A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Микроскопик ҳаётнинг мавжудлиги
PDF Босма E-mail

«Ер ундирадиган нарсалардан (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган Аллоҳга тасбеҳ айтилур»(Ёсин сураси, 36).

«...Яна сизлар ҳали билмайдиган нарсаларни ҳам яратур» (Наҳл сураси, 8).

Юқоридаги оятларда Қуръон ваҳий қилинган пайтда инсонлар билмаган ҳаёт шаклларининг борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, микроскопнинг кашф қилиниши билан биргаликда инсон кўзи кўролмайдиган кичик янги жонзотлар кашф қилинган. Ва шу орқали Қуръонда диққат тортилган бу жонзотларнинг борлиги ҳақида инсонлар маълумот эгаси бўлишди. Очиқ кўз билан кўринмайдиган ва асосан ягона ҳужайрадан иборат бўлган бу микрожонзотларнинг борлигига ишора қилган бошқа оятлар эса шулардир:

«... Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолича, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирор нарса (Аллоҳдан) махфий бўлмас, албатта, аниқ Китобда мавжуддир » (Сабаъ сураси,3)

«... Ерда, хоҳ осмонда бирор зарра миқдорида ёхуд ундан кичикроқ нарса ҳам Роббингиздан четда қолмайди, балки у аниқ Китобда бордир» (Юнус сураси, 61).

Ер юзининг ҳар тарафига ёйилган бу яширин дунёнинг аъзолари, яъни микроорганизмлар, ер юзидаги ҳайвонларнинг 20 баробаридирлар. Кўз билан кўриб бўлмайдиган кичик бу микроорганизмлар жамоаси бактериялар, вируслар, мантарлар, сув йўсинлари ва акарлардан ташкил топади. Микрожонзотлар ер юзидаги ҳаёт мувозанатининг муҳим омилларидандир. Масалан, дунё устидаги ҳаётнинг давом этишининг асосий воситаларидан бири бўлган азот айланиши бактериялар томонидан ҳаракатлантирилади. Ўсимликларнинг тупроқдаги минералларни ола билишларига ёрдам қилган асосий нарса илдиз мантарларидир. Салат ёки гўшт сингари ичида нитрат мавжуд бўлган овқатлардан заҳарланишимиздан эса тилимиздаги бактериялар сақлайди. Айни вақтда баъзи бактериялар дунёда жонзотларнинг бор бўлишлари учун ўта муҳим ҳисобланган фотосинтез қилиш хусусиятига эгалар ва бу вазифани ўсимликпар билан бирга бўлишадилар. Кўриниб турибдики, фақат технологик анжомлар билангина маълумотга эга бўлинган бу кичик жонзотлар инсон ҳаёти учун жуда катта аҳамиятга эга.

Қуръонда асрлар олдиндан кўз билан кўрилган оламдан ташқари ҳам жонзотларнинг мавжудлигига диққат тортилиши, шубҳасиз, Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир.