Қуръони карим, Сура Зарийат - الذاريات

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالذَّارِيَاتِ ذَرْواً
1 . Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам.
download
2
فَالْحَامِلَاتِ وِقْراً
2 . Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
download
3
فَالْجَارِيَاتِ يُسْراً
3 . Осон юрувчи(кема)лар билан қасам;
download
4
فَالْمُقَسِّمَاتِ أَمْراً
4 . Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
download
5
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌ
5 . Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
download
6
وَإِنَّ الدِّينَ لَوَاقِعٌ
6 . Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.
download
7
وَالسَّمَاء ذَاتِ الْحُبُكِ
7 . Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам .
download
8
إِنَّكُمْ لَفِي قَوْلٍ مُّخْتَلِفٍ
8 . Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз.
download
9
يُؤْفَكُ عَنْهُ مَنْ أُفِكَ
9 . У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. (Қуръондан бурилиб, бошқа нарсани тутмоқчи бўлган, ҳеч қачон нажот топмабди. Чунки, бир йўла залолатга бурилиб қолган бўлади.)
download
10
قُتِلَ الْخَرَّاصُونَ
10 . Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
download
11
الَّذِينَ هُمْ فِي غَمْرَةٍ سَاهُونَ
11 . Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
download
12
يَسْأَلُونَ أَيَّانَ يَوْمُ الدِّينِ
12 . Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар.
download
13
يَوْمَ هُمْ عَلَى النَّارِ يُفْتَنُونَ
13 . Бу кунда улар оловда азобланурлар.
download
14
ذُوقُوا فِتْنَتَكُمْ هَذَا الَّذِي كُنتُم بِهِ تَسْتَعْجِلُونَ
14 . «Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур).
download
15
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ
15 . Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
download
16
آخِذِينَ مَا آتَاهُمْ رَبُّهُمْ إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ مُحْسِنِينَ
16 . Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.
download
17
كَانُوا قَلِيلاً مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ
17 . Улар кечалари оз ухлар эдилар.
download
18
وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
18 . Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
download
19
وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ
19 . Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.
download
20
وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ
20 . Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.
download
21
وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلَا تُبْصِرُونَ
21 . Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!
download
22
وَفِي السَّمَاء رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ
22 . Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор).
download
23
فَوَرَبِّ السَّمَاء وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ
23 . Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир.
download
24
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ
24 . Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими?
download
25
إِذْ دَخَلُوا عَلَيْهِ فَقَالُوا سَلَاماً قَالَ سَلَامٌ قَوْمٌ مُّنكَرُونَ
25 . Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у: «Салом, нотаниш қавмлар», деди.
download
26
فَرَاغَ إِلَى أَهْلِهِ فَجَاء بِعِجْلٍ سَمِينٍ
26 . Ва аҳлига бориб, (пиширилган) семиз бузоқни келтирди.
download
27
فَقَرَّبَهُ إِلَيْهِمْ قَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ
27 . Уни уларга яқинига сурди ва: «Емайсизларми?» деди.
download
28
فَأَوْجَسَ مِنْهُمْ خِيفَةً قَالُوا لَا تَخَفْ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَامٍ عَلِيمٍ
28 . Улардан хавфсиради. Улар: «қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
download
29
فَأَقْبَلَتِ امْرَأَتُهُ فِي صَرَّةٍ فَصَكَّتْ وَجْهَهَا وَقَالَتْ عَجُوزٌ عَقِيمٌ
29 . Хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Туғмас кампир-а?!» деди.
download
30
قَالُوا كَذَلِكَ قَالَ رَبُّكِ إِنَّهُ هُوَ الْحَكِيمُ الْعَلِيمُ
30 . Улар:«Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳаким ва ўта билувчидир», дедилар.
download
31
قَالَ فَمَا خَطْبُكُمْ أَيُّهَا الْمُرْسَلُونَ
31 . У:«Эй элчилар! Сизнинг ишингиз надир», деди.
download
32
قَالُوا إِنَّا أُرْسِلْنَا إِلَى قَوْمٍ مُّجْرِمِينَ
32 . Улар:«Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
download
33
لِنُرْسِلَ عَلَيْهِمْ حِجَارَةً مِّن طِينٍ
33 . Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.
download
34
مُسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلْمُسْرِفِينَ
34 . Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилган(тош)ларни», дедилар.
download
35
فَأَخْرَجْنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
35 . Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик.
download
36
فَمَا وَجَدْنَا فِيهَا غَيْرَ بَيْتٍ مِّنَ الْمُسْلِمِينَ
36 . У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.
download
37
وَتَرَكْنَا فِيهَا آيَةً لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ الْعَذَابَ الْأَلِيمَ
37 . Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун белги қолдирдик.
download
38
وَفِي مُوسَى إِذْ أَرْسَلْنَاهُ إِلَى فِرْعَوْنَ بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ
38 . Ва Мусода ҳам. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юбоганимизда...
download
39
فَتَوَلَّى بِرُكْنِهِ وَقَالَ سَاحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ
39 . У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнундир», деди.
download
40
فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٌ
40 . Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.
download
41
وَفِي عَادٍ إِذْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الرِّيحَ الْعَقِيمَ
41 . Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. (Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)
download
42
مَا تَذَرُ مِن شَيْءٍ أَتَتْ عَلَيْهِ إِلَّا جَعَلَتْهُ كَالرَّمِيمِ
42 . У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
download
43
وَفِي ثَمُودَ إِذْ قِيلَ لَهُمْ تَمَتَّعُوا حَتَّى حِينٍ
43 . Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга вақтинчалик маза қилиб туринглар, дейилган вақтда...
download
44
فَعَتَوْا عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ فَأَخَذَتْهُمُ الصَّاعِقَةُ وَهُمْ يَنظُرُونَ
44 . Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди.
download
45
فَمَا اسْتَطَاعُوا مِن قِيَامٍ وَمَا كَانُوا مُنتَصِرِينَ
45 . Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар.
download
46
وَقَوْمَ نُوحٍ مِّن قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْماً فَاسِقِينَ
46 . Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
download
47
وَالسَّمَاء بَنَيْنَاهَا بِأَيْدٍ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ
47 . Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз.
download
48
وَالْأَرْضَ فَرَشْنَاهَا فَنِعْمَ الْمَاهِدُونَ
48 . Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчимиз!
download
49
وَمِن كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
49 . Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз.
download
50
فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ إِنِّي لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ
50 . Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. (Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар - динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)
download
51
وَلَا تَجْعَلُوا مَعَ اللَّهِ إِلَهاً آخَرَ إِنِّي لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ
51 . Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
download
52
كَذَلِكَ مَا أَتَى الَّذِينَ مِن قَبْلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُوا سَاحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ
52 . Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт, уни, сеҳргар ёки мажнун, деганлар.
download
53
أَتَوَاصَوْا بِهِ بَلْ هُمْ قَوْمٌ طَاغُونَ
53 . Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир!
download
54
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ فَمَا أَنتَ بِمَلُومٍ
54 . Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан. (Пайғамбарнинг вазифаси Аллоҳнинг амрини етказиш. У зот бу ишни ўз ўрнида адо этдилар. Мушриклар гапга кирмадилар, Пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирсалар, у зотга маломат йўқ.)
download
55
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ
55 . Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
download
56
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
56 . Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.
download
57
مَا أُرِيدُ مِنْهُم مِّن رِّزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَن يُطْعِمُونِ
57 . Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман.
download
58
إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ
58 . Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир. (Демак, Аллоҳ таоло инсу жиндан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Унга икки дунёнинг бахтини ибодат беради.)
download
59
فَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا ذَنُوباً مِّثْلَ ذَنُوبِ أَصْحَابِهِمْ فَلَا يَسْتَعْجِلُونِ
59 . Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар.
download
60
فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ كَفَرُوا مِن يَوْمِهِمُ الَّذِي يُوعَدُونَ
60 . Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин.