A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ёдлатиш мадрасалари Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail

Жидда амири жаноб Машъал ибн Мажид ибн Абдулазиз Дунё Қуръон ёдлатиш Ҳайъати Жиддадаги Таълим ва тарбия ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган Мамлакатдаги Қуръон ёдлатиш мадрасалари ўртасидаги ўтказилган Қуръон мусобақасининг якуний йиғилишида қатнашди.

 

Дунё Қуръон Ёдлатиш Ҳайъати Ахборот интернет сайтиннинг хабар беришича, мусобақа икки йўналишда бўлиб ўтган: тўла Қуръонни ёд олиш бўйича ва пастдаги 15 пора бўйича. Олий ва ўрта таълимдагилар биринчи йўналишда, бошланғич таълимдаги иштирокчилар иккинчи йўналиш бўйича қатнашган. Мусобақанинг якуний босқичига жами 30 та иштирокчи танлаб олинган.

Мажлис Қуръон тиловати билан бошланди. Йиғилишда сўзга чиққан Дунё Қуръон Ёдлатиш Ҳайъати Бош котиби Абдуллоҳ Басфар жумладан шундай деди: «Шубҳасиз, мусобақа йилдан- йилга сезиларли даражада яхшиланиб, ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга, ўғил­-қизлар учун Қуръон ёдлатиш мадрасалари 200 дан ошди, уларда 270 минг толиб ва толибалар таҳсил олмоқда».

Таълим-тарбия вазирлиги қошидаги Исломий Тарбия Бош Идораси мудири Доктор Саъуд Осим: «Бундай муносабатларнинг кўпайиши Китоб ва Суннатда таъкидланган яхшилик ва эзгулик йўлида мусобақалашиш ғоясини қўллаб-­қувватлайди. Мусобақа ўтказиш Умматни қўллаб-­қувватлаш ва унинг йигитларини Аллоҳнинг изни билан келажак ҳаётларида ўз умматларига хизмат қилишлари учун фурсат яратиб бериш юзасидан матлуб ишдир», дея таъкидлади.

Шундан кейин, Муҳтарам Амир жаноблари бошланғич, ўрта ва олий таълим босқичларида таҳсил олаётган талабалар ичидан танланган ғолибларларга муносиб совғаларни топширди.