A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мавзулар кўрсатки
Қуръони карим мавзулари кўрсаткичи
21.04.2011 22:11    PDF Босма E-mail

Инсон яралибдики, бу фоний дунёда не-не мўъжизаларгаю кароматларга гувоҳ бўлмади. Аммо у кўрган кашфиётлару ажойиботлар Куръони карим мўьжизаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолаверади. Башарият Одам Ато замонидан буён не-не табаррук битикларга рўбарў келмади. Бироқ ҳаммасидан Қуръони мажиднинг нур ёғилиб тургувчи сатрлари муқаддасроқ ҳисобланаверади. Одамлар наздида ардокди ва азиз нарсалар беҳисоб. Лекин комил инсонлар, имон эгалари учун Қуръони шариф оятларидан суюкли ва мўътабарроқ нима ҳам бор? Чунки у буюк тангримиз, меҳибон ва рахмли Хақ Таолонинг муқаддас каломидир. Чунки, у Яратгувчининг ўз бандаларини тўғри йўлга етакловчи даъват китобидир. Чунки, у Аллоҳ Таолонинг ўз расули Муҳаммад алайҳиссаломга юборган ваҳийси, яъни диний қурсатмаларидир.
Тингланг, ҳофизул-Қуръон қўзларини юмган қўйи, оҳиста тебраниб, кироат ила Қуръон тиловат қиляиги. Вужудлар сел бўлган, томирлардаги қон муқаддас оятларнинг сеҳрига омухга оқади. Юраклар тиловат оҳангларига уйғун ураётгандай туюлади. Бутун еру-кўк, замину мавжудот сукутда. Интиқдиллар мўъжиза калом соҳиби Аллоҳнинг ҳузурига талпинади. Унга етишмоққа интилади. Унинг шаънига бехисоб ҳамдлар айтади, гуноҳларини кечмоқни илтижо қилади.
Тингланг, не-не алломаларни лол қолдирган табаррук оятлар янграмоқда. У фоний дунёнинг журму исёнларига мубтало бўлиб, Аллоҳ ҳузурида тонгла маҳшарда беражак ҳисобларини унутаёттан инсонларни кўз очишга, ўз Яратгувчисининг ва Кечиргувчисини танишга даъват этяпти. У одамларни ҳалол, пок мўмин ва тақволи бўлишга, эзгулика ва инсофга ундаяпти. У бебақо, синов дунёсида ишонч, эътиқод ва имондан бебаҳра гумроҳларни илоҳий ҳидоят йўлига, хақ йўлга чорламокда.
Заковатли инсонлар унинг ҳар ҳарфу авроқидан буюк кашфиёт ва мўъжизаларни топадилар, у етаклаган йўл сари юз бурадилар. Унинг ҳар бир каломи кўнгилларни Аллоҳнинг бемисл меҳрибонликлари ила овугади, таскин беради, ғафлат уйқусидан уйғотади. «Тавба» сурасида айтилганидай: Қуръон суралари ... «Имон келтирганларнинг имонларини зиёда қилур ва улар шод бўлурлар».
Қуръоннинг нозил бўлишию, оят ва сураларининг ҳанузгача бирор ҳарфи, нуқтаси ўзгармаганлиги, салкам бир ярим минг йилдан бери башарий тафаккурни лол қолдириб келаётганининг ўзи мўъжиза эмасми? Инсоният томонидан жамланган беадад китоблару илм-фан ёдгорликлари, қанча-қанча сўз усталарию, шоиру фозилларнинг ижодлари Қуръон сатрлари олдида ожизу нурсиз эканининг ўзи бир мўъжиза эмасми? Зотан, «Ал-Исро» сурасида башорат қилинганидай: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмайдилар».
Хотирланг: энг мукаммал ислом динини биринчи бўлиб қабул айлаган бахтиёр юрт — Арабистон жазираси. Рамазон ойи Жаноби пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам тоғ бағридаги Ҳиро ғорида узун тунларни ва қайноқ кунларни тоат-ибодатда ўтказадилар, бу олам синоатларини ўйлаб тафаккурга бериладилар. Худди шу масканда Пайғамбарлик ваҳийси нозил қилинади.
Бу инсоният тарихидаги энг бахтли кун эди, бу кун одамзот Аллоҳнинг муқаддас каломи ила илк бор танишмоққа киришган. Аллоҳнинг сўнгги расули Муҳаммад алайҳиссалом исломнинг табаррук дастурини етказа бош-лаган. Аллоҳ томонидан Қуръон оятларининг нозил қилиниши Маккада 13 йил ва Мадинада 10 йил — жами 23 йил давом қилди. «Руҳулқудс» Жаброилнинг Аллоҳдан келгирган ваҳийларини ўқиш-ёзишни билмаган Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам шунча йил мобайнида ёд қилиб, ҳофизага муҳрлаб одцилар. У кишидан эшитиб, бошқа мусулмонлар ҳам Қуръон оятларини ёдлашди. Пайғамбаримиз ҳузурларида бўлган саҳобаи киромлардан Абу Бакр, Усмон, Умар, Али, Зайд ибн Собит, Убай ибн Кааб ва бошқалар ана шу ҳикматга тўлиқ оятларни ҳурмо дарахти пўстлоғи ва ясси тошлар, суяк ва ҳайвон териси, қоғоз ва бошқа жисмларга ёзиб боришган. Пайғамбар алайҳиссалом янги тушган оят қайси сурадан эканини, уни қаерга кўшиш кераклигини кўрсатиб турганлар.
Жаноби пайғамбаримиз замонларида Қуръон суралари жамланиб, алоҳида китоб ҳолига келтиршмаганди. Ул зоти бобаракотнинг вафотларидан сўнг мусулмонлар билан муртадлар (диндан қайтганлар) ўртасида қаттиқ муҳорабалар бўлиб, уларда Қуръонни тўла ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлишди. Шунда ҳазрати Умар ҳазрати Абу Бакрга (Аллоҳ икковларидан рози бўлсин) агар қорилар шу тахлит ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин экан, шунинг учун уни жамлаб китоб ҳолига келтириб кўйиш зарур, деб маслахат бердилар.
Аввалига иккиланиб турган Абу Бақр бу ишнинг ниҳоятда зарурлигини англаб, саҳоба Зайд ибн Собитни хузурларига чорладилар ва Қуръонни китоб қилишни топширдилар. Ниҳоятда аниқлик ва зийраклик билан ёзувларни ҳар томонлама таҳлил этиб, барча оятлар кийик терисига ёзиб жамланди.
Учинчи халифа Усмон ибн Аффон замонларида араб бўлмаган кўпгина ўлкаларда ислом кенг тарқалиб, турли халқлар мусулмон бўдцилар ва ислом таълимотларини, энг аввало Қуръони мажидни ўрганишга киришдилар. Уларда Қуръонни ўқиш жараёнида ихтилофлар туғилиб қолгани сабабли саҳоба Ҳузайфа ибн Ямон халифа Усмонга бу хавфнинг олдини олишни маслахат қилдилар.
Яна Зайд ибн Собит бошчилигида алохида гуруҳ тузилиб, унга Абу Бакр давридага саҳифалардан кийик терисига олтита нусха кўчиридди. Мазкур нусхалардан биттаси халифа Усмонга қолдирилиб, қолганлари мусулмонлар кўп яшайдиган диёрлардага катта шаҳарларга биттадан қори қўшиб жўнатилди. Фақат шу нусхалардан Қуръон кўчириш, шу қоридан қироат билан ўрганишга буйруқ қилинди. Шу боис мана неча юз йиллар ўттан бўлса-да, Қуръоннинг бирор ҳарфи ёки ояги ўзгартирилмай, мусулмонларнинг ягона қўлланмаси, диний, ижтимоий ва сиёсий хаётларида ҳамиша йўлбошчи бўлиб келяпти Чунки Аллоҳ Таолонинг ўзи Қуръонни ҳеч қандай ўзгартиришсиз сақлашни зиммасига олган ва Унинг ўзи Қуръонда шундай ҳукм қилган: «Биз Қуръонни туширдик ва уни ўзимиз мухофаза қиламиз».
Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинким, илоҳий китоб Қуръоннинг фасоҳатидан бизнинг Мовароуннаҳр халқлари хам бебаҳра қолишмади. Риюятлардан маълумки, хазрати Усмон даврларида кўчирилган ўша мукаммал олтита мусҳафнинг бирини буюк саркарда Амир Темур Кўрагоний Шоми шарифдан салтанат пойтахти Самарқандга олиб келтирган. Туркистон рус аскарлари томонидан босиб олингач, Қуръон Петербургга олиб кетидди. Шўро тузуми ўрнатилгач, ҳукумат бумуқаддас китобни эгаларига қайтариб беришга қарор қилади. У оташаравада, кучайтирилган соқчилар назоратида аввал Уфага, сўнг Тошкентга олиб келинди. Қуръон бироз ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармасида сақланди, кейинчалик уни ўзбекистон халқлари тарихи музейига олиб кетишди. Халифа Усмон (р.а.) топшириғи билан битилган ўша машхур мусхаф 1989 йили — ўлка мусулмонларининг IV қурултойида яна диний бошқарма ихтиёрига қайтаридди ва ҳозирда шу бошқарма кутубхонасида авайлаб сақланмоқда
Қуръон шундай бемисл мўьжизаки, ҳанузгача ҳеч қайси илм ва заковат соҳиби унинг бирор сураси даражасидаги ҳикматни айта олмаган. У шундайин тансиқ, жозибали каломки, ҳар қандай доҳиёна фикрлар ва башоратлар асрлар ўтгани сайин эскириб, яроқсиз ҳолга келганида, унинг оятлари аксинча, вақт силсилаларида жилоланиб, янги оханг, янги мазмун касб этаверади. У шу қадар тубсиз уммонки, унинг саҳифаларидан илм-фаннинг барча соҳалари бўйича илмий мўьжизаларни — тарих, фалсафа, тиббиёт, кимё ва бошка фанларнинг кашфиётлари хақидаги башоратларни топа оласиз. Айни пайтда Қуръони карим чинакам ахлоқ-одоб, инсоний тарбия китоби бўлиб, минг йиллардан буён одамзотни чиройли фазилатларга, (Эзгуликка, ҳалолликка, меҳр-шафкатга чорлаяпти, ота-онага, катталарга ҳурмат-эҳгиромда бўлишга даъват этяпти.
Қуръон мўьжизаси олдида не-не олиму алломалар, фозилу донишмандлар лол қолишмаган, унинг илохийлиги, муқаддаслигини тан олишмаган бўлсин! Унинг авроқу сақифаларидаги ҳикматлар, ҳайратга солгувчи оятлар барча замонлар, жамиятлар учун бирдай хақиқат йўлини кўрса-тиши, ер юзидаги хаётнинг беадад сир-асрорлари ва турмуш тарзи синоатларини равшан баён этиши инсонни охират кунининг муқаррарлигидан ва хар қандай гуноҳ жазосиз қолмаслигидан огоҳ қилиши билан ҳам илоҳийлик касб этган.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китоб ҳам Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи - Қуръони каримнинг чексиз ҳикматлар манбаи эканини яна бир исботлайди, деган умиддамиз.
Аввало мазкур китоб унда Куръони карим оятларининг ўзбек тилида илк бор кенг, батафсил тузилган мавзулар кўрсаткичи (фихрист) эълон килингани билан аҳамиятлидир. Бу кўрсаткич хақ субҳонаҳу ва таоло каломини ўрганиш, ундан ўз илмий, ижодий, амалий фаолиятида фойдалани шга жазм қилган ватандошларимизга анча қулайлик яратади.

Аҳмад Муҳаммад Турсун

Батафсил ...