Қуръони карим, Сура Тур - الطور

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالطُّورِ
1 . Тур билан қасам.
download
2
وَكِتَابٍ مَّسْطُورٍ
2 . Сатрланган китоб билан қасам.
download
3
فِي رَقٍّ مَّنشُورٍ
3 . Ёйилган терига.(сатрланган)
download
4
وَالْبَيْتِ الْمَعْمُورِ
4 . Ва обод уй билан қасам.
download
5
وَالسَّقْفِ الْمَرْفُوعِ
5 . Ва кўтарилган билан шифт қасам.
download
6
وَالْبَحْرِ الْمَسْجُورِ
6 . Ва тўлган денгиз билан қасам.
download
7
إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَاقِعٌ
7 . Албатта, Роббинг азоби рўй беражак.
download
8
مَا لَهُ مِن دَافِعٍ
8 . Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.
download
9
يَوْمَ تَمُورُ السَّمَاء مَوْراً
9 . У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.
download
10
وَتَسِيرُ الْجِبَالُ سَيْراً
10 . Ва тоғлар сайр этиб юрур.
download
11
فَوَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِلْمُكَذِّبِينَ
11 . Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
download
12
الَّذِينَ هُمْ فِي خَوْضٍ يَلْعَبُونَ
12 . (Ботилга) шўнғиб ўйнайдиганларга! («вайл» сўзи гоҳида «ҳалокат», гоҳида «дўзах» маъносида ишлатилади ва иккаласи ҳам бу оятга мосдир.)
download
13
يَوْمَ يُدَعُّونَ إِلَى نَارِ جَهَنَّمَ دَعّاً
13 . У кунда жаҳаннам ўтига (куч билан) итарилурлар.
download
14
هَذِهِ النَّارُ الَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
14 . Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўладир!
download
15
أَفَسِحْرٌ هَذَا أَمْ أَنتُمْ لَا تُبْصِرُونَ
15 . Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
download
16
اصْلَوْهَا فَاصْبِرُوا أَوْ لَا تَصْبِرُوا سَوَاء عَلَيْكُمْ إِنَّمَا تُجْزَوْنَ مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
16 . Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми - барибир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини олурсизлар, холос.
download
17
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَعِيمٍ
17 . Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.
download
18
فَاكِهِينَ بِمَا آتَاهُمْ رَبُّهُمْ وَوَقَاهُمْ رَبُّهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ
18 . Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.
download
19
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئاً بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
19 . Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар)қилган амалларингиз учундир.
download
20
مُتَّكِئِينَ عَلَى سُرُرٍ مَّصْفُوفَةٍ وَزَوَّجْنَاهُم بِحُورٍ عِينٍ
20 . Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.
download
21
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُم مِّنْ عَمَلِهِم مِّن شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ
21 . Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир. (Бу дунёда иймону ислом билан ўтган кишиларнинг агар зурриётлари ҳам иймон билан ўтган бўлса, даражалари унча юқори бўлмаса ҳам, Аллоҳ уларни оталарига қўшиб қўяр экан. Лекин, шу билан бирга оталарнинг амалидан ҳеч бир нарса камайтирилмас экан. Яъни, болаларига олиб берилиб, уларнинг даражаси тенглатилмас экан. Чунки ҳар ким ўзи қилган касб-амалнинг гаровидир, амали яхши бўлса, оқибати ҳам яхши бўлади. Аллоҳ кўрсатмасин, амали ёмон бўлса, оқибати ҳам...)
download
22
وَأَمْدَدْنَاهُم بِفَاكِهَةٍ وَلَحْمٍ مِّمَّا يَشْتَهُونَ
22 . Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик.
download
23
يَتَنَازَعُونَ فِيهَا كَأْساً لَّا لَغْوٌ فِيهَا وَلَا تَأْثِيمٌ
23 . Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. (Охират шаробида нохуш ишларнинг биронтаси рўй бермас экан.)
download
24
وَيَطُوفُ عَلَيْهِمْ غِلْمَانٌ لَّهُمْ كَأَنَّهُمْ لُؤْلُؤٌ مَّكْنُونٌ
24 . Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришадир.
download
25
وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءلُونَ
25 . Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар.
download
26
قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ
26 . Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик.
download
27
فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ
27 . Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади.
download
28
إِنَّا كُنَّا مِن قَبْلُ نَدْعُوهُ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ
28 . Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳмлидур.
download
29
فَذَكِّرْ فَمَا أَنتَ بِنِعْمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٍ وَلَا مَجْنُونٍ
29 . Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. (Оятдаги «коҳин» сўзини биз фолбин деб таржима қилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек, коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади.)
download
30
أَمْ يَقُولُونَ شَاعِرٌ نَّتَرَبَّصُ بِهِ رَيْبَ الْمَنُونِ
30 . Балки улар:«У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар?
download
31
قُلْ تَرَبَّصُوا فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ الْمُتَرَبِّصِينَ
31 . Сен: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман», деб айт.
download
32
أَمْ تَأْمُرُهُمْ أَحْلَامُهُم بِهَذَا أَمْ هُمْ قَوْمٌ طَاغُونَ
32 . Ё ақллари шунга буюрарми ёки улар туғёнга кетган қавмларми?
download
33
أَمْ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُ بَل لَّا يُؤْمِنُونَ
33 . Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.
download
34
فَلْيَأْتُوا بِحَدِيثٍ مِّثْلِهِ إِن كَانُوا صَادِقِينَ
34 . Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар.
download
35
أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ
35 . Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?
download
36
أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بَل لَّا يُوقِنُونَ
36 . Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар.
download
37
أَمْ عِندَهُمْ خَزَائِنُ رَبِّكَ أَمْ هُمُ الْمُصَيْطِرُونَ
37 . Балки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми?
download
38
أَمْ لَهُمْ سُلَّمٌ يَسْتَمِعُونَ فِيهِ فَلْيَأْتِ مُسْتَمِعُهُم بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ
38 . Балки уларнинг (хабар) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсинлар. (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар. Хўш, нимага асосланиб бундай қилишган? Ёки уларнинг осмонга қўйган нарвонлари бор-у унга чиқиб, Муҳаммад Пайғамбар эмас, унга ваҳий юборилаётгани йўқ, деган хабарни эшитишдими? Агар ҳақиқатда эшитган бўлсалар, очиқ-ойдин далил кўрсатсинлар.)
download
39
أَمْ لَهُ الْبَنَاتُ وَلَكُمُ الْبَنُونَ
39 . Ёки У зотга қизлару сизларга ўғилларми?!
download
40
أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْراً فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ
40 . Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми?!
download
41
أَمْ عِندَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ
41 . Балки уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?!
download
42
أَمْ يُرِيدُونَ كَيْداً فَالَّذِينَ كَفَرُوا هُمُ الْمَكِيدُونَ
42 . Балки ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортурлар.
download
43
أَمْ لَهُمْ إِلَهٌ غَيْرُ اللَّهِ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ
43 . Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди.
download
44
وَإِن يَرَوْا كِسْفاً مِّنَ السَّمَاءِ سَاقِطاً يَقُولُوا سَحَابٌ مَّرْكُومٌ
44 . Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар.
download
45
فَذَرْهُمْ حَتَّى يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي فِيهِ يُصْعَقُونَ
45 . Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй. (Мушрик ва динсизларни қиёмат кунигача қўйиб бер, нима қилишса қилишаверсин.)
download
46
يَوْمَ لَا يُغْنِي عَنْهُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئاً وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ
46 . У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
download
47
وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا عَذَاباً دُونَ ذَلِكَ وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
47 . Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар. (Яъни, кофир, золимларга охират азобидан ўзга бу дунёнинг азоби ҳам бор ёки қабр азоби бўлиши ҳам мумкин.)
download
48
وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ
48 . Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт!
download
49
وَمِنَ اللَّيْلِ فَسَبِّحْهُ وَإِدْبَارَ النُّجُومِ
49 . Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт. (Демак, ҳар доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ зарур. Имом Молик Зуҳрийдан қилган ривоятларида Ибн Матъамнинг отаси айтадики, «Пайғамбар алайҳиссаломни шом намозида «Ват-Тур» сурасини ўқиётганларини эшитдим. У кишидан кўра овози ширинроқ ва қироати яхшироқ одамни кўрмаганман».)