A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тақдир ҳақиқати
PDF Босма E-mail

«Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳларсиз. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир». (Инсон сураси, 30- оят)

 

1973 йилда ўтказган бир қатор тажрибалари натижасида, Калифорния университетининг невропсихологи, профессор Бенжамин Либет бизнинг барча қарорларимиз ва чораларимиз олдинроқ бошланишини, яъни англаш ҳамма нарса ҳал қилингандан фақат ярим сония сўнггина содир бўлишини кашф қилди.
Бу бошқа невропсихологлар томонидан, биз аслида ўтган замонда яшаймиз ва бизнинг англашимиз ҳамма нарсани бизга ярим сониядан кейин кўрсатиб берувчи мониторга ўхшайди, деган маънода шарҳланади.
Демак, биз англаб турган кечинмаларнинг бирортаси ҳам ҳақиқий пайтда эмас, балки улар ҳақиқий ҳодисалар содир бўлгандан ярим сониягача кейиндадир. Б. Либет ўз тажрибасини мия жарроҳлиги наркоз ишлатмасдан, бошқача қилиб айтганда, объект тўлиқ эс-ҳушида бўлган пайтда бажарилиши мумкин деган фактдан келиб чиққан ҳолда амалга оширди. Б. Либет ўз объектларининг мияларига кичик электр токлари билан таъсир ўтказди ва объектлар ўз қўлларига тегилганини пайқашганда, улар бу «тегиш» ни деярли ярим сония олдинроқ ҳис қилишганини айтишди. Ўзининг ўлчовлари натижасида, Б. Либет қуйидагича хулосага келди:
Ҳамма сезишлар мияга одатдагидек узатилади. Булар англаб етилмасдан туриб ҳосил бўлиши ва жорий этилиши туфайли ўзлик ҳеч нарсадан бехабар бўлади. Бизнинг идрок этишимиздан олдинроқ пайдо бўладиган, бошқача қилиб айтганда, хабар топишимиз мумкин бўлган маълумот мия қобиғи, англаш жойига маълум бир кечикиш билан узатилади.

Бундан келиб чиқадиган хулоса қуйидагича умумлаштирилиши мумкин: Мускулни қимирлатиш учун қилинган қарор бу қарорнинг онгга етиб бормасидан олдинроқ содир бўлади. Неврологик ёки сезувчанлик жараёни ва бизнинг ўй, ҳиссиёт, сезги ёки у акс эттирадиган ҳаракатдан хабардор бўлишимиз ўртасида ҳар доим кечикиш бўлади. Бошқача қилиб айтганда, биз муайян бир қарор тўғрисида бу қарор қилиниб бўлгандан сўнггина хабар топамиз.

Профессор Б. Либетнинг тажрибаларида бу кечикиш 350 дан 500 миллисониягача, гарчи юзага келадиган хулоса ҳеч ҳам бу рақамларга боғлиқ бўлмаса-да, ўзгариб туради. Чунки Либетнинг фикрига кўра, бу кечикишнинг узоқлиги қанчалик бўлмасин — у катта ёки кичик бўладими, бир соат ёки микросонияларда давом этадими ёки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ — бизнинг табиий ҳаётимиз ҳар доим ўтган замонда бўлади. Бу ҳар бир ўй, ҳиссиёт, идрок ёки ҳаракат бизнинг онгимизга етиб боришидан олдин содир бўлишини кўрсатади ва келажак бутунлай бизнинг ихтиёримизда эмаслигини исботлайди.

Бошқа тажрибаларида профессор Б. Либет объектларнинг ўзларига бармоқларини қачон қимирлатиш ёки қимирлатмаслик ихтиёрини қолдирди. Объектларнинг миялари уларнинг бармоқлари қимирлаган пайтда монитор орқали кузатиб турилди ва тегишли мия ҳужайралари объектларнинг аслида қарор қилишларидан олдин ҳаракатга келгани кузатилди. Буни бошқача қилиб айтадиган бўлсак, «бажар!» деган буйруқ индивидуалга етиб боради ва мия ҳаракатни бажаришга тайёрлантирилади; индивидуал бундан фақатгина ярим сония кейинроқ хабар топади. У ҳаракат қилишга қарор қилиб, кейин бу ҳаракатни бажармайди, балки у ўзи учун олдиндан ҳал қилиб, белгилаб қўйилган ҳаракатни ижро этади. Бироқ мия индивидуалнинг аслида ўтган замонда яшаётганлигини эътироф этувчи ҳар қандай ҳақиқатни рад этиб, мослашиб олаверади. Шу сабабдан, биз «ҳозир» деб назарда тутаётган айни пайтда, аслида ўтган замонда ҳал қилиб қўйилган нарсани бошдан кечирмоқдамиз. Аллақачон муҳокама қилиб ўтганимиздек, бу изланишлар ҳамма нарса, худди  Инсон  сурасининг 30-оятида ваҳий қилингани каби, Аллоҳнинг хоҳишига кўра содир бўлишини аниқ-равшан кўрсатади.

Ҳорун Яҳё