A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Инсон ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши
PDF Босма E-mail

«Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар» (Рум сураси, 41- оят)

Инсон зоти юз йиллардан бери атрофига ва табиатга берган зарарларининг бадалини тўламоқда. Шахсий хирслар, яна ҳам кўпроқ бойлик орттириш орзуси билан табиатга зарар етказади. Ўзлари ҳам табиатнинг бир парчаси эканлигини ва берган зарарлари ўзларига қайтишини ўйламайдилар. 1970 йиллардан сўнг дунёда атроф-муҳит масъулияти ҳис этилди. Бу билан шуғулланувчи фан ҳозирда экология деб номланади.

Атроф-муҳит тушунчасини ҳеч ким ўйламаган бир замон ва маконда Қуръоннинг бу ҳақида сўз юритиши ва бу мавзуга аҳамият бериши ажойиб ҳамда ибратомуз дарсдир. Кунимизда табиатга ваҳшиёна муносабатнинг оқибати ёмон бўлади. Оғир бадаллар тўлашга тўғри келади. Бундан ташқари, ҳар бир инсоннинг атрофига етказган зарари туфайли вужудга келган ифлосликпарнинг бутун ер юзига ва сувликпарига зарар беришини ўргандик. Шу боис ҳеч ким бу мавзуда: «Мен истаганимни қиламан. Ҳамма қўй ўз оёғидан осилади», деёлмайди. Табиат ҳаммамизга Аплоҳнинг армуғони, унга берилаётган зарарларни тўхтатиш ҳамманинг, бутун инсониятнинг умумий вазифасидир.

 

АТРОФ-МУҲИТГА БЕРИЛГАН ЗАРАРЛАР

19-асрдаги саноат инқилоби туфайли атроф-муҳит ифлосланиши кучайди. Аслида буни шу саналар билан боғлаш ҳам тўғри эмас. Атроф-муҳитни ифлослантириш эски замонлардан бери бор. Масалан, ўрмонларнинг ёқилиши инсониятнинг атроф-муҳитга асрлар давомида берган зарарларига мисолдир. Ўрмон ёнғинлари авваллари инсонлар ўртасида тез-тез учраган синузит ва антракоз каби касалликларни пайдо қилган. Фақат буни инсонлар бу касаллик сабаби табиатга ўз қўллари билан берган зарарлари туфайли эканлигини билмайдилар.

Ўрта асрларда атроф-муҳитни тоза сақлаш катта муаммо бўлган. Англияда уйларнинг олдига инсонларнинг ахлатларини чиқариб ташлашгани учун 1345 йилда 2 шиллинг пул жарима тўланган. 12-асрда эса Францияда Филипп Август кўчалардаги ўша ахлатларнинг олинишини амр қилган илк қирол бўлди. Бундан кейин ахлатларни оқарсувларга ташлаган аҳоли ичимлик сувини ҳам ифлослантирди. Атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ биринчи қонунни 1388 йилда Англия ҳукумати қабул қилди. Бу қонунга кўра оқарсув ва кўчаларга ахлат ташланмаслиги керак эди. Инсонлар табиатни ўзлари ифлос қилиб, яна уни тозалигини сақлаш учун давлат миқёсида қонун чиқаришга мажбур бўлганлар. Тозаликни тарғиб қиладиган Ислом шариати қоидалари устида ижтиҳодчи уламолар мукаммал ишлаганлар.