A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
“Ал Жазийра” - Қуръон қироати мусобақаси
PDF Босма E-mail

«Ал Жазийра» каналининг Қуръон қироати бўйича халқаро мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади

 

Қатарнинг «Алжазийра” спутник каналида болаларга мўлжалланган Қуръон қироати халқаро мусобақасининг 2011 йилги финал босқичи   24 июнь жума куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бошланади.
Қатарда босиладиган «Аш-Шарқ» газетаси хабар беришича, мусобақанинг бу босқичи жума куни маҳаллий вақт билан соат 16 да Қатар вақф ва Исломий ишлар вазири Ғайс ал-Кавворийнинг назорати остида бошланади ва «Ал Жазийра» болалар спутник каналидан «Алал ҳава» кўрсатуви орқали тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Мусобақа финал босқичининг очилиш маросими Қуръони Карим бўйича халқаро ҳакамлар қўмитасининг иштирокида бўлиб ўтади ва бу тадбирнинг муҳим қисмларидан бири дунёнинг етук қориларидан уч нафари томонидан Қуръони Каримнинг қироат қилинишидир.

Мазкур босқичда дунёнинг бешта қитъасидаги 16 та мамлакатдан 63 нафар болакай иштирок этиб, ўзаро рақобат қилишади. Улар 21 июнь куниёқ Қатарга келишни бошлашган ва 23 июнгача қориларнинг барчаси йиғилиши кутилмоқда.

Қатар вақф ва Исломий ишлар вазирлиги мусобақанинг ғолибларига бешта нақд пул мукофотини тайинлаган ва жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган Қуръон ҳамда қироат бўйича етук етти нафар мутахассис ва уламолардан иборат ҳакамлар қўмитаси мусобақанинг ижросини назорат этиб, иштирокчиларга баҳо беришади.