A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ернинг шар шаклида экани
PDF Босма E-mail

Қадимги даврларда инсонлар ерни ясси деб билганлар. Кўп асрлар узоқ жойларга сафар қилишга журъатлари етмаган, улар ер тугаб қолиб пастга қулашдан қўрқишган! Сер Франсис Дреик ерни шар шаклида эканини исботлаган биринчи киши эди, у бу ишини 1597 йил ерни кемада айланиб чиққанидан сўнг бажарди.
Кеча ва кундузни алмашиб туриши ҳақидаги қуйидаги Қуръоний оятга эътибор беринг-а:
«Аллоҳ кечани кундузга киритишини ва кундузни кечага киритишини… кўрмадингми?!» (Қуръон 31:29)
Ушбу оятнинг маъноси: кеча секин-аста ва босқичма-босқич кундузга ўзгаради ва аксинча. Бу ҳодиса ер шар шаклида бўлганидагина содир бўлиши мумкин. Агар ер ясси бўлганида эди, кечанинг кундузга ва кундузнинг кечага ўзгариши бир лаҳзадаёқ амалга ошган бўларди.
Қуйидаги ояти карима ҳам ернинг шар шаклида эканига ишора қилади.
«У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган… Зотдир». (Қуръон 39:5)
Ушбу оятда «ўрамоқ» маъносини билдириб каввара сўзи келган, саллани бошга ўрашда ҳам айнан шу сўз ишлатилади. Бу нарса ернинг шакли шарсимон, думалоқ бўлганидагина содир бўлиши мумкин.
Ер ҳудди тўп каби думалоқ эмас, балки геосферикдир, яъни қутбларга томон яссилашиб боради. Қуйида келтириладиган оят ернинг асл шакли ҳақида маълумот беради:
«Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди». (Қуръон 79:30)
Бу оятда тухум маъносини билдириб келган сўз арабчада даҳааҳаа бўлиб, бу аслида туяқушнинг тухумига нисбатан ишлатилади. Туяқушнинг тухуми ернинг геосферик шаклига ўхшайди.
Шундай қилиб, ўша пайтларда ернинг ясси, деб ҳисоблаш кенг тарқалган тушунча бўлганига қарамай, Қуръон ернинг шаклини тўғри тасвирлаб бермоқда.