Қуръони карим, Сура Адият - العاديات

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالْعَادِيَاتِ ضَبْحاً
1 . Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
download
2
فَالْمُورِيَاتِ قَدْحاً
2 . Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
download
3
فَالْمُغِيرَاتِ صُبْحاً
3 . Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
download
4
فَأَثَرْنَ بِهِ نَقْعاً
4 . Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
download
5
فَوَسَطْنَ بِهِ جَمْعاً
5 . Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
download
6
إِنَّ الْإِنسَانَ لِرَبِّهِ لَكَنُودٌ
6 . Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
download
7
وَإِنَّهُ عَلَى ذَلِكَ لَشَهِيدٌ
7 . Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
download
8
وَإِنَّهُ لِحُبِّ الْخَيْرِ لَشَدِيدٌ
8 . Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
download
9
أَفَلَا يَعْلَمُ إِذَا بُعْثِرَ مَا فِي الْقُبُورِ
9 . У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
download
10
وَحُصِّلَ مَا فِي الصُّدُورِ
10 . Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
download
11
إِنَّ رَبَّهُم بِهِمْ يَوْمَئِذٍ لَّخَبِيرٌ
11 . Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!