A-
 A 
A+
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://www.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн олтинчи қисм)
Муаллиф:    27.07.2013 12:29    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн олтинчи қисм

«Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди». (Марям сураси, 13-оят)
Яъни  Яҳёга китоб, илму ҳикмат билан бирга, меҳрибонлик ва поклик ҳам бердик. Шунингдек, Яҳё алайҳиссалом ўта тақводор зот эдилар.

«У: «Мен Роҳмандан сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» деди».
(Марям сураси, 18-оят)

Марям Жаброил алайҳиссалом эркак киши сифатида хилват жойда кўриниши билан, дарҳол ўз иффати ҳақида қайғурди ва унга Аллоҳни эслатди. Менга сенинг ёмонлигинг етишидан Аллоҳдан паноҳ тилайман. Агар Аллоҳдан қўрқсанг, менга яқинлашма, деди. Тақводор одам, Аллоҳ таоло эслатилганда ҳар қандай ёвузликдан қайтади. Жаброил алайҳиссалом Марямнинг ҳузурига Аллоҳ томонидан элчи бўлиб келган эди.

«Сўнгра  тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз».
(Марям сураси, 72-оят)

 

Машҳур тафсирчи олимларимиздан имом Байзовий: «Ушбу ояти каримада, юқоридаги оятдаги «ворид» сўзининг «кирувчи» эмас, «яқинлашувчи» эканига далил бор», дейдилар. Яъни  ҳамма инсонлар ва жинлар яқинлашиб, жаҳаннам атрофида тиз чўкиб ўтирадилар. Сўнгра  мўминлар нажот топиб, жаннатга томон равона бўладилар. Кофирлар эса  жаҳаннамга тушишларини кутиб, тиз чўккан ҳолларида ўтириб қоладилар.

«Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда».
(Марям сураси, 85-оят)

«Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у(Қуръон)ни тилингга осон қилдик». (Марям сураси, 97-оят)

Уни ўқиш, англаш ва одамларга етказиш осон.

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир».
(Марям сураси, 123-оят)

Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун  аҳлингни, оила аъзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.
Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.
«Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».
Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.
«Оқибат тақвоникидир».
Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир.

Ё Роҳман, Яҳё алайҳиссаломга берган тақводан бизларга ҳам бергин ва у туфайли нажот бергин. Қиёмат кунида бизларни Ўз ҳузурингда меҳмон ҳайъати этиб тўплагин. Зеро, оқибат тақводорларникидир.

Янгиланди ( 02.07.2017 18:59 )