A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: тоғлар
PDF Босма E-mail

Жаҳон университетларининг аксариятида «Ер» номли китоб шу йўналишдаги илм аҳли учун муҳим бир қўлланма бўлиб ҳисобланади. Мазкур китобнинг икки муаллифи бўлиб, бири Франк Пресдир. У АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картернинг таълим бўйича маслаҳатчиси бўлган. Вашингтонгдаги Миллий Фанлар Академиясида 12 йил президент лавозимида хизмат кўрсатган. Муаллиф ўз асарида тоғлар ер ости қояларига эга эканлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу қоялар ерга жуда чуқур кириб борган, яъни тоғлар қозиққа ўхшаш шаклга эга, деган фикрларни илгари суради. (7,8,9-расмлар).

 

Расм 7. Тоғларнинг ер тагида улкан қояларга эгалиги кўрсатилган.

Расм 8. Схемали қисм. Тоғларнинг ерга кириб борган улкан чуқур илдизларга эгалиги кўрсатилган.

Расм 9. Ушбу мисолда тоғлар ўзининг чуқур илдизлари билан бирга ташқи томондан қай тарзда қозиқларга ўхшаши кўрсатилган.

Энди тоғлар бўйича маълумот қидириб Қуръон саҳифаларини очиб қараймиз. ШУнда Қуръондаги икки оятга кўзимиз тушади.

Қуръонда Аллоҳ дейди: «Биз ерни бир тўшак, тоғларни эса қозиқлар қилиб қўймадикми?» (78:6-7)
Замонавий ер фанлари бизга кўриниб турган тоғлар ернинг ички қисмида қояларга эгалиги ҳамда ушбу қоялар ернинг устки қисмидаги узунлигидан ҳам бир неча баробар узунроқлигини исботлайди. Бир ўйлаб кўринг, нима учун ушбу маълумотни изоҳлаш мақсадида Қуръонда   «қозиқ(лар)» истеъфода этилган? Маълумки, қозиқнинг асосий қисми ернинг остига киради. Чунки  ниманидир ушлаб туриш учун устки қисмига ип ёки шунга ўхшаш нарсалар боғланади. Тоғларнинг чуқур қояларга эга эканлигидан сўзловчи фандаги мазкур маълумот 19 асрнинг иккинчи ярмидагина очилди.
Фандан маълумки, тоғлар ер қобиғининг мустаҳкам туришида ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Ер силкиниши, яъни зилзила содир бўлишини қийинлаштиришда ана шу тоғларнинг ҳиссаси каттадир. Бу илмий далиллар инсониятнинг ҳали тушига ҳам кирмаган пайт-бундан 1400 йил олдин Араб саҳросида нозил бўлган илоҳий китоб-Қуръонда Аллоҳ таоло дейди: «У Зот ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди..». (16:15)     

Маълум бўлдики, ясси тектоник ҳодисалар ва уларнинг назарияси ернинг барқарор туриши учун тоғларнинг хизматини алоҳида таъкидлайди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида бирор кимса тоғларнинг тўла шаклидан хабардормиди? Бирор киши ўша пайтда кўриниб турган улкан тоғларнинг остида, яъни юза қисмидан ташқари Ер қаърида ўша тоғларнинг чуқур қоялари мавжудлигини тасаввур қила олармиди? Геология соҳасидаги аксарият манбаларда тоғлар ҳақида баҳс юритилар экан, уларнинг фақат Ер юзасидан чиқиб турган қисмлари ўрганиларди. Лекин  замонавий геологиянинг бу маълумотларини Қуръонда топгач, унинг қандай китоб эканлигини чуқурроқ ўйлай бошлаймиз.