суратлари, илова қилинади. Фильм энг замонавий ускуналарда, олий сифатли овоз ва видео сурати билан олинади.
Фильм Аллоҳ таолонинг Ўз Каломини асрлар оша қандай сақлаб келганининг яна бир кўринишини намойиш этишни, мусҳафи шариф китобатининг вужудга келиш ҳамда тараққиётини ҳужжатли суратда тақдим этишни, Ислом цивилизациясининг ўзига хос нодир жиҳатларини, шунингдек, «Қирол Фаҳднинг мусҳафи шариф матбааси бирлашмаси»нинг Аллоҳ таолонинг Китоби ва унга тааллуқли бўлган илмларда кўрсатган буюк хизматларини кўрсатиб беришни ўзига мақсад қилиб олган.
Фильмда Арабистон ярим оролининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келишларидан олдинги ҳолати, ваҳийнинг нозил бўлиши, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги ваҳийнинг ёзиб олиниши ва у Зотнинг даврларидаги бор имконият асосида мусҳафнинг битилиши, сўнгра Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳижрий 11-санада Қуръони Каримни жамлагани, сўнгра Усмон розияллоҳу анҳунинг 24-сана охирлари, 25-сана бошларида мусҳафдан нусхалар кўчириб, Ислом шаҳарларига тарқатгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, фильм мусҳафи шариф китобатининг кейинги асрлардаги ривожланиш босқичлари, «нақтул-иъроб» деб айтиладиган Қуръони Каримга «ҳаракат»ларнинг қўйилиши, «нақтул-иъжам» дея машҳур бўлган ўхшаш  ҳарфларни нуқталар билан бир-биридан ажратилиш ҳодисалари, кейин Халил ибн Аҳмад ал-Фароҳидийнинг нуқта ва шаклларни қўйгани ҳақида ҳикоя қилади.
Саудия Арабистонида илк мусҳаф чоп қилиниши ҳижрий 1396 санада юз берган бўлиб, хаттот Муҳаммад Тоҳир Курдийнинг иккинчи жаҳон уруши йилларида (1939-1945) ёзиб битирган китобати билан чоп қилинган «Маккаи Мукаррама мусҳафи»ни табъадан чиқариш билан бўлган эди.
Филм «Қирол Фаҳднинг мусҳафи шариф матбааси бирлашмаси»нинг турли қироат ва ривоятларда Қуръони Каримни нашр қилаётгани, хаттот Усмон тоҳонинг хати асосида чоп қилинган «Мадина ан-Набавийя мусҳафи»нинг бутун дунё бўйлаб тан олингани, қабул қилинганини, бу борада бирлашманинг меҳнати катта бўлганини таъкидлаш билан якунланди.