A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Қуръони каримнинг турли тилларга таржималари Англияда кўргазмага қўйилди
PDF Босма E-mail

Қуръони каримнинг турли тиллардаги таржималарининг кўргазмаси Англия шимол –шарқида жойлашган Ҳартелпол шаҳар марказий кутубхонасида бўлиб ўтмоқда.

“peterleemail” ахборот сайти хабар беришича, бу кўргазма Қуръони карим таълимотларини яқиндан таништириш ва бу илоҳий китоб ҳақидаги нотўғри гап –сўзлар ва тасавурларни йўқотиш мақсадида ўтказилмоқда. Мазкур кўргазмада Қуръони каримнинг турли тиллардаги таржималаридан ташқари брилл алифбосида чоп этилган Қуръон ҳам намойишга қўйилган. Жорий йилнинг 17 сентябригача давом этадиган ушбу кўргазма қошида Қуръон мусобақаси ҳам ўтказилади ва Қуръони карим таржимаси ҳамда бошқа исломий китоблар бўйича энг зўр асарлар муаллифларига соврин ва мукофотлар тақдим этилади.
Англия Ҳартелпол масжидининг имом –хатиби Тоҳир Салбийга кўра бу кўргазма Қуръони каримга қарши ҳақоратлар ва ҳурматсизликларга жавобан ўтказилмоқда.

 

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш