A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қирғизистонда республика Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида Қуръони Карим бўйича республика мусобақаси шу йилнинг 24 -25 июнь кунлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳар жомеъ масжидида бўлиб ўтди.

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) нинг Қирғизистондаги бўлими хабар беришича, мазкур қуръоний мусобақалар Қирғизистон мусулмонлари идораси ва Ислом олами халқаро анжумани қошидаги Қуръонни ҳифз этиш қўмитасининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа ҳар йили бўлиб ўтади ва бу йил ҳам икки кун давомида мусобақа иштирокчилари Қуръони Каримнинг тўлиқ ҳифзи, 20 порасининг ҳифзи ва 10 порасининг ҳифзи номинацияларида беллашишди.
Бу Қуръон мусобақасида Қуръони Каримнинг тўлиқ ҳифзи номинациясида 11 киши, 20 порасининг ҳифзи номинациясида 12 киши ва 10 порасининг ҳифзи номинациясида 19 киши иштирок этди.
Қайд этиш керакки тўлиқ ҳифз номинациясида биринчи ўринни эгаллаган кишига 25 минг сом, иккинчи ўринга 20 минг сом ва учинчи ўринга 15 минг сом пул мукофоти тақдим этилди.
Шунингдек, 20 поранининг ҳифзи номинациясида биринчи ўринга 20 минг сом, иккинчи ўринга 15 минг сом ва учинчи ўринга эса 10 минг сом, бундан ташқари, 10 поранинг ҳифзи номинациясида биринчи ўринга 15 минг сом, иккинчи ўринга 10 минг сом ва учинчи ўринга эса 5 минг сом пул мукофоти берилди.