A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн иккинчи қисм)
Муаллиф:    22.07.2013 01:41    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн иккинчи қисм

«Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам. Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир». (Ҳуд сураси, 49-оят)

Нуҳ алайҳиссалом ва у кишининг қавмлари аллақачон ўтиб кетган. Уларнинг хабарини Муҳаммад алайҳиссалом ҳам, у кишининг қавмлари – Арабистон аҳолиси ҳам билмас эдилар.

«Ана шу ғайб хабарларини сенга ваҳий қилмоқдамиз. Бундан олдин уларни сен ҳам билмас эдинг ва сенинг қавминг ҳам».
Мана энди, ана шу одамларга ваҳий йўли билан номаълум нарсаларнинг хабари – Нуҳ алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари хабари келди.
Дину диёнат, иймон-эътиқод иши қадимдан шундай қийинчилик билан кўчган. Нуҳ алайҳиссалом тўққиз юз эллик йил даъват қилгандан сўнг озгина киши, баъзи ривоятларда айтилишича, ўн икки киши иймон келтирган, холос. Ҳаттоки, у кишининг ўғиллари ҳам иймон келтирмаган. Шунинг учун:
«Бас, сабр қил, албатта, оқибат тақводорларникидир».


Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), сабр қил, сен энди ўн йил даъват қилдинг. Даъват иши юришмай қолганига сиқилма, оқибатда тақво қилувчилар нажотга эришиши муқаррардир. Нуҳ Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтирганлар, ниҳоятда оз бўлишларига қарамай, узоқ вақт сабр қилдилар ва оқибатда нажотга эришдилар. Тақво қилмаганлар, кофирлар эса  қанчалик кўп бўлмасинлар, ҳалок бўлдилар.

 

«Қавми унга шошилиб, ҳаллослаб етиб келди. Улар бундан олдин гуноҳлар қилар эдилар. У: «Эй қавмим, анаву қизларим сизлар учун покроқ-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқинг! Меҳмонларим ҳақида мени шарманда қилманг. Ичингизда бирорта тузукроқ одам йўқми?!» – деди». (Ҳуд сураси, 78-оят)

Лут алайҳиссалом ҳузурига чиройли ёш йигитларнинг келганини эшитган жиноятчи қавм тезлик билан етиб келди.
«Қавми унга шошилиб, ҳаллослаб етиб келди. Улар бундан олдин гуноҳлар қилар эдилар.»
Яъни   баччабозлик қилардилар. Лут алайҳиссаломнинг меҳмон бўлиб ёш йигитларнинг келишидан ёмон ҳолга тушишлари ва қўл-оёқлари бўшашишлари ҳам, юқорида айтиб ўтилганидек, шу боисдан эди. Қавмнинг нияти кўринишидан маълум эди. Шунинг учун  Лут алайҳиссалом уларни тўғри йўлга йўллашга ҳаракат қилиб:
«Эй қавмим, анаву қизларим сизлар учун покроқ-ку», дедилар.
Лут алайҳиссаломнинг «анаву қизларим» деган иборалари пуштикамарларидан бўлган қизларини ҳам ва иймон келтириб, у кишига эргашган қизларни ҳам ичига олишини тафсирчиларимиз таъкидлаб ўтишган. Лут алайҳиссаломнинг «сизлар учун покроқ-ку», дейишлари, уларга уйланиб, шаҳватларингизни қондиришга пок-ку, деганларидир. Бу ердаги поклик ҳамма маъноларни – ҳиссий, маънавий, руҳий, жисмоний ва бошқа покликларни ичига олади. Эркак кишининг эркак кишига жинсий яқинлик қилиши энг катта ифлослик, нопокликдир. Лут алайҳиссалом қавмларини ўша нопокликдан қайтариб, бу борадаги пок йўлга, аёлларни никоҳлаб олишга даъват қилдилар. Шу билан бирга, қавмга таъсирни кучлироқ ўтказиш учун:
«Бас, Аллоҳдан қўрқинг!» дедилар.
Бу билан уларнинг қалбларига қўрқинч солиб, ёмон ишдан қайтармоқчи бўлдилар. Шунингдек, бошқа омилларни ҳам ишга солдилар:
«Меҳмонларим ҳақида мени шарманда қилманг».
Бу билан урф-одатларни эҳтиром қилишга ҳам даъват этдилар. Чунки  меҳмоннинг ўзига яраша ҳурмати бор. Айниқса, ўша бадавий, саҳройи халқнинг меҳмонни ҳурматлаш борасидаги одатлари таҳсинга сазовор эди. Ҳолбуки, бу қавм Пайғамбариникига келган меҳмонлар устига жирканч ният билан бостириб кирмоқда!
«Ичингизда бирорта тузукроқ одам йўқми?!» – деди.»
Яъни  бу иш ичингизда бирорта ҳам тузукроқ одам йўқлигидан бўляпти. Аҳмоқликни бас қилинг, ақлингизни йиғиб олинг.

Ё Аллоҳ, оқибат тақводорларники экан, бизни сабр қилишда ва тақво қилишда бардавом қилгин.

Янгиланди ( 02.07.2017 19:12 )