84
84 . Сен:«Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт.
Оятлар![]() |
---|
1 اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانشَقَّ الْقَمَرُ 1 . Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. |
2 وَإِن يَرَوْا آيَةً يُعْرِضُوا
وَيَقُولُوا سِحْرٌ مُّسْتَمِرٌّ 2 . Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар. |
3 وَكَذَّبُوا وَاتَّبَعُوا أَهْوَاءهُمْ
وَكُلُّ أَمْرٍ مُّسْتَقِرٌّ 3 . Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир. |
4 وَلَقَدْ جَاءهُم مِّنَ الْأَنبَاء
مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ 4 . Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди. |
5 حِكْمَةٌ بَالِغَةٌ فَمَا تُغْنِ النُّذُرُ
5 . (Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас. |
6 فَتَوَلَّ عَنْهُمْ يَوْمَ يَدْعُ الدَّاعِ إِلَى شَيْءٍ نُّكُرٍ 6 . Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар. |
7 خُشَّعاً أَبْصَارُهُمْ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ كَأَنَّهُمْ جَرَادٌ مُّنتَشِرٌ 7 . Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар. |
8
مُّهْطِعِينَ إِلَى الدَّاعِ يَقُولُ الْكَافِرُونَ هَذَا يَوْمٌ عَسِرٌ 8 . Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар. |
9 كَذَّبَتْ
قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا عَبْدَنَا وَقَالُوا مَجْنُونٌ وَازْدُجِرَ 9 . Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди. |
10 فَدَعَا
رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ 10 . Бас, у Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди. |
11 فَفَتَحْنَا أَبْوَابَ السَّمَاء بِمَاء مُّنْهَمِرٍ
11 . Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик. |
12 وَفَجَّرْنَا الْأَرْضَ عُيُوناً فَالْتَقَى الْمَاء عَلَى أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ 12 . Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар. |
13
وَحَمَلْنَاهُ عَلَى ذَاتِ أَلْوَاحٍ وَدُسُرٍ 13 . Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик. |
14 تَجْرِي بِأَعْيُنِنَا جَزَاء لِّمَن كَانَ
كُفِرَ 14 . У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир. |
15 وَلَقَد تَّرَكْنَاهَا آيَةً فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ 15 . Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми? |
16 فَكَيْفَ كَانَ
عَذَابِي وَنُذُرِ 16 . Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! |
17 وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ
17 . Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?! |
18 كَذَّبَتْ عَادٌ فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ 18 . Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди? |
19 إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ
رِيحاً صَرْصَراً فِي يَوْمِ نَحْسٍ مُّسْتَمِرٍّ 19 . Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик. («Сорсор» деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучли бўлар экан.) |
20 تَنزِعُ النَّاسَ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ
نَخْلٍ مُّنقَعِرٍ 20 . У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди. |
21 فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ 21 . Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! |
22 وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ
لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ 22 . Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?! |
23 كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِالنُّذُرِ 23 . Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди. |
24 فَقَالُوا أَبَشَراً
مِّنَّا وَاحِداً نَّتَّبِعُهُ إِنَّا إِذاً لَّفِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ 24 . Улар:«Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз. |
25 أَأُلْقِيَ الذِّكْرُ عَلَيْهِ
مِن بَيْنِنَا بَلْ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٌ 25 . Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар. |
26 سَيَعْلَمُونَ غَداً مَّنِ الْكَذَّابُ
الْأَشِرُ 26 . Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар. |
27 إِنَّا مُرْسِلُو النَّاقَةِ فِتْنَةً لَّهُمْ فَارْتَقِبْهُمْ وَاصْطَبِرْ 27 . Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил. |
28 وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ الْمَاء قِسْمَةٌ بَيْنَهُمْ كُلُّ شِرْبٍ مُّحْتَضَرٌ 28 . Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.) |
29 فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ
فَتَعَاطَى فَعَقَرَ 29 . Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди. |
30 فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ 30 . Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! |
31 إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ
صَيْحَةً وَاحِدَةً فَكَانُوا كَهَشِيمِ الْمُحْتَظِرِ 31 . Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар. |
32 وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ
لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ 32 . Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?! |
33 كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ بِالنُّذُرِ 33 . Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди. |
34 إِنَّا أَرْسَلْنَا
عَلَيْهِمْ حَاصِباً إِلَّا آلَ لُوطٍ نَّجَّيْنَاهُم بِسَحَرٍ 34 . Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик. |
35 نِعْمَةً مِّنْ عِندِنَا
كَذَلِكَ نَجْزِي مَن شَكَرَ 35 . Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз. |
36 وَلَقَدْ أَنذَرَهُم بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا
بِالنُّذُرِ 36 . Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар. |
37 وَلَقَدْ رَاوَدُوهُ عَن ضَيْفِهِ فَطَمَسْنَا أَعْيُنَهُمْ فَذُوقُوا
عَذَابِي وَنُذُرِ 37 . Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар. |
38 وَلَقَدْ صَبَّحَهُم بُكْرَةً عَذَابٌ مُّسْتَقِرٌّ 38 . Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди. |
39
فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ 39 . Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар! |
40 وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ
40 . Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?! |
41 وَلَقَدْ جَاء آلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ 41 . Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди. |
42 كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذْنَاهُمْ
أَخْذَ عَزِيزٍ مُّقْتَدِرٍ 42 . Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик. |
43 أَكُفَّارُكُمْ خَيْرٌ مِّنْ أُوْلَئِكُمْ أَمْ لَكُم بَرَاءةٌ
فِي الزُّبُرِ 43 . Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?! |
44 أَمْ يَقُولُونَ نَحْنُ جَمِيعٌ مُّنتَصِرٌ 44 . Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?! |
45 سَيُهْزَمُ الْجَمْعُ
وَيُوَلُّونَ الدُّبُرَ 45 . У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар. |
46 بَلِ السَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ
46 . Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир. |
47 إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ 47 . Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар. |
48 يَوْمَ يُسْحَبُونَ فِي النَّارِ
عَلَى وُجُوهِهِمْ ذُوقُوا مَسَّ سَقَرَ 48 . Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур). |
49 إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ 49 . Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик. |
50 وَمَا أَمْرُنَا إِلَّا وَاحِدَةٌ كَلَمْحٍ بِالْبَصَرِ 50 . Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур. |
51 وَلَقَدْ أَهْلَكْنَا
أَشْيَاعَكُمْ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ 51 . Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?! |
52 وَكُلُّ شَيْءٍ فَعَلُوهُ
فِي الزُّبُرِ 52 . Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир. |
53 وَكُلُّ صَغِيرٍ وَكَبِيرٍ مُسْتَطَرٌ 53 . Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир. (Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?) |
54 إِنَّ الْمُتَّقِينَ
فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ 54 . Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. |
55 فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِندَ مَلِيكٍ مُّقْتَدِرٍ 55 . Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар. |