Қуръони карим, Сура Духон - الدخان

Оятларсортировать по иконкам
download
1
حم
1 . Ҳа-а. Мийм.
download
2
وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ
2 . Очиқ-ойдин Китобга қасам.
download
3
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ
3 . Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. (Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)
download
4
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ
4 . Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур.
download
5
أَمْراً مِّنْ عِندِنَا إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ
5 . Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик.
download
6
رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
6 . Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.
download
7
رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
7 . Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз.
download
8
لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ يُحْيِي وَيُمِيتُ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ
8 . Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота- боболарингизнинг Роббидир.
download
9
بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ
9 . Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар.
download
10
فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاء بِدُخَانٍ مُّبِينٍ
10 . Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут.
download
11
يَغْشَى النَّاسَ هَذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ
11 . У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.
download
12
رَبَّنَا اكْشِفْ عَنَّا الْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ
12 . Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, Биз иймон келтиргувчидирмиз.
download
13
أَنَّى لَهُمُ الذِّكْرَى وَقَدْ جَاءهُمْ رَسُولٌ مُّبِينٌ
13 . Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди.
download
14
ثُمَّ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَقَالُوا مُعَلَّمٌ مَّجْنُونٌ
14 . Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар.
download
15
إِنَّا كَاشِفُو الْعَذَابِ قَلِيلاً إِنَّكُمْ عَائِدُونَ
15 . Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. (Биз сиздан азобни озгина кушойиш қиламиз. Аммо сиз бундан ибрат олмайсиз, яна куфрга қайтасиз.)
download
16
يَوْمَ نَبْطِشُ الْبَطْشَةَ الْكُبْرَى إِنَّا مُنتَقِمُونَ
16 . Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз. (Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.)
download
17
وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَاءهُمْ رَسُولٌ كَرِيمٌ
17 . Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди.
download
18
أَنْ أَدُّوا إِلَيَّ عِبَادَ اللَّهِ إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
18 . «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
download
19
وَأَنْ لَّا تَعْلُوا عَلَى اللَّهِ إِنِّي آتِيكُم بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ
19 . Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман.
download
20
وَإِنِّي عُذْتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ
20 . Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим.
download
21
وَإِنْ لَّمْ تُؤْمِنُوا لِي فَاعْتَزِلُونِ
21 . Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг», деб.
download
22
فَدَعَا رَبَّهُ أَنَّ هَؤُلَاء قَوْمٌ مُّجْرِمُونَ
22 . Бас, у(Мусо) Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди.
download
23
فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلاً إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
23 . Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз. (Бани Исроилни олиб, кечаси Мисрдан чиқиб кет. Душман, албатта, сизларнинг изингиздан тушади.)
download
24
وَاتْرُكْ الْبَحْرَ رَهْواً إِنَّهُمْ جُندٌ مُّغْرَقُونَ
24 . Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир. (Дарҳақиқат, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳам тўхтаб турган денгиз сари тушдилар. Ҳаммалари денгизда очилган йўлга тушиб бўлганларидан кейин шу дамгача иккига бўлиниб сокин турган сув ҳаракатга келди ва уларни ғарқ қилди.)
download
25
كَمْ تَرَكُوا مِن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
25 . Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни.
download
26
وَزُرُوعٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ
26 . Экинзорларни ва яхши жойларни.
download
27
وَنَعْمَةٍ كَانُوا فِيهَا فَاكِهِينَ
27 . Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар.
download
28
كَذَلِكَ وَأَوْرَثْنَاهَا قَوْماً آخَرِينَ
28 . Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
download
29
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاء وَالْأَرْضُ وَمَا كَانُوا مُنظَرِينَ
29 . Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.
download
30
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنَ الْعَذَابِ الْمُهِينِ
30 . Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан.
download
31
مِن فِرْعَوْنَ إِنَّهُ كَانَ عَالِياً مِّنَ الْمُسْرِفِينَ
31 . Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди. (Фиръавн ва қавмини ҳалок қилиш билан биз Бани Исроилни азобдан озод этдик. Улар унинг қавми қўл остида азоб чекар эдилар.)
download
32
وَلَقَدِ اخْتَرْنَاهُمْ عَلَى عِلْمٍ عَلَى الْعَالَمِينَ
32 . Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик.
download
33
وَآتَيْنَاهُم مِّنَ الْآيَاتِ مَا فِيهِ بَلَاء مُّبِينٌ
33 . Ва уларга оят-мўъзижалардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик. (Аллоҳ таоло Бани Исроилга турли оят-мўъжизалар юборди. Уларда синов бор эди.)
download
34
إِنَّ هَؤُلَاء لَيَقُولُونَ
34 . Албатта, анавилар дерлар:
download
35
إِنْ هِيَ إِلَّا مَوْتَتُنَا الْأُولَى وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ
35 . «Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз.
download
36
فَأْتُوا بِآبَائِنَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
36 . Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар».
download
37
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ أَهْلَكْنَاهُمْ إِنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ
37 . Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар. (« Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
download
38
وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ
38 . Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!
download
39
مَا خَلَقْنَاهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
39 . Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар.
download
40
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ مِيقَاتُهُمْ أَجْمَعِينَ
40 . Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир. («Ажратиш куни» қиёматнинг номларидан бири. У кунда ҳақ ботилдан, мўминни кофирдан, яхши ёмондан ажратилади. Шунинг учун ҳам « ажратиш куни « деб номланган. Ана ўша кун ҳамманинг қайта тирилиши ва тўпланиши учун белгиланган вақтдир.)
download
41
يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَن مَّوْلًى شَيْئاً وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ
41 . У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
download
42
إِلَّا مَن رَّحِمَ اللَّهُ إِنَّهُ هُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
42 . Магар кимга Аллоҳ раҳм қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азиз ва ўта раҳмли зотдир. (Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)
download
43
إِنَّ شَجَرَةَ الزَّقُّومِ
43 . Албатта, Заққум дарахти.
download
44
طَعَامُ الْأَثِيمِ
44 . Гуноҳкорлар таомидир.
download
45
كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ
45 . У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
download
46
كَغَلْيِ الْحَمِيمِ
46 . Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
download
47
خُذُوهُ فَاعْتِلُوهُ إِلَى سَوَاء الْجَحِيمِ
47 . Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
download
48
ثُمَّ صُبُّوا فَوْقَ رَأْسِهِ مِنْ عَذَابِ الْحَمِيمِ
48 . Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!
download
49
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْكَرِيمُ
49 . Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»!
download
50
إِنَّ هَذَا مَا كُنتُم بِهِ تَمْتَرُونَ
50 . Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!
download
51
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ
51 . Албатта, тақводорлар омонлик жойида.
download
52
فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
52 . Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар.
download
53
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَقَابِلِينَ
53 . Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар).
download
54
كَذَلِكَ وَزَوَّجْنَاهُم بِحُورٍ عِينٍ
54 . Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик.
download
55
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ
55 . Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар.
download
56
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَى وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ
56 . Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. (Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)
download
57
فَضْلاً مِّن رَّبِّكَ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
57 . Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир.
download
58
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ
58 . Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар.
download
59
فَارْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ
59 . Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар.