A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўнинчи қисм)
Муаллиф:    19.07.2013 01:01    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўнинчи қисм

«Улардан сен аҳдлашганлар сўнгра ҳар сафар аҳдларини бузарлар ва улар У Зотдан қўрқмаслар». (Анфол сураси, 56-оят)

Бу қилмишлари билан улар яна бир инсонийлик хусусиятларини йўқотадилар. Яъни  аҳдда туриш инсонни ҳайвондан ажратадиган хусусиятларидан бири саналади. Кофирлар аҳдни бузиш билан шу сифатни ҳам йўқотдилар. Бу қилмишларига бош сабаб уларнинг Аллоҳдан қўрқмасликларидир. Чунки  қалбларида иймон йўқ. Улар кофирлардир. Бу ерда тақво сўзи қўрқиш маъносида ишлатилган.

«Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир». (Анфол сураси, 69-оят)



«Магар мушриклардан сиз аҳдлашганингиздан кейин ҳеч нарсани нуқсон қилмаганлари ва сизга қарши бировга ёрдам бермаганларининг аҳдларини муддатларигача батамом қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4-оят)

«Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва Унинг Расулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдида аҳдлашганлар, сизга нисбатан мудом мустақим турсалар, сиз ҳам мустақим туринг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7-оят)

 

Яъни  мушриклар учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Унинг Расули  ҳузурида ҳам ҳеч бир аҳднома бўлиши мумкин эмас. Аллоҳга ишонмаганларга, Унга ибодат этмаганларга ва Пайғамбарнинг пайғамбарлигини эътироф қилмаганларга қандай қилиб аҳду паймон бериб бўлади?

«Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир».
(Тавба сураси, 36-оят)

«Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир».
У Зот Ўзига тақво қилувчиларга нусрат беради.

Аллоҳ, Ўзинг меҳрибон ва раҳимли Зотсан. Бизларни аҳдга вафо қилувчи, Ўзингдан қўрқувчи бандалардан қилгин ва бизларни тақвода бардавом қил.

Янгиланди ( 02.07.2017 19:20 )