A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Дубайда Қуръони каримни ҳифз этиш жамғармаси таъсис этилди
PDF Босма E-mail

Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Қуръони каримни ўрганиш ва ҳифз этиш бобида фаолиятларни йўлга қўйиш мақсадида Қуръони карим жамғармаси таъсис этилди.

“Ал-Халийж” газетаси хабар беришича, Дубай исломий ва хайрия ишлари идорасининг раиси Ҳамад аш Шайх Аҳмад аш Шайбоний мазкур қуръоний жамғарманинг фаолияти учун рухсатнома бериш билан бирга, таъкидладики, “Ал-Абдулий” муассасаси Қуръони каримни ўқитиш ва ҳифз этиш бўйича фаолият юритади.
У илова этдики, бу жамғарма Абдуллоҳ ал-Абдулий томонидан хайрли ишларни амалга ошириш мақсадида таъсис этилган ва бу ерда барча хизматлар бепул кўрсатилади.
Шунингдек бу борада тўхталган Дубай исломий ва хайрия ишлари идораси исломий муассасалар ишлари бўйича масъули Салоҳ Абдурраҳмон ал-Мухайт таъкидладики, “Ал-Абдулий” Қуръони каримни ўқитиш ва ҳифз этиш муассасасининг фаолияти учун рухсатнома чиқарилди ва Дубай исломий ва хайрия ишлари идорасининг бир гуруҳ раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган маросимда унинг таъсисчисига тақдим этилди.

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш