A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Малайзияда Қуръони карим бўйича халқаро мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади
PDF Босма E-mail

Малайзия Қуръони Карим бўйича халқаро мусобақасининг эллик учинчи босқичининг очилиш маросими шанба 16 июль кунидан мамлакат қироли ва унинг турмуш ўртоғининг иштирокида пойтахт Кула-Лампур шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Малайзиянинг «Bernama» ахборот агентлиги хабар беришича, мазкур мусобақани ўтказишга масъул бўлган Малайзия исломий ишларни ривожлантириш ташкилоти алоҳида баёнот тарқатиб, мусобақанинг бу босқичида жаҳоннинг 50 та ўлкасидан 81 нафар қори иштирок этишини билдирди.
Мазкур баёнотда таъкидланганки, ўтган икки йилги мусобақада 76 ва 47 нафар қори қатнашгани инобатга олинса, бу йил иштирокчиларнинг сони ортгани кузатилмоқда.
Мусобақанинг бу йилги босқичидаги иштирокчиларнинг 50 нафари эркаклар бўлимида, 31 нафари эса хотин-қизлар бўлимида ўзаро беллашишади.
Малайзия Исломий ишларни ривожлантириш ташкилоти, шунингдек, «Ислом уммати бирлигини чуқур англаш» деб номланган ушбу мусобақа саккиз кун давомида бўлиб ўтиши ва 23 июль куни ўз ишини тугатишини маълум қилди.