A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Карим 11 сентябрь фожеаси ҳақида 14 аср илгари огоҳлантирган(ми?)
PDF Босма E-mail

Аллоҳ  Таоло 2001 йил 11 сентябрь фожеаси ва у кунда инсониятни нималар кутишлиги ҳақида Қуръони Каримда бундан то 14 аср илгари огоҳлантириб қўйган. Кўплаб олимлар, шу жумладан, машҳур диншунос олим  Абдул Мажид Зиндоний ҳам, ушбу воқеадан кўп вақт ўтмай Қуръони Каримда «мазкур ҳодисанинг зикри ва изоҳини топиш мумкинлиги» ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

 

Олимларнинг таъкидлашича: машъум 11 сентябь 2001 (11.09.2001) санаси ва ўша куни рўй берган Нью-Йоркдаги 110 қаватли бинонинг қулаши ҳақида Аллоҳ  Таоло Қуръонда одамларни қуйидагича огоҳлантирган:
«Ўн биринчи (11) жузъда Қуръони Каримнинг тўққизинчи (9) сураси, яъни  Тавба  сураси бор. Ушбу сура икки минг битта (2001) сўздан ташкил топган. «Мана шу суранинг бир юз ўнинчи ояти (110) қуйидаги маънони ифодалайди:

«Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар юраклари ёрилиб – жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир».

Эслатиб ўтамиз:
Тавба  сураси – 114 суранинг ичида «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»
(яъни  Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан) дея бошланмаган ягона сурадир.

 

Фақир Албай