A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Эрон халқаро Қуръон мусобақаси
PDF Босма E-mail

2011 йил 30 июнь куни Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳронда 28-халқаро Қуръон Мусобақаси бошланди.
Мусобақанинг очилиш маросими 29 июнь чоршанба куни кечки соат 4:30да бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг ҳукумат ва ҳарбий раҳбарлари, Қуръон ходимлари ва устозлари, етакчи ташкилотларнинг намояндалари иштирок этишди. Очилиш маросимида Республика Президенти Маҳмуд Аҳмадий Нажод ҳамда «Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти»нинг етакчиси Алий Муҳаммадий сўзга чиқишди.
Мусобақа икки йўналиш – ҳифз ва қироат фаръларида ўтказилди. Унда 50 дан ортиқ давлатлардан Қуръон ҳофизлари ва қорилари иштирок этишди.
Мусобақа «Олий Исломий анжуманлар» залида бўлиб ўтди ва 04/07/2011 куни якунланади. Унда 16 давлатдан келган етук Қуръон устозлари ҳакамлик қилишди. Мусобақа якуний натижалари қуйидагича эълон қилинди:
Ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин: Аббос Ҳошимий (Эрон)
2-ўрин: Ҳасибван ибн Суҳибдин (Индонезия)
3-ўрин: Аҳмад ибн Юсуф (Бангладеш)
4-ўрин: Муҳаммад Торутий (Миср)
5-ўрин: Саййид Самариддин Самадов (Тожикистон)
Қироат йўналиши бўйича:
1-ўрин: Муртазо Нажод (Эрон)
2-ўрин: Миқдод Музаффар Жосим (Ироқ)
3-ўрин: Фарҳод Юнус Ҳасан (Курдистон)
4-ўрин: Қосим Сукуна (Мали)
5-ўрин: Иброҳим Рамазон Шаббон (Танзания)
Иккала фаръдаги ғолибларга ташаккур ва тақдир маъносидаги фахрий ёрлиғ, мусобақа медали ҳамда моддий маблағлар тақдим қилинди. Ютуқлар қуйидагича шаклда берилди:
1) 240 миллион риял;
2) 180 миллион риял;
3) 140 миллион риял;
4) 110 миллион риял;
5) 80 миллион риял.
Шу билан бирга, мазкур мусобақа асносида Қуръоний баҳсларга бағишланган илмий-маърифий мақолалар ўртасидаги мусобақаниг натижалари ҳам эълон қилинди. Уларнинг натижалари қуйидагича бўлди:
1) «Қуръони Карим билан фитналантириш далолати» мақоласи;
2) «Қуръони Каримдаги «саъаа» калимасининг маънолари»;
3) «Қуръони Каримга унсу улфат топишнинг босқичлари»;
4) «Фитна» маъноларини аниқлаш, унинг фалсафаси, сабаблари ва уни даф қилиш йўлларини билиш Қуръони Карим кўзгусида»;
5) «Уйғониш тушунчаси ва мусулмонларнинг қолоқлашуви Қуръони Карим кўзгусида».
Уларга қуйидаги тартибда ютуқли совринлар берилди:
1) 20 миллион риял;
2) 18 миллион риял;
3) 16 миллион риял;
4) 14 миллион риял;
5) 12 миллион риял.
28-халқаро Қуръон мусобақаси ғолибларига совринларни Оятуллоҳ Омили Лорийжоний тақдим қилди.