Қуръони карим, Сура Ас-Саффот - الصافات

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالصَّافَّاتِ صَفّاً
1 . Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.
download
2
فَالزَّاجِرَاتِ زَجْراً
2 . Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.
download
3
فَالتَّالِيَاتِ ذِكْراً
3 . Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам. (Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)
download
4
إِنَّ إِلَهَكُمْ لَوَاحِدٌ
4 . Албатта, илоҳингиз ягонадир.
download
5
رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَرَبُّ الْمَشَارِقِ
5 . У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.
download
6
إِنَّا زَيَّنَّا السَّمَاء الدُّنْيَا بِزِينَةٍ الْكَوَاكِبِ
6 . Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
download
7
وَحِفْظاً مِّن كُلِّ شَيْطَانٍ مَّارِدٍ
7 . Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун .
download
8
لَا يَسَّمَّعُونَ إِلَى الْمَلَإِ الْأَعْلَى وَيُقْذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٍ
8 . Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
download
9
دُحُوراً وَلَهُمْ عَذَابٌ وَاصِبٌ
9 . Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
download
10
إِلَّا مَنْ خَطِفَ الْخَطْفَةَ فَأَتْبَعَهُ شِهَابٌ ثَاقِبٌ
10 . Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқгувчи олов таъқиб этар.
download
11
فَاسْتَفْتِهِمْ أَهُمْ أَشَدُّ خَلْقاً أَم مَّنْ خَلَقْنَا إِنَّا خَلَقْنَاهُم مِّن طِينٍ لَّازِبٍ
11 . Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
download
12
بَلْ عَجِبْتَ وَيَسْخَرُونَ
12 . Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
download
13
وَإِذَا ذُكِّرُوا لَا يَذْكُرُونَ
13 . Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
download
14
وَإِذَا رَأَوْا آيَةً يَسْتَسْخِرُونَ
14 . Қачонки бирор оят-белгини кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
download
15
وَقَالُوا إِنْ هَذَا إِلَّا سِحْرٌ مُّبِينٌ
15 . Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
download
16
أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَاباً وَعِظَاماً أَئِنَّا لَمَبْعُوثُونَ
16 . Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, Биз қайта тирилтирилурмизми?!
download
17
أَوَآبَاؤُنَا الْأَوَّلُونَ
17 . Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» дедилар.
download
18
قُلْ نَعَمْ وَأَنتُمْ دَاخِرُونَ
18 . Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.
download
19
فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ فَإِذَا هُمْ يَنظُرُونَ
19 . Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!
download
20
وَقَالُوا يَا وَيْلَنَا هَذَا يَوْمُ الدِّينِ
20 . Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу жазо куни-ку!» дерлар.
download
21
هَذَا يَوْمُ الْفَصْلِ الَّذِي كُنتُمْ بِهِ تُكَذِّبُونَ
21 . Бу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
download
22
احْشُرُوا الَّذِينَ ظَلَمُوا وَأَزْوَاجَهُمْ وَمَا كَانُوا يَعْبُدُونَ
22 . Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган нарсаларини тўпланг.
download
23
مِن دُونِ اللَّهِ فَاهْدُوهُمْ إِلَى صِرَاطِ الْجَحِيمِ
23 . Аллоҳдан ўзга. Бас,уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг»(дейилур).
download
24
وَقِفُوهُمْ إِنَّهُم مَّسْئُولُونَ
24 . Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
download
25
مَا لَكُمْ لَا تَنَاصَرُونَ
25 . Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
download
26
بَلْ هُمُ الْيَوْمَ مُسْتَسْلِمُونَ
26 . Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир.
download
27
وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءلُونَ
27 . Улар бир-бирларига савол берурлар.
download
28
قَالُوا إِنَّكُمْ كُنتُمْ تَأْتُونَنَا عَنِ الْيَمِينِ
28 . Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар.
download
29
قَالُوا بَل لَّمْ تَكُونُوا مُؤْمِنِينَ
29 . Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз.
download
30
وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ بَلْ كُنتُمْ قَوْماً طَاغِينَ
30 . Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
download
31
فَحَقَّ عَلَيْنَا قَوْلُ رَبِّنَا إِنَّا لَذَائِقُونَ
31 . Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.
download
32
فَأَغْوَيْنَاكُمْ إِنَّا كُنَّا غَاوِينَ
32 . Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар.
download
33
فَإِنَّهُمْ يَوْمَئِذٍ فِي الْعَذَابِ مُشْتَرِكُونَ
33 . Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
download
34
إِنَّا كَذَلِكَ نَفْعَلُ بِالْمُجْرِمِينَ
34 . Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз.
download
35
إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ
35 . Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
download
36
وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوا آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَّجْنُونٍ
36 . «Ахир биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар.
download
37
بَلْ جَاء بِالْحَقِّ وَصَدَّقَ الْمُرْسَلِينَ
37 . Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.
download
38
إِنَّكُمْ لَذَائِقُو الْعَذَابِ الْأَلِيمِ
38 . Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.
download
39
وَمَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
39 . Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз.
download
40
إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ
40 . Магар Аллоҳнинг ихлосли бандалари.
download
41
أُوْلَئِكَ لَهُمْ رِزْقٌ مَّعْلُومٌ
41 . Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
download
42
فَوَاكِهُ وَهُم مُّكْرَمُونَ
42 . Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...
download
43
فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ
43 . Наъийм жаннатларида...
download
44
عَلَى سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ
44 . Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.
download
45
يُطَافُ عَلَيْهِم بِكَأْسٍ مِن مَّعِينٍ
45 . Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
download
46
بَيْضَاء لَذَّةٍ لِّلشَّارِبِينَ
46 . Оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.
download
47
لَا فِيهَا غَوْلٌ وَلَا هُمْ عَنْهَا يُنزَفُونَ
47 . Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
download
48
وَعِنْدَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ عِينٌ
48 . Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.
download
49
كَأَنَّهُنَّ بَيْضٌ مَّكْنُونٌ
49 . Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.
download
50
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءلُونَ
50 . Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар.
download
51
قَالَ قَائِلٌ مِّنْهُمْ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٌ
51 . Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди. (Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)
download
52
يَقُولُ أَئِنَّكَ لَمِنْ الْمُصَدِّقِينَ
52 . У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
download
53
أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَاباً وَعِظَاماً أَئِنَّا لَمَدِينُونَ
53 . Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди.
download
54
قَالَ هَلْ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ
54 . Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди.
download
55
فَاطَّلَعَ فَرَآهُ فِي سَوَاء الْجَحِيمِ
55 . Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
download
56
قَالَ تَاللَّهِ إِنْ كِدتَّ لَتُرْدِينِ
56 . У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
download
57
وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ الْمُحْضَرِينَ
57 . Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим.
download
58
أَفَمَا نَحْنُ بِمَيِّتِينَ
58 . Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
download
59
إِلَّا مَوْتَتَنَا الْأُولَى وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ
59 . Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди.
download
60
إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
60 . Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.
download
61
لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ
61 . Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар.
download
62
أَذَلِكَ خَيْرٌ نُّزُلاً أَمْ شَجَرَةُ الزَّقُّومِ
62 . Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
download
63
إِنَّا جَعَلْنَاهَا فِتْنَةً لِّلظَّالِمِينَ
63 . Албатта, Биз у(дарахт)ни золимлар учун фитна қилдик. (Биз заққум дарахтини золимлар–кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)
download
64
إِنَّهَا شَجَرَةٌ تَخْرُجُ فِي أَصْلِ الْجَحِيمِ
64 . Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
download
65
طَلْعُهَا كَأَنَّهُ رُؤُوسُ الشَّيَاطِينِ
65 . Унинг (мева) тугар жойи, худди шайтонларнинг бошларига ўхшайдир.
download
66
فَإِنَّهُمْ لَآكِلُونَ مِنْهَا فَمَالِؤُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ
66 . Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
download
67
ثُمَّ إِنَّ لَهُمْ عَلَيْهَا لَشَوْباً مِّنْ حَمِيمٍ
67 . Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
download
68
ثُمَّ إِنَّ مَرْجِعَهُمْ لَإِلَى الْجَحِيمِ
68 . Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.
download
69
إِنَّهُمْ أَلْفَوْا آبَاءهُمْ ضَالِّينَ
69 . Чунки улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
download
70
فَهُمْ عَلَى آثَارِهِمْ يُهْرَعُونَ
70 . Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.
download
71
وَلَقَدْ ضَلَّ قَبْلَهُمْ أَكْثَرُ الْأَوَّلِينَ
71 . Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
download
72
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا فِيهِم مُّنذِرِينَ
72 . Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
download
73
فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُنذَرِينَ
73 . Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.
download
74
إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ
74 . Магар ихлосли бандаларимизгина ҳалокатга учрамадилар.
download
75
وَلَقَدْ نَادَانَا نُوحٌ فَلَنِعْمَ الْمُجِيبُونَ
75 . Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз. (Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)
download
76
وَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ
76 . Ва Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
download
77
وَجَعَلْنَا ذُرِّيَّتَهُ هُمْ الْبَاقِينَ
77 . Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.
download
78
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ
78 . Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
download
79
سَلَامٌ عَلَى نُوحٍ فِي الْعَالَمِينَ
79 . Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
download
80
إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
80 . Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
download
81
إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ
81 . Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.
download
82
ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ
82 . Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
download
83
وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِ لَإِبْرَاهِيمَ
83 . Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир. (Нуҳдан кейин келган Иброҳим Пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)
download
84
إِذْ جَاء رَبَّهُ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ
84 . Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.
download
85
إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَاذَا تَعْبُدُونَ
85 . Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
download
86
أَئِفْكاً آلِهَةً دُونَ اللَّهِ تُرِيدُونَ
86 . Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
download
87
فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ
87 . Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди.
download
88
فَنَظَرَ نَظْرَةً فِي النُّجُومِ
88 . У юлдузларга бир назар солди
download
89
فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٌ
89 . Ва:«Албатта, мен беморман» деди. (Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )
download
90
فَتَوَلَّوْا عَنْهُ مُدْبِرِينَ
90 . Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.
download
91
فَرَاغَ إِلَى آلِهَتِهِمْ فَقَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ
91 . Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!
download
92
مَا لَكُمْ لَا تَنطِقُونَ
92 . Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизларми?!» деди.
download
93
فَرَاغَ عَلَيْهِمْ ضَرْباً بِالْيَمِينِ
93 . Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
download
94
فَأَقْبَلُوا إِلَيْهِ يَزِفُّونَ
94 . Улар у томон шошиб, бир-бирларини туртиб кела бошлади. (Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)
download
95
قَالَ أَتَعْبُدُونَ مَا تَنْحِتُونَ
95 . У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
download
96
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
96 . Ҳолбуки, сизни ҳам, қолган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» деди.
download
97
قَالُوا ابْنُوا لَهُ بُنْيَاناً فَأَلْقُوهُ فِي الْجَحِيمِ
97 . Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.
download
98
فَأَرَادُوا بِهِ كَيْداً فَجَعَلْنَاهُمُ الْأَسْفَلِينَ
98 . Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
download
99
وَقَالَ إِنِّي ذَاهِبٌ إِلَى رَبِّي سَيَهْدِينِ
99 . У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.
download
100
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ
100 . Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.
download
101
فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ
101 . Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
download
102
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَى فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانظُرْ مَاذَا تَرَى قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ سَتَجِدُنِي إِن شَاء اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِينَ
102 . Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.
download
103
فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ
103 . Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.
download
104
وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَا إِبْرَاهِيمُ
104 . Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
download
105
قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
105 . Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб.
download
106
إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاء الْمُبِينُ
106 . Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
download
107
وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ
107 . Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳимга алайҳиссалом юқоридаги нидони қилди ва Исмоилнинг алайҳиссалом ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)
download
108
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ
108 . Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
download
109
سَلَامٌ عَلَى إِبْرَاهِيمَ
109 . Иброҳимга салом бўлсин!
download
110
كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
110 . Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.
download
111
إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ
111 . Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
download
112
وَبَشَّرْنَاهُ بِإِسْحَاقَ نَبِيّاً مِّنَ الصَّالِحِينَ
112 . Яна Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
download
113
وَبَارَكْنَا عَلَيْهِ وَعَلَى إِسْحَاقَ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحْسِنٌ وَظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ مُبِينٌ
113 . Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур. (Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан Пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша Пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)
download
114
وَلَقَدْ مَنَنَّا عَلَى مُوسَى وَهَارُونَ
114 . Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.
download
115
وَنَجَّيْنَاهُمَا وَقَوْمَهُمَا مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ
115 . Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик.
download
116
وَنَصَرْنَاهُمْ فَكَانُوا هُمُ الْغَالِبِينَ
116 . Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
download
117
وَآتَيْنَاهُمَا الْكِتَابَ الْمُسْتَبِينَ
117 . Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.
download
118
وَهَدَيْنَاهُمَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
118 . Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.
download
119
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِمَا فِي الْآخِرِينَ
119 . Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик.
download
120
سَلَامٌ عَلَى مُوسَى وَهَارُونَ
120 . Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
download
121
إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
121 . Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
download
122
إِنَّهُمَا مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ
122 . Чунки икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.
download
123
وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنْ الْمُرْسَلِينَ
123 . Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир.
download
124
إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَلَا تَتَّقُونَ
124 . Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!
download
125
أَتَدْعُونَ بَعْلاً وَتَذَرُونَ أَحْسَنَ الْخَالِقِينَ
125 . Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини.
download
126
اللَّهَ رَبَّكُمْ وَرَبَّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ
126 . Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» деди.
download
127
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ
127 . Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
download
128
إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ
128 . Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (мустаснодир).
download
129
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ
129 . Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
download
130
سَلَامٌ عَلَى إِلْ يَاسِينَ
130 . Илиёсийнга салом бўлсин.
download
131
إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
131 . Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
download
132
إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ
132 . Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)
download
133
وَإِنَّ لُوطاً لَّمِنَ الْمُرْسَلِينَ
133 . Албатта, Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
download
134
إِذْ نَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ أَجْمَعِينَ
134 . Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
download
135
إِلَّا عَجُوزاً فِي الْغَابِرِينَ
135 . Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.
download
136
ثُمَّ دَمَّرْنَا الْآخَرِينَ
136 . Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.
download
137
وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِم مُّصْبِحِينَ
137 . Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Эрталаб.
download
138
وَبِاللَّيْلِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
138 . Ва кечда ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
download
139
وَإِنَّ يُونُسَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ
139 . Албатта, Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
download
140
إِذْ أَبَقَ إِلَى الْفُلْكِ الْمَشْحُونِ
140 . Ўшанда у тўлган кемага қочди.
download
141
فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنْ الْمُدْحَضِينَ
141 . Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди. (Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)
download
142
فَالْتَقَمَهُ الْحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٌ
142 . Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
download
143
فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنْ الْمُسَبِّحِينَ
143 . Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди.
download
144
لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ
144 . Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди. (Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)
download
145
فَنَبَذْنَاهُ بِالْعَرَاء وَهُوَ سَقِيمٌ
145 . Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
download
146
وَأَنبَتْنَا عَلَيْهِ شَجَرَةً مِّن يَقْطِينٍ
146 . Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
download
147
وَأَرْسَلْنَاهُ إِلَى مِئَةِ أَلْفٍ أَوْ يَزِيدُونَ
147 . Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.
download
148
فَآمَنُوا فَمَتَّعْنَاهُمْ إِلَى حِينٍ
148 . Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
download
149
فَاسْتَفْتِهِمْ أَلِرَبِّكَ الْبَنَاتُ وَلَهُمُ الْبَنُونَ
149 . Бас, у(мушрик)лардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
download
150
أَمْ خَلَقْنَا الْمَلَائِكَةَ إِنَاثاً وَهُمْ شَاهِدُونَ
150 . Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми?
download
151
أَلَا إِنَّهُم مِّنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ
151 . Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
download
152
وَلَدَ اللَّهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ
152 . «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
download
153
أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ
153 . У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими?
download
154
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
154 . Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
download
155
أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
155 . Ахир эсламайсизларми?!
download
156
أَمْ لَكُمْ سُلْطَانٌ مُّبِينٌ
156 . Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?! (Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)
download
157
فَأْتُوا بِكِتَابِكُمْ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
157 . Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
download
158
وَجَعَلُوا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجِنَّةِ نَسَباً وَلَقَدْ عَلِمَتِ الْجِنَّةُ إِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ
158 . Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
download
159
سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ
159 . Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
download
160
إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ
160 . Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).
download
161
فَإِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ
161 . Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам.
download
162
مَا أَنتُمْ عَلَيْهِ بِفَاتِنِينَ
162 . У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
download
163
إِلَّا مَنْ هُوَ صَالِ الْجَحِيمِ
163 . Ўзи (аслида) жаҳаннамга киргувчи кимсадан бошқани.
download
164
وَمَا مِنَّا إِلَّا لَهُ مَقَامٌ مَّعْلُومٌ
164 . Биздан ҳар биримизнинг маълум мақоми бордир.
download
165
وَإِنَّا لَنَحْنُ الصَّافُّونَ
165 . Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
download
166
وَإِنَّا لَنَحْنُ الْمُسَبِّحُونَ
166 . Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.
download
167
وَإِنْ كَانُوا لَيَقُولُونَ
167 . Ҳолбуки, улар дер эдилар:
download
168
لَوْ أَنَّ عِندَنَا ذِكْراً مِّنْ الْأَوَّلِينَ
168 . «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида.
download
169
لَكُنَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ
169 . Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
download
170
فَكَفَرُوا بِهِ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
170 . Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
download
171
وَلَقَدْ سَبَقَتْ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا الْمُرْسَلِينَ
171 . Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
download
172
إِنَّهُمْ لَهُمُ الْمَنصُورُونَ
172 . Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.
download
173
وَإِنَّ جُندَنَا لَهُمُ الْغَالِبُونَ
173 . Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
download
174
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ حَتَّى حِينٍ
174 . Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
download
175
وَأَبْصِرْهُمْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ
175 . Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
download
176
أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ
176 . Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!
download
177
فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمْ فَسَاء صَبَاحُ الْمُنذَرِينَ
177 . Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
download
178
وَتَوَلَّ عَنْهُمْ حَتَّى حِينٍ
178 . Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
download
179
وَأَبْصِرْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ
179 . Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
download
180
سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ
180 . Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.
download
181
وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ
181 . Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!
download
181
وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
181 . Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!