A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари
PDF Босма E-mail

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари

Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу): «Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа кишига унга берилган Қуръондан ҳам афзалроқ нарса берилган, деб билса, кичик нарсани улуғ санаган ва улуғ нарсани кичик санаган бўлади»[1], деганлар.

 

Имом Шофеий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди»[2], деганлар.

Али Уздий айтади: «Мен жиҳод қилмоқчи бўлгандим, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): «Мен сени жиҳоддан ҳам яхшироқ ишга ундаб қўяйми? Сен ҳозир масжидга борасан ва у ерда Қуръон ўргатасан ва фиқҳни ўрганасан»[3], дедилар».

Абдулҳамид ибн Абдурраҳмон Ҳимоний айтади: «Мен Суфён Саврийдан «Сиз учун ғазот қиладиган киши яхшими ёки Қуръон ўргатадиган кишими?» деб сўраган эдим, у киши: «Қуръон ўргатадиган киши», дедилар. Чунки Набий (алайҳиссалом): «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир»[4], деганлар».

Илмнинг аввали – Қуръон ёдлаш,

олимларнинг Қуръон ёдлаганликлари ҳақида

Анкабут сурасининг 49-оятида шундай марҳамат қилинади:

بَلْ هُوَ آَيَاتٌ بَيِّنَاتٌ فِي صُدُورِ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ

«Йўқ! У (Қуръон) илм берилганлар кўксидаги очиқ-ойдин оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур».

Бу оятдан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан экани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва уни тушунишдир. Олим бўлишни хоҳлаган кишига Қуръонни ёдлаш вожибдир.

Валид ибн Муслим айтади: «Биз Авзоъий билан бирга ўтириб қолсак, у бизнинг орамизда бирор ёш болани кўриб қолса, унга: «Эй бола! Қуръонни ўқидингми?» дер эди. Агар ўша бола: «Ҳа», деса, Авзоъий: «Нисо сурасининг 11-ояти:

يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ

«Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар аёллар иккитадан кўп бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар (маййитнинг) боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи, ҳикматли Зотдир»ни ўқи», дер эди. Агар ўша бола: «Йўқ», деса, унга қарата: «Илм талаб қилишингдан олдин Қуръонни ўрган»[5], дер эди. Авзоъий ўша болага мерос оятларини ўқишни буюришининг сабаби бу оятлар бир-бирига ўхшаш ва қийин бўлиб, уни ақлли, зеҳнли кишигина пухта ёд олган бўлар эди».

Яҳё ибн Ямоннинг ҳузурига ҳадис ўрганиш учун ёш бола келса, унга Аъроф, Юсуф сурасининг бошидан 70 оятдан ва Ҳадид сурасининг аввалини ўқитиб кўрар эди. Агар у ўша оятларни ўқиб берса, унга ҳадис ўргатар, аксинча бўлса, ўргатмас эди.

Ибн Хузайма айтади: «Мен отамдан Қутайбанинг ҳузурига боришга изн сўраган эдим, у киши менга: «Аввал Қуръонни ўқи, кейин изн бераман», деди. Мен Қуръонни ёдладим. У киши: «Энди уни намоз (Рамазон)да хатм қил», деди. Мен бу ишни ҳам қилдим. Биз ҳайит байрамини нишонлаганимизда отам менга изн берди».

 

 

[1] Тобароний ривояти, Али Қорийнинг «Шотибия» асарига ёзган шарҳи, 7-бет.

[2] Али Қорийнинг «Шотибия» асарига ёзган шарҳи, 8-бет.

[3] Али Қорийнинг «Шотибия» асарига ёзган шарҳи, 5-бет.

[4] «Ан-нашр» асарининг 1-жилд, 4-бети.

[5] «Қуръони Каримни қандай ёдлайсиз?» асарининг 25-бети.