A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон экрани – сиз учун» мусобақаси эълон қилинди
PDF Босма E-mail

Мадинаи Мунавварадаги «tazimalquran.com» интернет сайти ёш авлодни Қуръони Карим қироатига ва унда бардавом бўлишга қизиқтириш мақсадида «Қуръон экрани – сиз учун» мусобақасини эълон қилди.

Кишиларни, хусусан ёшларни шижоатлантиришга қаратилган видеолавҳалар учун ўтказилаётган ушбу «Қуръон экрани – сиз учун» мусобақаси «Ёш авлодни Қуръони Карим қироатига ва унда бардавом бўлишга қизиқтириш» лойиҳасини янги воситалар – видео лавҳалар орқали қўллаб-қувватлаш, ушбу фойдали амаллар учун Аллоҳ таоло ҳузурида ажр-савоблар касб этиш ва моддий мукофотлар ёрдамида жамият учун керакли ва манфаатли бўлган фан-техникани ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Мусобақа шартлари қуйидагилардан иборат:
1) видеолавҳанинг мақсади «Ёш авлодни Қуръони Карим қироатига ва унда бардавом бўлишга қизиқтириш» бўлиши;
2) лавҳа диққат-эътибор билан, юқори сифатда, кўрсатилган электрон почтага жўнатилиши;
3) лавҳанинг муддати 3 дақиқадан ортмаслиги;
4) лавҳа бевосита, яъни айнан қатнашувчининг ижоди бўлиши;
5) ҳар бир қатнашувчи фақат битта лавҳа билан қатнашиши;
6) қатнашувчи ўзининг исми ва телефон рақамларини қайд этиши ҳамда уч қатор ичида лавҳа ҳақида керакли тушунча бериши;
7) лавҳа аёлларнинг сурати, мусиқа ва бошқа ношаръий нарсалардан холи бўлиши;
8) лавҳа 1432/08/26 ҳижрий санагача тақдим этилиши.
Ҳар бир лавҳа муаллифнинг шахсий мулки ҳисобланади.
Ғолиблик учун бешта ўрин белгиланган бўлиб, ғолиблар шу йил рамазон ойининг еттинчи куни сайтда эълон қилинади ва ўнинчи куни мукофотлар билан тақдирланади.

Мусобақа барийди(почтаси): Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.