A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Яман пойтахтида Қуръонни ўқитиш бўйича ёзги марказлар йўлга қўйилди
PDF Босма E-mail

Қуръони каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказларнинг фаолиятлари 12 июл кунидан Яман пойтахти Сано шаҳрида вақф ва иршод идорасининг ташаббуси билан бошланди.

Яман расмий ахборот агентлиги “Сабанет”  хабар беришича, Қуръони каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказлар фаолиятларининг очилиш маросими Сано вилояти маҳаллий кенгашининг Бош котиби Абдулғани Ҳифзуллоҳ Жамилнинг иштирокида ушбу шаҳарнинг Бейт бус минтақасидаги Қубо масжидида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда шунингдек Яман вақф ва иршод вазирининг муовини Абдурраҳмон Музлам ҳам иштирок этди. Маросимда сўзга чиққан Сано вилояти вақф идорасининг Бош директори Солиҳ Хумайс ўқув марказлари ва ёзги лагерларда қуръоний фаолиятларни ижро этишнинг ўзига хос аҳамияти борлигини таъкидлади.

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш