A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тоғларнинг вазифалари
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримда тоғлар ҳақида шундай оят бор: «Ер уларни тебратмасин учун унда тоғларни пайдо қилдик ва йўл топиб юришлари учун унда кенг дара ва йўлларни пайдо қилдик»  (Анбиё сураси, 31).

 

Диққат қилиб қаралса, тоғларнинг ер юзидаги тебранишларнинг олдини олувчи хусусияти айтилмоқда. Қуръон нозил бўлган пайтда ҳеч бир инсон билмаган бу ҳақиқат  замонамизга келиб геологиянинг кашфиётлари натижасида маълум бўлди. Аввалдан тоғлар фақатгина ер юзининг устидаги баландликпар тарзида тушунилар эди. Олимлар «тоғ илдизи»нинг баъзан ўз баландликларидан 10-15 баробар чуқур эканликларини аниқладилар. Масалан, чўққиси ер юзидан 9 км баландда бўлган Эверест тоғининг 125 км.дан ортиқ илдизи бор.

Бундан ташқари тоғлар ер юзи қобиғини ташкил қилган катта қатламларнинг ҳаракатлари ва бир-бирлари билан тўқнашувлари натижасида вужудга келади. Икки қатлам тўқнашган пайт чидамлиси пастга кетади. Уст томонда қолган қатлам буралиб кўтарилади ва тоғ пайдо бўлади. Остда қолган қатлам эса ер остига қараб сурилиб пастга томон чуқур узунлик ҳосил қилади. Ва шу сабабдан, бундан аввал ҳам таъкидлаганимиздек, тоғларнинг ер юзидаги кўринишларидан ташқари ер остига қараб чўзилган чуқур илдизлари мавжуд.

Машҳур денгиз ости геологларидан профессор Сиаведа тоғлар тўғрисида шундай фикр билдирган:

«Қуруқлик ва океан тоғлари орасидаги асосий фарқ уларнинг материалларидадир... Ҳар иккисида ҳам тоғларни қувватловчи илдизлар мавжуд. Қуруқликдаги тоғлардан келадиган ҳажмига нисбатан оғирлиги катта бўлган модданинг енгил дастаги уларнинг илдизларини ер остига қараб узайишига сабаб бўлади. Океан тоғларида ҳам тоғни илдиз каби қўлловчи енгил модда бор. Фақат океан тоғларида бу модда унчалик енгил эмас, чунки уларнинг қоришмаси енгил. Аммо улар ҳам тоғларни қўллашда айни вазифани бажаради. Бу сабабдан илдизлар Архимед қонунига кўра тоғларни мустаҳкам туришлари учун хизмат қилади .

Бундан ташқари Америка Билим Академияси бошлиғи Франк Пресснинг «Дунё» номли дарслик китобида тоғларнинг қозиқ шакпида экани ва ер юзида чуқурликларга кўмилган ҳолати таъкидланади.

Қуръоннинг бошқа оятларида тоғларнинг бу вазифалари «қозиқ»қа ўхшатилиб, шундай дейилади: «Биз ерни тўшак қилиб қўймадикми? Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?» (Набаъ сураси, 6-7).

Яна бошқа бир оятда Аллоҳ: «Тоғларни эса ўрнаштирди» (Нозиот сураси, 32) дейди. Бу оятдаги «арсааҳаа» калимаси «илдизли қилди, собит қилди, михлади, ерга қоқди», деган маъноларни англатади. Қисқаси, тоғларни тахталарни бир орада тутувчи михларга ўхшатишимиз мумкин. Бундан ташқари, тоғларнинг ер юзини ва океанларни қимирламай тутилишида жуда кўп вазифалари бор.

«Кўряпсизки, У (Аллоҳ) осмонларни устунларсиз яратиб, сизларни тебратмаслиги учун Ерда тоғларни барпо қилди...» (Луқмон сураси, 10).

Кўриниб турибдики, замонавий геологик ва сейсмологик тадқиқотлар натижасида кашф қилинган тоғларнинг ўта муҳим вазифалари, 15 аср аввал нозил бўлган Қуръони Каримда Аллоҳнинг Холиқ сифатига кўра яратишдаги устун ҳикматига мисол бўлади. Яна бошқа оятда эса шундай дейилади:

«Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрарлар. Бу барча нарсани пухта қилган Зот − Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган барча ишлардан огоҳдир» (Намл сураси, 88-оят).

Ер юзининг энг ўзгармас кўринишли шакли тоғлардир. Тоғларга етиб бўлмаслик фикри баъзи ибтидоий зеҳниятларнинг кўп худоли эътиқодларида тоғларнинг тепаларида тангри бор деган тушунчаларнинг ҳам келиб чиқишига сабаб бўлган. Тоғларга етиб бўлмас фикри билан бирга, унинг ўрнидан қимирламас кўриниши ҳам инсонлар учун алдовдир. Оят бу тушунчанинг нотўғри эканлигини ўртага қўймоқда ва тоғларнинг булутлар каби ҳаракат қилганини билдирмоқда. Энг ўзгармас собит кўринишни ташкил қилган тоғлар ҳаракат қилаётган бўлса , улар билан биргаликда бутун ер курраси ҳаракат қиляпти демакдир. Оят инсонларнинг нотўғри тушунчаларидан келиб чиққан собит дунё фикрини шундай йиқитмоқда ва энг ўзгармас кўринишли тоғларнинг ҳаракатини булутларга ўхшатиб ўша пайтнинг инсонлари учун ақл бовар қилмайдиган илмга ишора қилмоқда.

Пайғамбаримиз замонасида яшаган инсонлар учун ишонилиши қийин бўлган бу ишора ўша даврлардаёқ оятнинг қиёматга бўлган белгиси эди. Қуръонда англатилган қиёмат куни майдонга чиқадиган воқеалар сезилмайдиган даражадаги ҳодисалар бўлмайди. Аксига ҳамма нарса йиқилиб, маҳв бўладиган, кўрганлар даҳшатга тушадиган ҳодисалар йиғинидир. Қуръонда қиёматни таърифлаган барча оятлардан бу келиб чиқади. Ҳолбуки, биз кўраётган оятда инсонларнинг тоғларни ҳаракатсиз деб ўйлаганлари, фақат бунинг янглиш эканлиги айтилмоқда.