Қуръони карим, Сура Шуаро - الشعراء

Оятларсортировать по иконкам
download
1
طسم
1 . То. Син. Мим.
download
2
تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ الْمُبِينِ
2 . Булар очиқ китобнинг оятларидир.
download
3
لَعَلَّكَ بَاخِعٌ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ
3 . Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
download
4
إِن نَّشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِم مِّن السَّمَاء آيَةً فَظَلَّتْ أَعْنَاقُهُمْ لَهَا خَاضِعِينَ
4 . Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.
download
5
وَمَا يَأْتِيهِم مِّن ذِكْرٍ مِّنَ الرَّحْمَنِ مُحْدَثٍ إِلَّا كَانُوا عَنْهُ مُعْرِضِينَ
5 . Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.
download
6
فَقَدْ كَذَّبُوا فَسَيَأْتِيهِمْ أَنبَاء مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُون
6 . Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
download
7
أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الْأَرْضِ كَمْ أَنبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ
7 . Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
download
8
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
8 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.
download
9
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
9 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
10
وَإِذْ نَادَى رَبُّكَ مُوسَى أَنِ ائْتِ الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
10 . Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.
download
11
قَوْمَ فِرْعَوْنَ أَلَا يَتَّقُونَ
11 .Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!« деб нидо қилганини эсла.
download
12
قَالَ رَبِّ إِنِّي أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ
12 . У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.
download
13
وَيَضِيقُ صَدْرِي وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِي فَأَرْسِلْ إِلَى هَارُونَ
13 . Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.
download
14
وَلَهُمْ عَلَيَّ ذَنبٌ فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ
14 . Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.
download
15
قَالَ كَلَّا فَاذْهَبَا بِآيَاتِنَا إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ
15 . У зот:«Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.
download
16
فَأْتِيَا فِرْعَوْنَ فَقُولَا إِنَّا رَسُولُ رَبِّ الْعَالَمِينَ
16 . Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул Оламийннинг Пайғамбарларимиз.
download
17
أَنْ أَرْسِلْ مَعَنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ
17 . Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.
download
18
قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيداً وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ
18 . У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
download
19
وَفَعَلْتَ فَعْلَتَكَ الَّتِي فَعَلْتَ وَأَنتَ مِنَ الْكَافِرِينَ
19 . Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди. (Фиръавннинг миннатларидан асосий мақсади–Мусо алайҳиссалом олиб келган динни инкор қилиш эди. Қўлимизда катта бўла туриб, энди, бизга, динимизга ва мулкимизга қарши чиқасанми? Янги дин келтирдим, деб даъво қиласанми? Бизнинг қавмимиздан бир кишини ўлдириб қўймадингми?!)
download
20
قَالَ فَعَلْتُهَا إِذاً وَأَنَا مِنَ الضَّالِّينَ
20 . (Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.
download
21
فَفَرَرْتُ مِنكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكْماً وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُرْسَلِينَ
21 . Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди. (Ўша қитбтий менинг бир Бани Исроиллик қабиладошим билан уришаётган экан. Қабиладошим мендан ёрдам сўради, мен уега ёрдам бераман деб қибтийни бир урсам ўлиб қолди. Сўнгра хатони тушундим.)
download
22
وَتِلْكَ نِعْمَةٌ تَمُنُّهَا عَلَيَّ أَنْ عَبَّدتَّ بَنِي إِسْرَائِيلَ
22 . Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди.
download
23
قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ الْعَالَمِينَ
23 . Фиръавн: «Роббул Оламийн нима?» деди.
download
24
قَالَ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا إن كُنتُم مُّوقِنِينَ
24 . У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
download
25
قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُ أَلَا تَسْتَمِعُونَ
25 . У атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди.
download
26
قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ
26 . У(Мусо) : « У зот сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди.
download
27
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ الَّذِي أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ
27 . У : «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди.
download
28
قَالَ رَبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَا إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
28 . У(Мусо) : «У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
download
28
يُرِيدُ أَن يُخْرِجَكُم مِّنْ أَرْضِكُم بِسِحْرِهِ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ
28 . У(Мусо) : «У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
download
29
قَالَ لَئِنِ اتَّخَذْتَ إِلَهاً غَيْرِي لَأَجْعَلَنَّكَ مِنَ الْمَسْجُونِينَ
29 . У : «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди.
download
30
قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكَ بِشَيْءٍ مُّبِينٍ
30 . У(Мусо) : «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?!» деди.
download
31
قَالَ فَأْتِ بِهِ إِن كُنتَ مِنَ الصَّادِقِينَ
31 . У :«Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди.
download
32
فَأَلْقَى عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعْبَانٌ مُّبِينٌ
32 . Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди.
download
33
وَنَزَعَ يَدَهُ فَإِذَا هِيَ بَيْضَاء لِلنَّاظِرِينَ
33 . Ва қўлини чиқарди. Банагоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди.
download
34
قَالَ لِلْمَلَإِ حَوْلَهُ إِنَّ هَذَا لَسَاحِرٌ عَلِيمٌ
34 . У(Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.
download
36
قَالُوا أَرْجِهِ وَأَخَاهُ وَابْعَثْ فِي الْمَدَائِنِ حَاشِرِينَ
36 . Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
download
37
يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٍ
37 . Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар. (Бу таклиф Фиръавнга маъқул тушди. Зотан, у атрофидагилардан айнан шу жавобни кутган эди. Бошқа сура ва оятлардан биламизки, Мусо алайҳиссалом билан сеҳргарларнинг мусобақалашадиган жойи, вақти ва бошқа шартлари келишиб олинади. Фиъравн шаҳарларга одамларини юбориб, сеҳргарларни тўплатиб келади.)
download
38
فَجُمِعَ السَّحَرَةُ لِمِيقَاتِ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ
38 . Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар.
download
39
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلْ أَنتُم مُّجْتَمِعُونَ
39 . Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?
download
40
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ السَّحَرَةَ إِن كَانُوا هُمُ الْغَالِبِينَ
40 . Ажаб эрмас, устин келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди. (Турли муносабатлар ила одамларни тўплаш, билан уларни чалғитиш ва ўзига маҳлиё этиш ҳам туғёнкор ҳокимларнинг одати. Сеҳргарлар билан Мусо алайҳиссалом тортишувини ғанимат билиб роса одам йиғдилар.)
download
41
فَلَمَّا جَاء السَّحَرَةُ قَالُوا لِفِرْعَوْنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجْراً إِن كُنَّا نَحْنُ الْغَالِبِينَ
41 . Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар.
download
42
قَالَ نَعَمْ وَإِنَّكُمْ إِذاً لَّمِنَ الْمُقَرَّبِينَ
42 . У : «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди.
download
43
قَالَ لَهُم مُّوسَى أَلْقُوا مَا أَنتُم مُّلْقُونَ
43 . Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.
download
44
فَأَلْقَوْا حِبَالَهُمْ وَعِصِيَّهُمْ وَقَالُوا بِعِزَّةِ فِرْعَوْنَ إِنَّا لَنَحْنُ الْغَالِبُونَ
44 . Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар.
download
45
فَأَلْقَى مُوسَى عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ
45 . Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади. (Сеҳргарлар арқонларини ташлаганида, илонга айланмаган, уларнинг найранги туфайлигина кишилар кўзига шундай кўринган эди, холос. Кейин Мусо алайҳиссалом асоларини ташладилар ва у аждарга айланиб, Фиръавн сеҳргарларининг асо ва арқонларини юта бошлади.)
download
46
فَأُلْقِيَ السَّحَرَةُ سَاجِدِينَ
46 . Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
download
47
قَالُوا آمَنَّا بِرَبِّ الْعَالَمِينَ
47 . Улар: «Роббул Оламийнга иймон келтирдик.
download
48
رَبِّ مُوسَى وَهَارُونَ
48 . Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар.
download
49
قَالَ آمَنتُمْ لَهُ قَبْلَ أَنْ آذَنَ لَكُمْ إِنَّهُ لَكَبِيرُكُمُ الَّذِي عَلَّمَكُمُ السِّحْرَ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَ لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَافٍ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ
49 . У : «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди.
download
50
قَالُوا لَا ضَيْرَ إِنَّا إِلَى رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ
50 . Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.
download
51
إِنَّا نَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَايَانَا أَن كُنَّا أَوَّلَ الْمُؤْمِنِينَ
51 . Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар.
download
52
وَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
52 . Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик.
download
53
فَأَرْسَلَ فِرْعَوْنُ فِي الْمَدَائِنِ حَاشِرِينَ
53 . Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
download
54
إِنَّ هَؤُلَاء لَشِرْذِمَةٌ قَلِيلُونَ
54 . «Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.
download
55
وَإِنَّهُمْ لَنَا لَغَائِظُونَ
55 . Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
download
56
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَاذِرُونَ
56 . Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб.
download
57
فَأَخْرَجْنَاهُم مِّن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
57 . Бас, Биз уларни боғ-роғлар ва булоқлардан.
download
58
وَكُنُوزٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ
58 . Хазиналар ва муҳтарам маскандан чиқардик. (Яъни, Фиръавн ва унинг қавмини боғ-роғларидан ва булоқларидан, хазиналаридан ва ҳашаматли масканларидан чиқардик.
download
59
كَذَلِكَ وَأَوْرَثْنَاهَا بَنِي إِسْرَائِيلَ
59 . Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик.
download
60
فَأَتْبَعُوهُم مُّشْرِقِينَ
60 . Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
download
61
فَلَمَّا تَرَاءى الْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَابُ مُوسَى إِنَّا لَمُدْرَكُونَ
61 . Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.
download
62
قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ
62 . У (Мусо): »Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур«, деди.
download
63
فَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنِ اضْرِب بِّعَصَاكَ الْبَحْرَ فَانفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظِيمِ
63 . Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.
download
64
وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ الْآخَرِينَ
64 . Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.)
download
65
وَأَنجَيْنَا مُوسَى وَمَن مَّعَهُ أَجْمَعِينَ
65 . Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.
download
66
ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ
66 . Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик. (Фиръавн ва унинг аскарлари денгиз бағрига тўлиқ тушиб бўлганларидан кейин, улкан тоғдек ҳайбат-ла тўхтаб турган денгиз яна ҳаракатга келиб, ҳаммаларини ҳалок қилди.)
download
67
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
67 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
68
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
68 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
69
وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ إِبْرَاهِيمَ
69 . Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
download
70
إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَا تَعْبُدُونَ
70 . Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.
download
71
قَالُوا نَعْبُدُ أَصْنَاماً فَنَظَلُّ لَهَا عَاكِفِينَ
71 . Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар. (Тош ёки бошқа нарсадан юзи инсон юзига ўхшатиб ишланган бутга «санам» дейилади.)
download
72
قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ إِذْ تَدْعُونَ
72 . У : «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
download
73
أَوْ يَنفَعُونَكُمْ أَوْ يَضُرُّونَ
73 . Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.
download
74
قَالُوا بَلْ وَجَدْنَا آبَاءنَا كَذَلِكَ يَفْعَلُونَ
74 . Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.
download
75
قَالَ أَفَرَأَيْتُم مَّا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ
75 . У : «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!
download
76
أَنتُمْ وَآبَاؤُكُمُ الْأَقْدَمُونَ
76 . Сиз ва қадимги оталарингиз?!
download
77
فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّ لِّي إِلَّا رَبَّ الْعَالَمِينَ
77 . Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.
download
78
الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ
78 . У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қилади ҳам Унинг Ўзи.
download
79
وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ
79 . Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
download
80
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
80 . Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
download
81
وَالَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحْيِينِ
81 . Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
download
82
وَالَّذِي أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِي خَطِيئَتِي يَوْمَ الدِّينِ
82 . Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
download
83
رَبِّ هَبْ لِي حُكْماً وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ
83 . Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
download
84
وَاجْعَل لِّي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآخِرِينَ
84 . Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин. (Яъни, ўтиб кетганимдан кейин ҳам одамлар мени қиёматгача яхшилик билан эслаб юрадиган қилгин.)
download
85
وَاجْعَلْنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ النَّعِيمِ
85 . Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.
download
86
وَاغْفِرْ لِأَبِي إِنَّهُ كَانَ مِنَ الضَّالِّينَ
86 . Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.
download
87
وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ
87 . Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.
download
88
يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ
88 . У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.
download
89
إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ
89 . Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).
download
90
وَأُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ
90 . Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
download
91
وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِلْغَاوِينَ
91 . Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.
download
92
وَقِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ
92 . Ва уларга: »Аллоҳдан ўзга ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!
download
93
مِن دُونِ اللَّهِ هَلْ يَنصُرُونَكُمْ أَوْ يَنتَصِرُونَ
93 . Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!« дейилди.
download
94
فَكُبْكِبُوا فِيهَا هُمْ وَالْغَاوُونَ
94 . Бас, унга улар, иғвога учганлар.
download
95
وَجُنُودُ إِبْلِيسَ أَجْمَعُونَ
95 . Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлаб ташландилар.
download
96
قَالُوا وَهُمْ فِيهَا يَخْتَصِمُونَ
96 . Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар:
download
97
تَاللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
97 . «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.
download
98
إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ
98 . Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик.
download
99
وَمَا أَضَلَّنَا إِلَّا الْمُجْرِمُونَ
99 . Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
download
100
فَمَا لَنَا مِن شَافِعِينَ
100 . Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.
download
101
وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٍ
101 . Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
download
102
فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
102 . Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак».
download
103
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
103 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
104
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
104 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
105
كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍ الْمُرْسَلِينَ
105 . Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
download
106
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
106 . Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди:«У зотдан қўрқмайсизми?!
download
107
إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
107 . Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
108
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
108 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
109
وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ
109 . Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийннинг зиммасидадир.
download
110
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
110 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар».
download
111
قَالُوا أَنُؤْمِنُ لَكَ وَاتَّبَعَكَ الْأَرْذَلُونَ
111 . Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар.
download
112
قَالَ وَمَا عِلْمِي بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
112 . У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.
download
113
إِنْ حِسَابُهُمْ إِلَّا عَلَى رَبِّي لَوْ تَشْعُرُونَ
113 . Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир.
download
114
وَمَا أَنَا بِطَارِدِ الْمُؤْمِنِينَ
114 . Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.
download
115
إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ مُّبِينٌ
115 . Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос».
download
116
قَالُوا لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَا نُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ الْمَرْجُومِينَ
116 . Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўлурсан», дедилар.
download
117
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوْمِي كَذَّبُونِ
117 . У : «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
download
118
فَافْتَحْ بَيْنِي وَبَيْنَهُمْ فَتْحاً وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِي مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
118 . Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди.
download
119
فَأَنجَيْنَاهُ وَمَن مَّعَهُ فِي الْفُلْكِ الْمَشْحُونِ
119 . Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.
download
120
ثُمَّ أَغْرَقْنَا بَعْدُ الْبَاقِينَ
120 . Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
download
121
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
121 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
122
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
122 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
123
كَذَّبَتْ عَادٌ الْمُرْسَلِينَ
123 . Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
download
124
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ
124 . Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?!
download
125
إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
125 . Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
126
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
126 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
127
وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ
127 . Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
download
128
أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ آيَةً تَعْبَثُونَ
128 . Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
download
129
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَ
129 . Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми?. (Оятдаги «маснаълар» сўзи ҳозирги араб тилида завод-фабрикалар маъносида ишлатилмоқда. Од қавми улкан қасрлар қуриш, тоғларни ўйиб ишлаш ва бошқа фахр учун кўтарадиган биноларида фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарадиган ишхоналарга эга эди, «масонеълар»дан мурод ўшалар, оятда қурилишларга доир очиқ-ойдин маъно бор.)
download
130
وَإِذَا بَطَشْتُم بَطَشْتُمْ جَبَّارِينَ
130 . Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.
download
131
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
131 . Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
download
132
وَاتَّقُوا الَّذِي أَمَدَّكُم بِمَا تَعْلَمُونَ
132 . Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг.
download
133
أَمَدَّكُم بِأَنْعَامٍ وَبَنِينَ
133 . У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.
download
134
وَجَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
134 . Боғ-роғлар ва булоқлар ила.
download
135
إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ
135 . Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрураман».
download
136
قَالُوا سَوَاء عَلَيْنَا أَوَعَظْتَ أَمْ لَمْ تَكُن مِّنَ الْوَاعِظِينَ
136 . Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир.
download
137
إِنْ هَذَا إِلَّا خُلُقُ الْأَوَّلِينَ
137 . Бу эскиларнинг одати, холос.
download
138
وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ
138 . Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар. (Яъни, бизга қанча гапирсанг ҳам, барибир сен айтган йўлдан юрмаймиз. Бу қилмишимиз учун, сен айтаётганингдек, азобланмаймиз ҳам, дедилар.)
download
139
فَكَذَّبُوهُ فَأَهْلَكْنَاهُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
139 . Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
140
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
140 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
141
كَذَّبَتْ ثَمُودُ الْمُرْسَلِينَ
141 . Самуд қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
download
142
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَالِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
142 . Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
download
143
إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
143 . Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
144
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
144 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
145
وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ
145 . Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
download
146
أَتُتْرَكُونَ فِي مَا هَاهُنَا آمِنِينَ
146 . Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
download
147
فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
147 . Боғ-роғларда, булоқларда?!
download
148
وَزُرُوعٍ وَنَخْلٍ طَلْعُهَا هَضِيمٌ
148 . Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!
download
149
وَتَنْحِتُونَ مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتاً فَارِهِينَ
149 . Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
download
150
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
150 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
151
وَلَا تُطِيعُوا أَمْرَ الْمُسْرِفِينَ
151 . Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар.
download
152
الَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ
152 . Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг».
download
153
قَالُوا إِنَّمَا أَنتَ مِنَ الْمُسَحَّرِينَ
153 . Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.
download
154
مَا أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا فَأْتِ بِآيَةٍ إِن كُنتَ مِنَ الصَّادِقِينَ
154 . Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, оят-мўъжиза келтир», дедилар. (Самуд қавми уларга Аллоҳнинг гапини етказган Пайғамбарлари Солиҳга алайҳиссалом, алғов-далғов гапирмоқдасан, аниқ сеҳрлангансан, деб туҳмат қилдилар. Кофирлар наздида, Аллоҳнинг йўлига чақирувчилар доимо мажнун ёки сеҳрланган бўлиб кўринади.)
download
155
قَالَ هَذِهِ نَاقَةٌ لَّهَا شِرْبٌ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ
155 . У : «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
download
156
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوءٍ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظِيمٍ
156 . Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди. (Бошқа оятларда баён этилганидек, туянинг тошдан чиқарилишининг ўзи мўъжиза бўлган эди. Энди ўша мўъжиза туянинг Самуд қавми ичида туриш шарти қўйилди.
download
157
فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُوا نَادِمِينَ
157 . Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.
download
158
فَأَخَذَهُمُ الْعَذَابُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
158 . Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
159
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
159 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
160
كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ الْمُرْسَلِينَ
160 . Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
download
161
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ
161 . Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
download
162
إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
162 . Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
163
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
163 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
164
وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ
164 . Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
download
165
أَتَأْتُونَ الذُّكْرَانَ مِنَ الْعَالَمِينَ
165 . Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!
download
166
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمْ رَبُّكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُم بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ عَادُونَ
166 . Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз».
download
167
قَالُوا لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَا لُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ الْمُخْرَجِينَ
167 . Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўлурсан!» дедилар.
download
168
قَالَ إِنِّي لِعَمَلِكُم مِّنَ الْقَالِينَ
168 . У : «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.
download
169
رَبِّ نَجِّنِي وَأَهْلِي مِمَّا يَعْمَلُونَ
169 . Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.
download
170
فَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ أَجْمَعِينَ
170 . Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
download
171
إِلَّا عَجُوزاً فِي الْغَابِرِينَ
171 . Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (бермадик).
download
172
ثُمَّ دَمَّرْنَا الْآخَرِينَ
172 . Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
download
173
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَراً فَسَاء مَطَرُ الْمُنذَرِينَ
173 . Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди. (Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабидаги баъзи фақиҳлар, Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилган баччавозларни, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.)
download
174
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
174 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
175
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
175 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
176
كَذَّبَ أَصْحَابُ الْأَيْكَةِ الْمُرْسَلِينَ
176 . Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. (Бу оятда зикри келаётган «қалин дарахтзор» Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайбни алайҳиссалом шу ерга Пайғамбар этиб юборди. Шуайб алайҳиссалом қиссасини, Ҳижр сурасида ўрганганмиз.)
download
177
إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلَا تَتَّقُونَ
177 . Ўшанда уларга биродарлари Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
download
178
إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
178 . Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
179
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
179 . Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
download
180
وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ
180 . Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
download
181
أَوْفُوا الْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا مِنَ الْمُخْسِرِينَ
181 . Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.
download
182
وَزِنُوا بِالْقِسْطَاسِ الْمُسْتَقِيمِ
182 . Ва тўғри тарози ила тортинглар.
download
183
وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ أَشْيَاءهُمْ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِينَ
183 . Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар.
download
184
وَاتَّقُوا الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالْجِبِلَّةَ الْأَوَّلِينَ
184 . Сизни ва аввалги наслларни яратган зотдан қўрқинг».
download
185
قَالُوا إِنَّمَا أَنتَ مِنَ الْمُسَحَّرِينَ
185 . Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан.
download
186
وَمَا أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ الْكَاذِبِينَ
186 . Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биурамиз.
download
187
فَأَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفاً مِّنَ السَّمَاءِ إِن كُنتَ مِنَ الصَّادِقِينَ
187 . Агар ростгўйлардан бўлсанг устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар.
download
188
قَالَ رَبِّي أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ
188 . У : «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди.
download
189
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ الظُّلَّةِ إِنَّهُ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ
189 . Бас, улар у(Шуайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди. ( Аллоҳ таоло Айка халқини азобга дучор этишни ирода қилганида ҳавони ўта иситиб юборди. Шунда пастлаб келаётган булут пайдо бўлди. Булут уларга соябон бўлиб кўринди. Ҳаммалари ўзларини булут соясига урдилар. Жиноятчи қавмнинг ҳаммаси булут соясига кириб бўлгандан сўнг, бирдан чақмоқ чақиб, булутдан ўт-олов чиқиб уларни ҳалок этди.)
download
190
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
190 . Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
download
191
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
191 . Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
download
192
وَإِنَّهُ لَتَنزِيلُ رَبِّ الْعَالَمِينَ
192 . Албатта, у (Қуръон) Роббул Оламийннинг туширганидир.
download
193
نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الْأَمِينُ
193 . Уни Руҳул амийн олиб тушди.
download
194
عَلَى قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ الْمُنذِرِينَ
194 . Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.
download
195
بِلِسَانٍ عَرَبِيٍّ مُّبِينٍ
195 . Очиқ-ойдин араб тилида. («Руҳул Амийн»дан мурод Жаброил фаришта алайҳиссалом; «огоҳлантиргувчилардан» дегани Пайғамбарлардан деган маънони билдиради. Яъни, Қуръонни Жаброил сенинг қалбингда Пайғамбарлардан бўлишинг учун равшан араб тилида олиб тушди.)
download
196
وَإِنَّهُ لَفِي زُبُرِ الْأَوَّلِينَ
196 . Албатта, у (Қуръон) аввалгиларининг китобларида ҳам бордир. ( Қуръоннинг зикри, аввалги умматларнинг илоҳий китобларида ҳам бордир.)
download
197
أَوَلَمْ يَكُن لَّهُمْ آيَةً أَن يَعْلَمَهُ عُلَمَاء بَنِي إِسْرَائِيلَ
197 . Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари, улар учун оят-далил эмасми?!
download
198
وَلَوْ نَزَّلْنَاهُ عَلَى بَعْضِ الْأَعْجَمِينَ
198 . Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.
download
199
فَقَرَأَهُ عَلَيْهِم مَّا كَانُوا بِهِ مُؤْمِنِينَ
199 . Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, мўмин бўлмас эдилар.
download
200
كَذَلِكَ سَلَكْنَاهُ فِي قُلُوبِ الْمُجْرِمِينَ
200 . Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик. (Улар уни эшитадилар, маъноларини тушунадилар, аммо иймон келтирмайдилар.)