Дастурлар

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси
Авваллари Ислом етган ерларнинг аҳолиси араб тилини ўрганиб, ўша тил орқали Аллоҳ таолонинг китоби билан танишган бўлса, кейинчалик, мусулмонлар заифлашиб, янги мусулмонларга араб тилини ўргатиш у ёқда турсин, ўзлари ҳам у тилни керак даражада ўргана олмай қолдилар.
Вақт ўтиши билан араб тилини билмайдиган мусулмонлар Қуръони Карим маъноларини қандоқ ўрганадилар, деган савол пайдо бўлди. Гап таржимага бориб тақалди. Лекин уламолар бир овоздан Қуръони Каримни таржима қилиб бўлмайди, деб туриб олдилар...
Дастурни юклаб олиш
* * *
Тажвид дастури
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларинингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар». Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади.
Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир», дедилар
». Тўртовлари ривоят қилган.
Дастурни юклаб олиш
* * *
Furqon 0.3 (дастур)

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.атта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Дастурни юклаб олиш