A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Энг ишониб бўлмайдиган урғочи анкабут
PDF Босма E-mail

«Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутинган кимсаларнинг мисоли худди ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Инларнинг энг чириги (энг ишониб бўлмайдигани) эса  албатта, ўргимчак инидир, агар билсалар!» (Анкабут сураси, 41).

Оятдаги «анкабут» сўзи урғочи ўргимчак маъносини беради. Оятдаги феъл тусланишининг аёллик жинсига оидлиги ҳам буни кўрсатади. (Араб тилида музаккар ва муаннас тусланиши мавжуд). Аммо  нимагадир, таржимонлар баъзан оятдаги бу нуқтага эътибор қилмаганлар. Жонзотлар устида олиб борилган тадқиқотларда ўргимчакпар билан боғлиқ жуда қизиқ нарсалар аниқланди. Бу маълумотларда Қуръоннинг «энг ишониб бўлмайдиган уй» деб нима сабабдан айнан урғочи ўргимчак инини кўрсатгани ойдинлашади.

Жонли борлиқларнинг аксариятида урғочилари эркакларига нисбатан йирикроқ ва қувватлироқдир. Ўргимчакларда ҳам шу ҳол кузатилади. Масалан, ўргимчакларнинг «Соатли қоратул» турида урғочиларининг узунлиги эркаклари узунлигидан тўрт марта катта бўлади. Барча жонзот турлари уйларини асосан иссиқ-совуқдан, душманлар ва бошқа турли таҳлика ҳамда зарарлардан сақлаш учун қурадилар. Ўргимчак эса инини бузиш учун, тўрига тушиб қолганларни ейиш учун қуради. Бу сабабдан инларнинг энг ишониб бўлмайдигани ўргимчак инидир. Урғочи ўргимчак жинсий муносабатдан кейин ҳатто ўз эркагини ҳам ейди. Шу туфайли урғочи ўргимчакнинг ини ўз эркаги учун ҳам таҳликалидир. Баъзи ўргимчак турлари хавфсиз йўлагини йўқотиб қўйса, ўзи қурган қопқонга ўзи ўралиб нобуд бўлади.

СОХТА ДЎСТГА ДИҚҚАТ!

«Дўстлар» сўзининг арабча маъноси «авлиё»дир. Бу калима арабчада дўст маъносини англатадиган валии калимасининг кўплигидир. Ўрганган оятимиз бизни Аплоҳни унутиб, Аллоҳдан бошқа дўстлар (авлиёлар) топиб олганларга қарши огоҳлантирмоқдадир. Аплоҳдан ўзга дўстга сиғинганлар ўргимчакнинг инига юкинганлар каби барбод бўлиши мумкин. Урғочи ўргимчак ўзига энг дўстона ёндашган эркагини ҳам ҳеч ачинмасдан ўлдиради. Мана шу урғочи ўргимчакка ўхшатилган «дўстлар» ўзларига сиғинганларни, ишонганларни ана шундай вайрон қилади.
Ўргимчак тўрининг яратилиши ажойибдир. Ҳозирда ўқ ўтказмайдиган камзул тайёрланишида шу тўр шаклидан андоза олинмоқда. Ўргимчак бу иплардан турли шакллар ясайди. Баъзи ўргимчакпар бу ипларни парашют шаклида ясайди. Сув юзасида балиқ овлайдиган ўргимчакпар ҳам бор. Ўргимчакларнинг ҳаётини ўрганганлар бошқа жонзотлар каби уларнинг ҳам яратилишидаги мўъжизаларга гувоҳ бўладилар. Энг қизиғи шуки, энг чидамли хом-ашёдан тайёрланган ўргимчак ини, энг ишониб бўлмайдиган индир. Ўз ҳамжинсига шафқат қилмайдиган бу ин жуда катта хиёнат уйидир. Аллоҳ таоло яратган инсон зотининг ўзгани саждагоҳ қилиши ҳам хиёнат ва ақлсизликдир. Ҳамма нарса Аплоҳнинг қўлидадир. Айрим адашган бахтиқаро бандалар Аплоҳдан бошқа дўст қидириб, улардан мадад кутмоқда. Аплоҳдан бошқа дўстларнинг инсон бошига соладиган фалокати Анкабут сурасининг юқорида зикр қилинган оятларида жуда чиройли ўхшатиш билан билдирилган.