A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Америкада Қуръони карим мусобақаси
PDF Босма E-mail

 

Муборак рамазон ойида Америкада Қуръони Карим мусобақаси ўтказилади

Америка мусулмонлари жорий йилнинг 14 август муборак рамазон ойининг ўн тўртинчи кунида «Напервилл (ICN)» Ислом марказида Қуръонни ҳифз этиш мусобақасида беллашишади.
«Islamic Center of Napervile» ахборот сайти хабар беришича, бу мусобақа Напервилл Ислом маркази масъулларининг ташаббуси билан Американинг Иллинойс штатидаги Напервилл шаҳрида жойлашган мазкур марказ биносида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад мусулмонларни Қуръони Каримни тажвид қоидаларига асосан ҳифз ва тиловат этишга тарғиб этиш эканлиги эълон қилинган.
Мусобақа иштирокчилари тўртта гуруҳда: 22 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар Каҳф сурасини ҳифз этиш, 18 ёшдан 22 ёшгача бўлганлар Ёсин сурасини ҳифз этиш, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар Ар-Раҳмон сурасини ҳифз этиш ва 10 ёшдан 14 шгача бўлган болалар Мулк сурасини ҳифз этиш йўналишларида мусобақалашадилар.
Мусобақа якунига етгач, ғолибларга соврин ва мукофотлар тақдим этилади. (ИКНА)