Қуръони карим, Сура Шуаро - الشعراء

Оятларсортировать по иконкам
download
201
لَا يُؤْمِنُونَ بِهِ حَتَّى يَرَوُا الْعَذَابَ الْأَلِيمَ
201 . Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар.
download
202
فَيَأْتِيَهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
202 . Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.
download
203
فَيَقُولُوا هَلْ نَحْنُ مُنظَرُونَ
203 . Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дерлар.
download
204
أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ
204 . Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!
download
205
أَفَرَأَيْتَ إِن مَّتَّعْنَاهُمْ سِنِينَ
205 . Айтгин-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.
download
206
ثُمَّ جَاءهُم مَّا كَانُوا يُوعَدُونَ
206 . сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.
download
207
مَا أَغْنَى عَنْهُم مَّا كَانُوا يُمَتَّعُونَ
207 . Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
download
208
وَمَا أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ
208 . Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.
download
209
ذِكْرَى وَمَا كُنَّا ظَالِمِينَ
209 . Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.
download
210
وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ الشَّيَاطِينُ
210 . У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. (Мушриклар даъво қилаётганларидек, Қуръонни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Уларнинг бу гаплари бўҳтондан иборат.)
download
211
وَمَا يَنبَغِي لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ
211 . Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.
download
212
إِنَّهُمْ عَنِ السَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ
212 . Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
download
213
فَلَا تَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهاً آخَرَ فَتَكُونَ مِنَ الْمُعَذَّبِينَ
213 . Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. (Пайғамбарнинг (с.а.в.) Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбардек (с.а.в.) зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.)
download
214
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ
214 . Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.
download
215
وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
215 . Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
download
216
فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّي بَرِيءٌ مِّمَّا تَعْمَلُونَ
216 . Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.
download
217
وَتَوَكَّلْ عَلَى الْعَزِيزِ الرَّحِيمِ
217 . Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил;
download
218
الَّذِي يَرَاكَ حِينَ تَقُومُ
218 . Сени қоим бўлганингда кўрадиган.
download
219
وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ
219 . Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) зотга. (Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминлар ичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган зотга–Аллоҳга таваккал қил.)
download
220
إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
220 . Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.
download
221
هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَى مَن تَنَزَّلُ الشَّيَاطِينُ
221 . Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
download
222
تَنَزَّلُ عَلَى كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ
222 . Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
download
223
يُلْقُونَ السَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَاذِبُونَ
223 . Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.
download
224
وَالشُّعَرَاء يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ
224 . Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
download
225
أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ
225 . Уларнинг ҳар водийда дайдишини.
download
226
وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ
226 . Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
download
227
إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيراً وَانتَصَرُوا مِن بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
227 . Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар. (Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир иймонли, яхши амалли, Аллоҳни кўп эсга оладиган, ўзини хор қилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлиши мумкин.)