A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин талаба жойлаштирилди
PDF Босма E-mail

Иорданиянинг Зарқо вилоятидаги Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин толиб ва толибалар жойлаштирилди. Талабалар вилоят бўйлаб 273та марказга тарқатилди. Зарқо вақф ишлари мудири Жамол Батойинанинг таъкидлашича, мазкур ёзги таътил марказлари болаларга икки ой муддат ичида ҳафтасига беш кун дарс ўтишни режалаштирган. Талабалар у жойда Қуръон илмлари ва тиловати, ҳадиси шариф, фиқҳ, тафсир, сийрат ва араб тили грамматикасидан таълим оладилар. Шу билан бирга, толиб ва толибаларда ватанга, умматга муҳаббат, ўзаро дўст-биродарлик руҳинини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, талабаларга поклик, таҳорат одоблари, кундалик фиқҳий ҳукмлар, ота-онага яхшилик қилиш каби зуарурий билимлар ҳам ўргатилади.
Батойина шуни аён қилдики, бундай марказларни ташкил қилишдан кўзланган мақсад  бўш вақтлари, ҳатто ёзги таътил кунларини ҳам муҳим ва манфаатли ишлар билан банд қила оладиган масъулиятли ҳамда онгли баркамол янги авлодни етиштиришдир. Марказлар болалар учун бепул хизмат кўрсатади.
(Вакалат ал-анба ал-Қуръанийя ал-ъаламийя – Халқаро Қуръон янгиликлари агентлиги)

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш