A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кенгайиб бораётган коинот
PDF Босма E-mail

14 аср илгари, астрономия фани ҳали ибтидоий бўлган пайтда нозил бўлган Куръонда коинотнинг кенгайиши қуйидаги оятда тасвирлаб берилган эди:
«Биз осмонни куч-қудрат ила барпо этдик ва дарҳақиқат, Биз уни муттасил кенгайтириб борувчидирмиз». («Зориёт» сураси, 47- оят)

 

 

Юқорида берилган «осмон» сўзи Куръоннинг турли жойларида қўлланган. У фазога ва кенгроқ коинотга нисбатан ишлатилади. Бу ерда ҳам бу сўз шу маънода ишлатилган ва у коинотнинг «кенгайиши»дан дарак бермоқда. Арабчадаги «иннаа ламусиъуна» жумласи ўзбекчага «Биз уни муттасил кенгайтириб борувчидирмиз» деб таржима қилинади. «Ламусиъуна» жумласидан олинган «мусиъуна» сўзи «авсаъа» феълидан келиб чиққан бўлиб, «кенгайтирмоқ» маъносини англатади. Олд қўшимчаси бўлган «ла» ўзидан кейин келаётган исм ёки номга урғу беради ва «катта даражада» деган маънони қўшади. Демак, бу ибора «Биз осмонни ёки коинотни катта даражада кенгайтирамиз», деган маънони англатади. Бу — бугунги кун фани қилган хулосанинг ўзгинасидир.
XX асрнинг бошларигача илм-фан оламида «Коинот ўзгармас табиатли ва у чексиз вақтдан буён мавжуддир» деган ягона қараш кенг тарқалган эди. Аммо замонавий технологиялар воситасида амалга оширилган тадқиқотлар, кузатишлар ва ҳисоб-китоблар коинотнинг ибтидоси аслида бўлганлиги ва унинг муттасил «кенгайиб» боришини исботлаб берди.
XX аср бошларида рус физиги Александр Фридман ва белгиялик космолог Жорж Леметр коинотнинг доимий ҳаракатдалиги ва унинг кенгайиб бораётганлигини назарий жиҳатдан ҳисоблаб чиқдилар.
1929 йил бу тушунча кузатув натижасида олинган маълумотлар орқали тасдиқланди. Америкалик астроном Эдвин Хаббл, осмонни телескоп билан кузатаётиб, юлдузлар ва галактикалар бир-биридан тўхтовсиз узоқлашиб кетаётганлигини кашф қилди. Бу кашфиёт астрономия тарихида энг буюк кашфиётлардан бири ҳисобланади. Кузатувлар мобайнида Эдвин Хаббл юлдузларнинг ёруғлик чиқаришини ва бу ёруғлик уларнинг масофасига кўра қизғиш тус олишини аниқлади. Маълум физик қонунларга кўра, агар ёруғлик кузатув марраси томон яқинлашиб борса, у бинафша рангга киради, агар ёруғлик кузатув маррасидан узоқлашиб борса, у кўпроқ қизғиш тус ола боради. Ўз кузатувлари давомида Э. Хаббл юлдузлардан чиқаётган ёруғликлар қизил рангга томон ўзгариб бораётганлигига гувоҳ бўлди. Қисқаси, унинг кузатувларида юлдузлар муттасил узоқ-узоқларга қараб ҳаракат қиларди. Юлдузлар ва галактикалар нафақат биздан, балки бир-биридан ҳам узоқлашиб борарди. Коинотда ҳар бир нарсанинг бошқа ҳар бир нарсадан доимий равишда узоқлашиб бориши коинотнинг муттасил кенгайиб бораётганлигидан дарак берарди. Кейинги йилларда олиб борилган кузатувлар коинотнинг тўхтовсиз кенгайиб бораётганлигини тасдиқлади.
Бу ҳақда аниқроқ тушунча ҳосил қилиш учун коинотни ҳаво билан шиширилаётган пуфакнинг юзаси деб тасаввур қилайлик. Пуфак қанчалик шиширилса, унинг юзасидаги нуқталар шунчалик бир-биридан йироқлаша боради. Худди шу йўсинда осмон жисмлари ҳам коинот кенгайган сари бир-биридан узоқлаша боради. Бу кашфиёт XX асрнинг энг буюк олими саналмиш Альберт Эйнштейн томонидан назарий жиҳатдан кашф қилинган эди. Аммо ўша пайтда умум томонидан қабул қилинган «турғун коинот модели»ни топташдан қочиб, Эйнштейн бу кашфиётни бир четга суриб қўйди. Кейинроқ, у ўзининг бу қилмишини ҳаётидаги энг аҳмоқона хато деб таърифлайди.

Қуръонда бу далил ҳали телескоплар ва шунга ўхшаш фан-техника ихтиролари хаёлга ҳам келмаган бир пайтда тушунтириб берилган эди. Чунки Қуръон ҳақиқатда бутун самолар Сарвари ва Ҳукмдори — Аллоҳнинг каломидир.