A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Канадада ўсмирлар орасида Қуръони карим ҳифзи бўйича мусобақа ўтказилади
PDF Босма E-mail

Ўсмирлар ва ёшларга мўлжалланган Қуръони каримни ҳифз этиш мусобақаси Канаданинг Монтерал шаҳрида шу йилнинг 21 август куни бўлиб ўтади.

“AlRawdah” ахборот сайти хабар беришича, бу мусобақа Монтерал шаҳар “Ар-Равза” масжидининг ташаббуси билан етти ёшдан ўн икки ёшгача, ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача ва ўн етти ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
Мусобақа шартларидан бири етти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган иштирокчилар Воқеа ва Раҳмон сураларини, ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган иштирокчилар Ҳуд сурасини, ҳамда ўн етти ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган иштирокчилар эса Оли Имрон сурасини ёдлашлари зарурлигидир.
Мусобақа якунда учала гуруҳдан уч нафар ғолибга “Ар-Равза” Исломий маркази ва масжиди томонидан қимматбаҳо мукофот ва совринлар тақдим этилади.

 

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш