A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тотористонда Қуръонни ҳифз этиш мусобақаси бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» халқаро ташкилотининг ташаббуси билан Қуръони Каримни ҳифз этиш бўйича илк мусобақа ўтказилди.

 

islam.ru ахборот сайти хабар беришича, мазкур мусобақанинг очилиш маросимида Татаристон республикаси муфтийси Илдус Файзов, Россия Ислом университети ректори Рафиқ Муҳаммедшин ва Арабистоннинг Жидда шаҳридаги «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» халқаро ташкилоти таълим кенгашининг вакили Ториқ Али Сардорлар иштирок этишди.
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Россия Ислом университетининг ижтимоий залида бўлиб ўтган ушбу мусобақа иштирокчилари Қуръони Каримнинг 20 порасини ҳифз этиш бўйича беллашишди.
Мусобақа натижаларига кўра, Қозон шаҳар «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» марказининг талабалари Руслан Фахруддинов, Далер Иброҳимзода ва Элдор Собитовлар ғолиб деб топилди.
Қайд этиш керакки, ушбу мусобақанинг ташкилотчиси ўлароқ «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» халқаро ташкилоти ғолибларга нақд пул мукофоти ва умра ҳажига путёвкалар тақдим этди.