Қуръони карим, Сура Нажм - النجم

Оятларсортировать по иконкам
download
1
وَالنَّجْمِ إِذَا هَوَى
1 . Ботаётган юлдуз билан қасам.
download
2
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى
2 . Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ.
download
3
وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى
3 . У ҳаводан нутқ қилмас.
download
4
إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى
4 . У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.
download
5
عَلَّمَهُ شَدِيدُ الْقُوَى
5 . Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди.
download
6
ذُو مِرَّةٍ فَاسْتَوَى
6 . Миррат эгаси. Бас кўтарилди.
download
7
وَهُوَ بِالْأُفُقِ الْأَعْلَى
7 . Ва у олий уфқда эди.
download
8
ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّى
8 . Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.
download
9
فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى
9 . Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.
download
10
فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى
10 . Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.
download
11
مَا كَذَبَ الْفُؤَادُ مَا رَأَى
11 . Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади.
download
12
أَفَتُمَارُونَهُ عَلَى مَا يَرَى
12 . У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!
download
13
وَلَقَدْ رَآهُ نَزْلَةً أُخْرَى
13 . Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди.
download
14
عِندَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى
14 . Тугаш дарахти олдида.
download
15
عِندَهَا جَنَّةُ الْمَأْوَى
15 . У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор.
download
16
إِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشَى
16 . Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди.
download
17
مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى
17 . Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.
download
18
لَقَدْ رَأَى مِنْ آيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى
18 . Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди. (Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган Пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.)
download
19
أَفَرَأَيْتُمُ اللَّاتَ وَالْعُزَّى
19 . Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?
download
20
وَمَنَاةَ الثَّالِثَةَ الْأُخْرَى
20 . Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам?
download
21
أَلَكُمُ الذَّكَرُ وَلَهُ الْأُنثَى
21 . Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми?
download
22
تِلْكَ إِذاً قِسْمَةٌ ضِيزَى
22 . Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку!
download
23
إِنْ هِيَ إِلَّا أَسْمَاء سَمَّيْتُمُوهَا أَنتُمْ وَآبَاؤُكُم مَّا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَانٍ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الْأَنفُسُ وَلَقَدْ جَاءهُم مِّن رَّبِّهِمُ الْهُدَى
23 . У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.
download
24
أَمْ لِلْإِنسَانِ مَا تَمَنَّى
24 . Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми?
download
25
فَلِلَّهِ الْآخِرَةُ وَالْأُولَى
25 . Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир.
download
26
وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِي السَّمَاوَاتِ لَا تُغْنِي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئاً إِلَّا مِن بَعْدِ أَن يَأْذَنَ اللَّهُ لِمَن يَشَاءُ وَيَرْضَى
26 . Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берсагина.
download
27
إِنَّ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ لَيُسَمُّونَ الْمَلَائِكَةَ تَسْمِيَةَ الْأُنثَى
27 . Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар.
download
28
وَمَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئاً
28 . Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас.
download
29
فَأَعْرِضْ عَن مَّن تَوَلَّى عَن ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ إِلَّا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا
29 . Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир.
download
30
ذَلِكَ مَبْلَغُهُم مِّنَ الْعِلْمِ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اهْتَدَى
30 . Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир.
download
31
وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ لِيَجْزِيَ الَّذِينَ أَسَاؤُوا بِمَا عَمِلُوا وَيَجْزِيَ الَّذِينَ أَحْسَنُوا بِالْحُسْنَى
31 . Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал(мукофот)ила мукофотлар.
download
32
الَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَائِرَ الْإِثْمِ وَالْفَوَاحِشَ إِلَّا اللَّمَمَ إِنَّ رَبَّكَ وَاسِعُ الْمَغْفِرَةِ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ الْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ فَلَا تُزَكُّوا أَنفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى
32 . Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир. (Оятдаги «Ламам» сўзини биз «кичик гуноҳлар» деб таржима қилдик. Аслида, «ламам» сўзи «оз», «кичик» маъноларини англатади. «Кичик гуноҳ» ибораси энг муносиб маънодир. «Фаҳш ишлар» ибораси қабиҳлиги катта иш ва сўзларга нисбатан ишлатилади. Шариатда «катта гуноҳ» деб Аллоҳ ҳаромлигини баён қилган ва ёки жазоси белгиланган гуноҳларга айтилади. Ўғрилик, одам ўлдириш ва зино кабилар.)
download
33
أَفَرَأَيْتَ الَّذِي تَوَلَّى
33 . Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?!
download
34
وَأَعْطَى قَلِيلاً وَأَكْدَى
34 . У озгина берди ва тўхтатди.
download
35
أَعِندَهُ عِلْمُ الْغَيْبِ فَهُوَ يَرَى
35 . Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?! (Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратда фойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим.)
download
36
أَمْ لَمْ يُنَبَّأْ بِمَا فِي صُحُفِ مُوسَى
36 . Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими?
download
37
وَإِبْرَاهِيمَ الَّذِي وَفَّى
37 . Ва вафо қилган Иброҳимнинг?
download
38
أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى
38 . «Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас.
download
39
وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَى
39 . Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ.
download
40
وَأَنَّ سَعْيَهُ سَوْفَ يُرَى
40 . Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар.
download
41
ثُمَّ يُجْزَاهُ الْجَزَاء الْأَوْفَى
41 . Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб. (Ушбу зикр этилган маънолар Мусо а.с.нинг Тавротларида ва Иброҳим а.с.нинг саҳифаларида келгандир.)
download
42
وَأَنَّ إِلَى رَبِّكَ الْمُنتَهَى
42 . Ва, албатта,интиҳо Роббинг ҳузуридадир.
download
43
وَأَنَّهُ هُوَ أَضْحَكَ وَأَبْكَى
43 . Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи.
download
44
وَأَنَّهُ هُوَ أَمَاتَ وَأَحْيَا
44 . Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи.
download
45
وَأَنَّهُ خَلَقَ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَى
45 . Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи.
download
46
مِن نُّطْفَةٍ إِذَا تُمْنَى
46 . Нутфадан, оқиб тушганда.
download
47
وَأَنَّ عَلَيْهِ النَّشْأَةَ الْأُخْرَى
47 . Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи.
download
48
وَأَنَّهُ هُوَ أَغْنَى وَأَقْنَى
48 . Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи.
download
49
وَأَنَّهُ هُوَ رَبُّ الشِّعْرَى
49 . Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи.
download
50
وَأَنَّهُ أَهْلَكَ عَاداً الْأُولَى
50 . Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.
download
51
وَثَمُودَ فَمَا أَبْقَى
51 . Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.
download
52
وَقَوْمَ نُوحٍ مِّن قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا هُمْ أَظْلَمَ وَأَطْغَى
52 . Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи).Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.
download
53
وَالْمُؤْتَفِكَةَ أَهْوَى
53 . Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).
download
54
فَغَشَّاهَا مَا غَشَّى
54 . Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди.
download
55
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكَ تَتَمَارَى
55 . Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?
download
56
هَذَا نَذِيرٌ مِّنَ النُّذُرِ الْأُولَى
56 . Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир. (Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!)
download
57
أَزِفَتْ الْآزِفَةُ
57 . Яқинлашувчи яқинлашди.
download
58
لَيْسَ لَهَا مِن دُونِ اللَّهِ كَاشِفَةٌ
58 . Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ.
download
59
أَفَمِنْ هَذَا الْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ
59 . Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?
download
60
وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ
60 . Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?
download
61
وَأَنتُمْ سَامِدُونَ
61 . Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.
download
62
فَاسْجُدُوا لِلَّهِ وَاعْبُدُوا
62 . Бас, ллоҳга сажда ва ибодат қилинглар.