A-
 A 
A+

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Аҳмад ал-Ажмий
PDF Босма E-mail

Аҳмад Али ал-Ажмий Саудия Арабистонининг Шарқидаги Хубар ҳудудида таваллуд топган машҳур қорийлардан биридир.

Асл исми Аҳмад бин Али бин Муҳаммад бин Сулаймон ал-Ажмий бўлиб, у 1968 йилнинг 24 февралида таваллуд топган. Аҳмад ал-Ажмий Хубарнинг Жанубидаги Муҳаммадия мадрасасининг бошланғич босқичини тугатгач, ўрта босқични Зубайр бин Аввом (р.а.) номли мактабда давом этказди. “Имом Муҳаммад ибн Сауд” дорулфунунининг фиқх куллиётини тамомлагач Аҳмад ал-Ажмий Покистонга борди. Покистоннинг Лохур шаҳрида “Қуръоннинг тафсир ва таҳлили” соҳасида  магистратура, кейин эса докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.
У биринчи марта 1984 (хижрий 1404) йили Муғийра бин Шуъба (р.а.) масжидида намоз ўқитган. Кейин эса 1985 йили ўз шаҳри бўлмиш Хубарнинг марказий жомеъ-масжидида имомлик қилган.
1992 йили эса Хубардаги  ал-Амир Муҳаммад бин Фатх масжидига, кейин эса Райён масжидига имом этиб тайинланган.
Ҳозирда у Жидда шаҳридаги жомеъ-масжидларнинг бирида имомлик вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Аҳмад ал-Ажмий томонидан кўплаб Қуръон тиловатлари ёзиб олинган. Бундан ташқари  радио ва теле-эфирларда ҳам чиқиб туради.
У кўплаб маъруза ва теле-дастурларни ҳам олиб боради. Уларда Ислом динига оид бўлган муҳим мавзулар ёритилиб борилади.
Аҳмад ал-Ажмий чиройли нашидлари билан ҳам кўпчиликка танилган.
У оилали, 6 фарзанднинг отаси.
Фарзандлари: Абдуллоҳ, Умар, Фотима, Maрям, Мувдий ва Абдур Роҳман.
Айни дамда у ўз оиласи билан Саудия Арабистони ҳудудида, Хубар шаҳри яқинидаги ал-Уркобия шаҳарчасида истиқомат қилади.

Энг ожиз банда тайёрлаган

 

Савол беринг

1. Савол беришдан аввал берилган саволлар ичидан керакли мавзуни қидириб кўринг, такрор савол берманг.
2. Ҳар сафар фақат битта савол билан мурожаат қилинг, савол мазмунини имкон қадар қисқа ва лўнда қилинг


Ҳимоя коди
Янгилаш