A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Англияда Қуръонни ҳифз этиш ўн еттинчи мусобақаси ўтказилади
PDF Босма E-mail

Эркакларга мўлжалланган Британия Қуръони Каримни ҳифз этиш ўн еттинчи мусобақаси жорий йилнинг 3 сентябрь куни Англиянинг Бермангом шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Қуръон ахборот агентлиги хабар беришича, бу мусобақа Англия «Ал Бир» Қуръон фондининг ташаббуси билан мусулмон ёшлар ва ўсмирларни Қуръони Карим ва илоҳий оятларни ҳифз этишга тарғиб этиш мақсадида ўтказилади.
Мусобақа иштирокчилари Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этиш (22 ёшгача бўлганлар), дастлабки йигирма порани ҳифз этиш (18 ёшгача бўлганлар) ва дастлабки 10 порани ҳифз этиш (14 ёшгача бўлганлар) наминацияларида беллашишади.
«Ал Бир» Қуръон фондининг Қуръони Каримни ҳифз этиш мусобақаси 1996 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Мусобақанинг ўтган босқичи 2011 йилнинг сентябрь ойида Англиянинг Варешкаер минтақасидаги «Нанейтан» масжидида ўтказилган эди.